12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


Download 5.63 Mb.
bet1/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза


12-БОБ. BUG'DOYDAN NAVLI UN ISHLAB CHIQARISH TEXNOLOGIK TIZIMI


1-§. ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАТИЛИШ УРНИ
Ун тортиш ва омухта ем заводларида донни майдалаш жараёнибу корхоналар ишининг асосий техник-иктисодий курсаткичларига таъсир килувчи мухим технологик тадбирлар. Ун тортиш саноатида дон ва оралик махсулотларни майдалашда асосан валли дастгохлар ишлатилади. Дастгохнинг ишчи органи - бир-бирига нисбатан параллел жойлашган ва карама-карши йуналишда хар хил тезликда айланувчи чуян цилиндрик валлар. Бу тузилиш икки вал орасидаги ораликда доннинг киска вактли сикилиш ва силжиши натижасида майдаланишига олиб келади. Хосил килинган ёрмача ва эндоспермнинг анча майда зарраларини кушимча майдалаб унга айлантириш максадида зарбли сидириш деформацияси асосида ишлайдиган энтолейтор, деташер ва камчили машиналар хам майдалаш машиналари жумласидандир.
Ёрма заводларида валли дастгохлар арпа, бугдой ва маккажухоридан майдаланган ёрма олиш максадида ишлатилади. Омухта ем заводларида дон ва бошка хом ашёларни майдалаш учун болгали майдалагичлар ишлатилиб, уларда майдалаш жараёни зарб ва сидириш деформацияси таъсирида амалга оширилади. Омухта ем заводларида айрим омухта ем компонентларини яхшилаб майдалаб туйиш зарурати тугилганда валли дастгохлардан фойдаланиш мумкин.
Валининг юзаси силлик булган валли дастгохлардан утказилган махсулотни кушимча равишда майдалаш учун зарбли сидириш деформацияси асосида ишлайдиган машиналардан фойдаланилади. Бунда хар кайси валли системада купрок микдорда сифатли ун ажратиб олишга ва оралик махсулотларда ушланадиган гул кобикларнинг камрок майдаланишига эришилади. Шу билан бирга энергиянинг солиштирма сарфи хам пасаяди. Зарбли сидириш машиналаридан фойдаланиш бугдойни тортиб навли ун олиш технологик схемасидаги валли дастгохлар микдорини кискартиришга, олий навли унлар чикимини оширишга ва тегирмоннинг унумдорлигини оширишга имкон беради. Зарбли сидириш машиналарига энтолейторлар, деташерлар ва бошкалар киради.
Юкори унумдорли комплект ускуналар билан жихозланган ун тортиш заводларида энтолейторлар дон ва унни зарарсизлантириш хамда валли дастгохдан кейин хосил булган оралик махсулотлар (ёрмача ва дунстлар)ни кушимча майдалаш максадида ишлатилади.



Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling