Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни


Download 32.86 Kb.
bet1/6
Sana23.04.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1391337
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил таълим КХБ 1


Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни
1-БОБ. «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТУТГАН ЎРНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалиги ва унинг ривожланиш истиқболлари
1.2. Фаннинг мақсади ва вазифалари
2-БОБ. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
2.1.Агросаноат мажмуаси тушунчаси, вазифаси ва таркиби
2.2. Агросаноат мажмуасининг ташкилий тузилмаси.

Кириш
Мамлакатимизда ижтимоий ишлаб чиқариш соҳаси бозор муносабатларида шаклланаётган бир пайтда, халқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида ҳам иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва хизмат кўрсатишда ижобий ўзгаришлар бўлди. Мулкчиликка асосланган қишлоқ хўжалик субъектлари шаклланди. Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 4 та қонуни «Ер кодекси», «Кооператив (ширкат) хўжалиги тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида» мулкдорларнинг ҳуқуқий асосларини яратиб берди. Натижада собиқ совет тузумидаги давлат ва жамоа хўжаликлари ўрнида хусусий мулкчиликка асосланган нодавлат хўжалик субъектлари (ширкат, фермер, деҳқон) вужудга келди. Натижада қишлоқ хўжалик бошқарув, хўжалик юритиш шакллари, деҳқончилик тизими, ишлаб чиқариш, сервис хизмат кўрсатиш, рақобатчилик ва улар ўртасидаги муносабатлар ўзгариб, бозор иқтисодиёти муносабатларида шаклланмоқда.
Бу ўта долзарб вазифаларни бажариш учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини, илғор ва тежамкор технологияларни, кичик ва хусусий тадбиркорликни жорий этиш ва энг асосийси ишбилармон, ўқимишли иқтисодчи – ташкилотчи мутахассисларни тайёрлаш талаб этилади. Ўз навбатида қишлоқ ва сув хўжалигида ишловчи иқтисодчи: қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариши тараққиётининг барча иқтисодий ва биологик қонуниятларини, ўрта, хусусий бизнес ва тадбиркорлик асосларини; бозор иқтисодиёти қонунларини; фермер ва деҳқон хўжаликларининг ташкилий – иқтисодий асосларини; хўжалик юритиш тизими механизмларини; корхоналарнинг мавжуд ресурс потенциалларидан самарали фойдаланиш; меғнатни ташкил этишнинг илғор усуллари; ўсимликчилик ва чорвачилик 4 маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш жараёнларини; илғор тежамкор технологияларни жорий этиш, меъёрлаш, маҳсулотлар таннархи ва рентабеллигини ошириш шунингдек, бозор инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда сервис ва лизингни ўрни, тайёрлов ва таъминот ташкилотлари ўртасидаги муносабат, солиқ , суғурта ва бошқа ташкилий механизмлардан фойдалана билишга эга бўлишлари шарт.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аввало иқтисодий ислоҳотларни тезкор бозор муносабатларида жорий этиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқга саноатни киритиш, қишлоқ хўжалигида техника ва технологиялардан изчил фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнида инфратузилмадан мукаммал фойдаланиш, бозор инфратузилмасини қишлоқда шакллантириш, меҳнат бозорини ташкил этиш, янги иш ўринларини барпо этиш, маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш. Сотиш механизмини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспор қилиш, истиболли навларни ишлаб чиқиш, замонавий чет эл технологияларини амалиётда қўллаш, инветицияларни жалб қилиш ҳисобига, маҳсулот ҳажмини ва товарлилик даражасини ошириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланилган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини ошириш олдимиздаги асосий муаммолардан бири бўлиб турибди.


Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling