Кўприклар эксплуатациясининг вазифаси, структураси ва таркиби


Download 111 Kb.
bet1/2
Sana11.05.2023
Hajmi111 Kb.
#1450619
  1   2
Bog'liq
3. Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синашнинг мақсад, вазифа ва методологиялари


Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синашнинг мақсад, вазифа ва методологиялари
РЕЖА
  • Иншоотни текшириш ва синашнинг мақсад ва вазифаси
  • Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синаш методологияси

  • Таянч сўзлар ва иборалар: техника хавфсизлиги қоидалари, бузилиш ҳолати, объект, техник ҳужжатлар, хомаки чизмалар, яширин ишлар далолатномалари, топшириш далолатномалари, таъмирлаш ишлари.

Ҳар қандай иншоотни текшириш ва синашнинг мақсад ва вазифаси – бу конструктив ва эксплуатацион хоссаларини ва ишлайдиган объектларни, уларнинг элементлари ва материалларининг ҳолатини тавсифлайдиган кўрсаткичларни сифатли ва миқдорий баҳолашга мўлжалланган усул ва воситаларни ишлаб чиқиш ва улардан кейинчалик техник талабларга мувофиқ фойдаланиш бўйича тавсияномалар тузишдир.
Иншоот конструкцияларини текширишнинг асосий мақсади – конструкциянинг ҳақиқий техник ҳолатини, унинг ҳозирги даврдаги ҳисобий юкни қабул қила олиш қобилиятини аниқлаш ва иншоотдан нормал фойдаланишни таъминлашдан иборат.
Текшириш жараёнида конструкция ёриқлари, лойиҳадан ва амалда бўлган меъёр ва техник талаблардан чекиниш ҳоллари аниқланади, шунингдек реал юк остида конструкциянинг иш фаолияти аниқланади. Текшириш натижасида яна маълум бир конструкциялар, узеллар ва бутун иншоотнинг физик (жисмоний) эскириши, авария ёки фойдаланишда вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланади. Текшириш вазифасига бинони реконструкция қилиш орқали янги энг мақбул юк ва фойдаланиш усулини топиш ҳам кириши мумкин. Агарда текшириш авария ҳолатидан сўнг амалга оширилса, у ҳолда унинг сабаблари, иншоотни ёки унинг маълум бир қисмини тиклаш мақсадга мувофиқлиги таҳлил қилинади.
Иншоотнинг бозор баҳоси аниқланганда конструкция эскиришини ва бошланғич қиймати камайишини, қилиниши лозим бўлган таъмирлаш харажатлари ва носозликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатларни аниқлаш учун, бутун иншоот ва конструкция бўйича текшириш амалга оширилади.
Текшириш бутун ёки муҳим, одамларга хавф соладиган, мустаҳкамлиги шубҳа остига олинадиган ёки ноқулай шароитдаги, шикастланган конструкцияларда амалга оширилиши лозим. Иншоот конструкцияларини текшириш конструкция элементларини лойиҳага тўғри келиши, ҳақиқатдаги иш тизими, монтаж қилиш ва тайёрлашдаги сифатни текшириш усулларини ўз ичига олади.
Шу сабабли темирбетон кўприк конструкцияларини тайёрлайдиган заводлар тегишли техник талабларга жавоб бериши лозим. Узунлиги, қалинлиги, эни, нотекислиги, диагоналлар узунлигининг ҳар хиллиги, қуйма деталларнинг силжиши ва ҳимоя қатлами қалинлиги бўйича лойиҳадаги ўлчамлардан рухсат этилган миқдордан четга чиқиш ўрнатилади. Бетон тайёрлашда фойдаланиладиган материаллар стандартларда қўйилган талабларни қониқтириши, совуққа мосланган маркали ва мустаҳкам синфли бетондан фойдаланишни таъминлаши лозим. Ишчи арматураси бетон ҳимоя қатламининг қалинлиги лойиҳадаги кўрсаткичга тўғри келиши керак. Бетон юзаси текис, ҳар хил доғ, ёриқлардан холи бўлиши лозим.
Фойдаланилаётган конструкциялар реал шароитда ишлаш ҳолатини ўрганиш, худди уларни тайёрлашдаги сунъий иншоот назорати усулида амалга оширилади. Лекин, кўпинча фойдаланилаётган конструкция лойиҳа ва иш ҳужжатларида мавжуд бўлмаган ҳолатлар учраб туради. Бу ҳолда керакли ҳужжатларни тиклаш мақсадида уларнинг реал иш жараёнидаги тизими ҳисобга олинади. Бунга лойиҳадан чиқиб кетган тизим иш қобилиятини аниқлаш мисол бўлади. Фойдаланиш ёки монтаж қилиш жараёнида шикастланган, инсон хаётига зомин бўлган бахтсиз воқеалар сабаби таҳлилини тадқиқ қилиш усулларига катта талаб қўйилади. Иншоотлар конструкцияларида ўтказилган текширишлар умумийлик касб этадиган носозликларни аниқлашга, конструктив схемасини, тайёрлаш ва монтаж қилиш технологиясини яхшилашга, у ёки бу конструкциялар ҳисобини аниқлаштиришга имкон беради.
Синашнинг асосий вазифаси – қурилиш конструкциясининг ҳақиқий ҳолатини унинг ҳисобий схемасига тўғри келишини аниқлашдан иборат. Муҳандислик иншоотлари мураккаб кучланиш-деформация ҳолати шароитида ишлайдиган ва фазовий конструкциялар ташкил қиладиган кўп сонли элементлардан ташкил топган етарлича мураккаб механик тизимларни ўз ичига олади. Кенг кўламда замонавий техника ҳисоблаш тизимини қурилиш техникаларига жалб қилинишига қарамасдан, аниқ бир объектни, жумладан иншоот конструкцияларини кўриб чиқишда асосий бош таркибни инобатга олувчи ҳисоблаш схемаларини такомиллаштириш талаб этилмоқда. Бундан ташқари, иншоот конструкцияларининг ҳолати унга таъсир этувчи тасодифий омилларга ҳам боғлиқ. Масалан, жинси бир хил бўлган пўлат ҳам кенгайганда шикастланади.
Текширишдан мақсад – муҳандислик иншоотлари, конструкциялар ва материалларидаги ўзгаришни аниқлашдан иборат. Синаш лаборатория усулларида ёки объектларнинг ўзида олиб борилади. Фойдаланилаётган кўприк ва сунъий иншоотни синашдан мақсад – уларни келажакда сақлашда вужудга келадиган масалаларни ҳал қилиш учун ҳозирги ҳолатини аниқлашдан иборат. Текширишда иншоотнинг барча қисмлари кўздан кечирилади. Лозим бўлган ҳолларда кўрик турли аппарат ва ўлчаш асбобларида амалга оширилади. Текшириш одатда икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда техник ҳужжатлар синчиклаб ўрганилади, умумий кўрик ўтказилади. Умумий кўрик натижаси асосида янада чуқурроқ ўрганиладиган детал ва элементлар аниқланади.
Улар ўлчаш асбоблари ва воситалари ёрдамида текширилади. Бундан элементлар ва деталлар носоз ёки шикастланган қисмлар ичидан танлаб олинади. Лозимлигига қараб материаллар сифати, мустаҳкамлик ва деформация тавсифи ўрганилади. Иншоотни турли қисмларининг ҳолатини аниқлаш учун горизонтал ва вертикал томондан режа суратга олинади. Текшириш олдин ишлаб чиқилган режа асосида амалга оширилади. Унинг натижалари эскиз (хомаки чизма) ва чизмалари билан бирга махсус журналларга қайд қилинади. Умумийлик касб этадиган носозликлар суратга олинади.
Кўприк ва қувурларда олиб борилган текшириш маълумотлари натижасида иншоот сифати ва фойдаланишга яроқлилиги, юк кўтариш қобилияти аниқланади, ҳамда таъмирлаш ва бошқа қисмларини мустаҳкамлигини ошириш бўйича таклифлар берилади.

Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling