Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни


Download 32.86 Kb.
bet3/6
Sana23.04.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1391337
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил таълим КХБ 1

1.2. Фаннинг мақсади ва вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида шаклланган халқ хўжалигига - саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа, савдо ва бошқа бир қанча тармоқлар бир–бирлари билан узвий боғланган ҳолатда фаолият кўрсатади. Қишлоқ хўжалигида 3 та тармоқ бўлиб: асосий, ёрдамчи ва қўшимча тармоқлардир. Хўжаликнинг асосий фаолият олиб борувчи йўналиши пахтачилик ва ғаллачилик бўлиб, уни - асосий тармоқ, асосий тармоқни ривожлантириш учун чорвачилик тармоғини - ёрдамчи тармоқ, уларга таъминот ва сервис хизмат кўрсатувчилар қўшимча тармоқ деб юритилади.
Аграр тармоқни ривожлантириш учун иқтисодий қонунлар ва ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳатлар қишлоқ хўжалигини риводлантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Фаннинг вазифаси – бозор иқтисодиёти талаблари бўйича ҳукумат томонидан аграр тармоқни ривожлантириш тўғрисида белгиланган вазифаларни қишлоқ хўжалигида тадбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшишдан иборат. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди ва Менежмент» фани аграр тармоқни ривожлантиришда самарали хизмат қилади. Бу иқтисодий фан бўлиб, қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқаришида қатнашувчи барча тармоқларнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан узвий боғланишни ўрганиш, бозор шароитида қишлоқ хўжалигида объектив иқтисодий қонунларнинг қабул қилиниши ва амалиётга тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришни бизнес режа асосида тузиш, қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларга раҳбарлик қилиш, менежмент, ишлаб чиқаришдаги фан янгиликлари, техника ва илғор тажрибаларни жорий этиш йўллари, баҳо, пул-кредит, бозор муносабатлари, асосида арзон ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлларини кўрсатади.
«Қишлоқ хўжалиги иқтисоди ва Менежмент» фани кенг маънода қуйидаги иқтисодий фанлар билан: иқтисодиёт назарияси, иқтисодий география, бизнес режа, иқтисодий кибернетика, микроиқтисод, тадбиркорлик, статистика, фермер хўжалиги иқтисоди, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, сервис хизматлари иқтисоди, менежмент, маркетинг ва бошқа фанлар билан узвий алоқададир. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди ва Менежмент» фанини мақсади қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларда ва унга хизмат кўрсатувчи тармоқларда иқтисодий қонунларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилишдан иборат. Фаннинг предмети – қишлоқ хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асосини, ишлаб чиқариш фаолияти ва унга хизмат қилувчи инфратузилма, иқтисодий қонунларни тадбиқ қилиш, моддий таъминот ва корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар, ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари ва иш юритишда меҳнат унумдорлигини оширишни ўрганишдан иборат. “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент” фани қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий самарадорликни, қонунлар ўзгаришини ва жамият ривожланишини ўрганиб синтез қилиб туради. Қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги иқтисодий қонунлар хўжаликни ижобий ривожлантириш учун хизмат қилади. Фаннинг объекти – қишлоқ хўжалик корхоналари ва ишлаб чиқаришга бевосита ўз ҳиссасини қўшадиган барча тармоқлар фаолиятидир.
Қишлоқ хўжалик тармоқларини ижтимоий ривожлантириш – қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш жараёнларида инфратузилмалардан фойдаланиш, маҳсулотни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, сифатли хизмат кўрсатиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, тармоқларнинг ижтимоий ривожланишида иқтисодий қонунларни жорий этиш йўлларини кўрсатади.
Товар ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади. Ушбу усуллар орқали ишлаб чиқаришда рўй берадиган ҳодисаларни иқтисодий баҳолайди. Ишлаб чиқаришда қуйидаги усуллар:
1. Статистик гуруҳлаш усули - ер фондидан рационал фойдаланиш, маҳсулот таннархи, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, меҳнат ресурслари, техникалардан рациоал фойдаланиш ва бошқа кўрсаткичларни ўрганади. Бу усул ёрдамида кўрсаткичларни таркибини, бир-бирига боғлиқлигини, кўп йиллик ўсиш тенденцияларини, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш истиқболларини аниқлаб беради.
2. Монографик усул - тажриба алмашиш мақсадида хўжаликларнинг умумий ва айрим тармоқларнинг фаолиятини, ишлаб чиқариш жараёнларини, ривожланиш истиқболларини аниқлаб беришдан иборат.
3. Аналитик ҳисоб усули - хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, хўжаликнинг барча тармоқларини ривожлантириш йўлларини белгилайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни иқтисодий фанлар орқали ижтимоий ҳаётни чуқур тадқиқот қилиб, кейинги йилларда катта ютуқларга эришиш учун иқтисодий фанга математик тадқиқот усуллари катта самара бермоқда.
4. Иқтисодий математик усули - математик рақамлардир. Қишлоқ хўжалигининг барча ишлаб чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилишда математик рақамлар олинади:
-бизнес режадан;
-хўжалик йиллик ҳисоботидан;
-меъёрий маълумотлар, технологик карта ва справочниклар.
Иқтисодий математик усул бир қанча босқичларга бўлинади. Тайёрлаш, иқтисодий таҳлил, абстрак рақамлар, маълумотлар йиғиш ва уни ўрганиш.
5. Лойиҳа консрукторлик ишлари усули-лойиҳалаштирилган объектлар ва жамлаб бўлмайдиган ҳар хил кўрсаткичларни таҳлил қилишдан иборатдир. Юқоридаги усуллар ёрдамида қишлоқ хўжалик корхоналари ва хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилиниб, келгусида ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинади.


Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling