Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги I. Умумий қоидалар


III. Режалар ва хисоботларнинг юритилишини


Download 87.5 Kb.
bet5/5
Sana19.01.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1102403
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу командирлик режалаштириш

III. Режалар ва хисоботларнинг юритилишини
назорат қилиш ҳамда баҳолаш

32. Назорат жараёни режалаштирилган тадбирларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича бажарилиш ҳолатини баҳоловчи бошқарув функцияси ҳисобланади.


33. ФВБ тизимида режалаштириш фаолиятининг умумий назорати Ташкилий-таҳлил бўлими томонидан, соҳавий йўналишлардаги режалаштириш хужжатларининг ижроси бўйича назорат эса бошқарма аппаратининг ҳар бир режани ишлаб чиқиш бўйича масъул булинмалари томонидан амалга оширилади.
34. Бошқарма доирасидаги режалар Тезкор бўлим билан ўзаро келишилади.
35. Режалаштириш ва хисобот хужжатларини баҳолаш тартиби:
режалаштириш ва хисобот хужжатларининг амалдаги талаблар асосида ишлаб чиқилиш даражаси бошқарма тузилмаларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари, тузилмаларнинг низомлари ҳамда шахсий таркибнинг хизмат вазифалари асосида таҳлил қилинади.
ФВБ бўлим, таркибий бўлинмалари бошлиқлари жавобгарлик соҳаси бўйича ҳудудий ФВ бўлимлари ва таркибий тузилмалар фаолиятини, туман (шаҳар) ФВБ фаолиятини таҳлил қилган ҳолда натижаларини баҳолаш, шунингдек, баҳолаш натижаларини йиғилишларда муҳокама қилиб бориш учун шахсан жавобгардирлар.
36. Баҳолаш натижалари юзасидан тузилмаларнинг рейтинги юритилиб, самарадорлик кўрсаткичлари юқори тузилмаларнинг тажрибасини фаолият унумдорлиги паст тузилмалар ишига татбиқ этиш чоралари кўрилади.
37. Тузилмалар фаолиятини текшириш (ўрганиш) ва амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари давомида уларнинг фаолиятини жойига чиққан ҳолда баҳолаш натижалари орқали иш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритилади.


Андижон вилояти ФВБ


Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling