Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни


Агросаноат мажмуасининг ташкилий тузилмаси


Download 32.86 Kb.
bet5/6
Sana23.04.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1391337
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил таълим КХБ 1

2.2. Агросаноат мажмуасининг ташкилий тузилмаси.
Бозор иқтисодиёти шароитида Республика АСМ ривожлантиришга катта эътибор берилиб, унинг фаолияти тубдан ислоҳ қилинди. АСМ тизимидаги мавжуд тармоқларни қайтадан кўриб чиқилди. Ўз молиявий фаолиятини юритадиган тармоқлар қолдирилди. АСМ ўз фаолиятига қараб 4 соҳага бўлиниб, улар: 1-соҳа. Агросаноат мажмуаси тармоқлари (тизими) учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи соҳа. Бу соҳага агросаноат мажмуаси учун машина, трактор, комбайн, станоклар, ишчи машиналар ишлаб чиқарадиган машинасозлик, минирал ўғит ва химикатлар ишлаб чиқарувчи кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи, сақловчи ва ташувчи тармоқларга керакли воситаларни ишлаб чиқарувчи тармоқлар кабилар киради. 2-соҳа. Қишлоқ хўжалигининг ўзи.
Агросаноат мажмуасининг асосини, ядросини ташкил этувчи қишлоқ хўжалик корхоналаридир.
3-соҳа. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрловчи, қайта ишловчи тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқлар йиғиндиси. Пахта заводлари, гўшт, сут заводлари, мева шарбатлари чиқарувчи заводлар, ёғ-мой заводлари, жунни, канопни қайта ишлаш заводлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ёки уларни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланувчи корхоналардир.
4-соҳа. Агросаноат мажмуаси инфратузилмаси. Инфратузилманинг ўзи 2 га бўлинади.
Биринчи қисми ишлб чиқариш инфратузилмаси бўлса, иккинчи қисми ижтимоий инфратузилмадир.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасига – қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва сотишда фаолият кўрсатувчи корхоналар киради.
Ижтимоий инфратузилма – қишлоқ хўжалик корхоналарининг иш фаолиятига қатнашмасдан меҳнатчининг иш шароитлари, социал хизмат кўрсатиш корхоналари киради.
Бозор инфратузилмаси ҳуқуқий ва жисмоний шахс мақомидаги барча сотувчи ва харидор ўртасида содир бўладиган кўп қиррали бозор муносабатларининг бевосита иштрок этиши, уларни вужудга келтирувчи, боғловчи, бошқарувчи, назорат қилувчи, мақсадга йўналтирувчи, истеъмол қилишгача бўлган жараёнларни бир текис тўхтовсиз кетиши учун хизмат қилувчи муассалардан иборатдир. Маҳсулот етиштириш мулкчиликка асосланган бўлиб, кўп укладли бошқариш тизимида шаклланди. Ишлаб чиқариш йўналиши нодавлат (ширкат, фермер, деҳқон, кичик ва хусусий тадбиркор ва кооператив хўжаликлар) шаклидадир. Мажмуани такомиллаштиришда ижтимоий ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш ва маҳсулотни қайта ишлаб, истеъмолчига етказиб беришдаги муаммолар кескин ўзгариб, қайта ишланган ва тайёр маҳсулот етказиб бермоқда. Натижада маҳсулотлар нобудгарчилигини камайтириш, уни сақлаш, экспорт қилиш имконияти ортиб, транспорт харажатлари кескин камайиб умумий даромад миқдори ортмоқда.
Истиқболда асмни ривожлантириш учун илғор тажрибаларни чет эл технологияларини ва қўшма корхоналар, завод-фабрикаларни очиш, инвесторлар билан шерикчиликда ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан иборатдир.


Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling