Кўприклар эксплуатациясининг вазифаси, структураси ва таркиби


Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синаш методологияси


Download 111 Kb.
bet2/2
Sana11.05.2023
Hajmi111 Kb.
#1450619
1   2
Bog'liq
3. Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синашнинг мақсад, вазифа ва методологиялари

Конструкция ва иншоотларни текшириш ва синаш методологияси. Текшириш топшириққа мувофиқ амалга оширилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Ишларни амалга оширишда техника хавфсизлиги қоидаларини инобатга олган ҳолда текшириш ўтказиш дастури тузилади.
2. Бузилиш ҳолати бўлиши мумкин бўлган участкаларни топиш мақсадида объектнинг бевосита ўзида умумий ёки дастлабки кўрик амалга оширилади. Қурилиш бошланиши ва қуриш даврида бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар (таъмирлаш, қайта қуриш, қайта режалаштириш) аниқланади.
3. Шу билан бирга, объект бўйича барча техник ҳужжатлар ўрганилади. Фойдаланишга топшириш назарда тутилган иншоот тадқиқ этилганда лойиҳа ва қурилиш-монтаж ҳужжатларга, ҳомаки чизмаларга, айниқса беркитилган иш далолатномалари, ишни бажариш журналига, олдинги текшириш хулосасига, ускуна паспортларига алоҳида эътибор бериш лозим. Фойдаланишдаги объектга гувоҳлик беришда эса қўшимча равишда фойдаланишга топшириш дало-латномалари, фойдаланиш журналлари, ўтказилган реконструкция, таъмирлаш ишлари ҳужжатлари ва иншоот ҳақидаги маълумотлар ўрганилиши керак.
4. Объект ёки унинг элементлари, айрим конструкциялари, ҳарорат-намлик режими, муҳитнинг агрессивлиги ва ишлаб чиқариш технологияси ўрганилади. Ҳаво, чанг, сув ва шунга ўхшашлардан кимёвий анализ учун намуна олинади.
5. Қатлам ҳолати, қатламда сув мавжудлиги ва унинг юкини ҳисоблаш имконини берувчи геология муҳандислик ва гидрогеологик текширишлар амалга оширилади. Бу ишлар иншоот пойдевори чизмаси, қурилиш майдонининг муҳандислик-геология ишларини бажариш ҳужжатлари бўлмаганда ёки геологик жиҳатдан ноқулай жойда жойлашганда амалга оширилади. Шунинг учун пойдевор атрофида қудуқ қазилади ёки шурф очилади ва қатламда лаборатория текшируви олиб борилади.
6. Кейин конструкция элементларини лойиҳа ўлчовларига мослигини аниқлаш мақсадида ўлчаш ишлари бажарилади. Фойдаланиш жараёнида конструкция кучланиш-деформация ҳолатини таъминловчи конструкция асосий элементлари ўрнатилади, элемент боғланмаси назорат қилинади. Объект чизмаси бўлганида қўшимча равишда белгилар, йўлнинг тўғри бурчаклиги, жойлашиши, парчин михлар сони ва ўлчами, темирбетон конструкцияларини арматура билан боғланганлиги ва шу кабилар аниқланади.
Лойиҳа ҳужжатлари ва хомаки чизма бўлмаганда – конструкция, қисм, режа, қирқимлар, иншоот фасади бўйича ўлчаш чизмалари тайёрланади, расмга олинади. Баъзи ҳолларда (фойдаланиш нуқтаи назаридан ёки лойиҳадан четга чиқиш кузатилса) оралиқ қурилмалар элементлари горизонталлиги, нишабликка риоя этилиши, тўсиқ ва асос элементлари тиклиги текширилади. Бу назорат ўлчаш ишлари унча катта бўлмаган иншотларда пўлатдан ясалган асбобларда амалга оширилади.
Ўлчаш чизмаларини тайёрлашда конструкциянинг геометрик ўлчовлари сантиметргача, қирқим ва узунлиги миллиметргача аниқ ҳисобланади. Қирқим асоси узунаси бўйича икки – уч жойдан ўлчанади.
Ўлчов чизмалари таркибига қуйидагилар кириши керак: 1) ўқ, кўприк ости ўзанлар орасидаги масофа ва б. режаси; 2) иншоотнинг асосий конструкция ва асбобларининг схема-технологик кўндаланг кесими; 3) қирқим узунаси (схема); 4) пойдевор режаси; 5) тиргак, таянч, тўсин ва боғловчиларнинг жойлашиш схемаси; 6) оралиқ қурилмалар таянчи ва тўсинлари чизмаси ва б. катта ўлчамли конструкциялар ўлчамини аниқ билиш мақсадида рулеткадан фойдаланилади.
7. Ундан кейин конструкция материалларининг музлаши ва қўшимча қатлам пайдо бўлиши, бузилиши (тешик, чуқурча ва б.), носозликлар ва эскириши натижасида юзага келадиган нуқсонларни аниқлаш бўйича мукаммал текшириш олиб борилади. Муфассал текшириш ишлари конструкциянинг муҳим элементларидан бошланади.
Металл конструкциянинг таранг турган элементларини синчиклаб кўриб чиқиш керак. Металл фермаларда сиқилиб турадиган стержен деформациялари кўп учрайдиган нуқсонлардан бири ҳисобланади. Мукаммал кўрикдан иншоот фазовий турғунлигини таъминловчи вертикал ва горизонтал боғловчи қисмлар ва элементлар боғламалари ҳам ўтказилади.
Мукаммал кўрикнинг иккинчи гуруҳига махаллий емирилишдан келиб чиқадиган элементлар мустақкамлигининг камайишига сабаб бўлган нуқсонлари киради. Булар болтларда тирқиш, конструкциянинг маълум бир элементларида пайдо бўладиган кемтик, узилиш, ёриқ, бетоннинг қўпорилиб тушишидир. Конструкция иш тизимини ва иншоот турғун ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа шикастланган материаллар аниқланади.
Иншоотнинг талаб этиладиган фазовий иш жараёнини таъминловчи қоплама ва бошқа элементлар кўздан кечирилади. Уларнинг таяниши ва маҳкамланиши текширилади. Элемент деформацияси ва бир бирига бирикиш жойлари қайд қилинади. Носозликнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинади. Мукаммал кўрик натижаси бўйича бутун иншоотнинг дастлабки ҳисоботи тайёрланади ва кейинги хабар қилиш (инструментал тасвир, иншоот материали сифатини аниқлаш ва б.) ишлари режалаштирилади. Кузатилган нуқсонлар камчиликлар китобига қайд қилинади. Унга керакли чизма, расм, иложи бўлса шикастланиш сабаблари ва уларнинг ривожланиш босқичи тўғрисидаги маълумот илова қилинади. Унда тез фурсатда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар алоҳида таъкидлаб ўтилади ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш муддати бўйича таклиф берилади.
8. Мукаммал текшириш босқичида иншоот ва унинг қисмлари ҳолатининг мослигини аниқлаш бўйича муҳандислик-геодезия, жумладан конструкция кўприк ости ўқининг геометрик нуқталарини белгилаш ва иншоотнинг етиб бориши қийин бўлган қисмлари ўлчовларини аниқлаш ишлари олиб борилади.
9. Конструкцияда фойдаланиладиган материал сифатини, намуналарни баҳолаш, кимёвий таҳлил қилиш, стандарт намуналарда тажриба олиб бориш, тажриба статистик натижаларини қайта ишлаш, бетон, арматура мустаҳкамлиги, деформацияга қаршилиги ва бошқа таркиблари бўйича хулоса чиқариш.
10. Конструкцияга таъсир қиладиган босим, конструкция оғирлиги, даврий ва сурилиш юклари, ҳарорат юки, чўкиш аниқланади. Ҳақиқий юкни тажриба ўтказиш ва меъёрлар асосида ҳисоблаш мумкин. Конструкцияда текшириш олиб борилганда унинг асосий қисмларига қандай босим тушишини ҳам аниқлаш лозим.
11. Конструкцияни тадқиқ қилишда, уни лойиҳалашда кўпинча унга ҳақиқий шароитда тушадиган юк, унинг ҳисоблашдаги қийинчиликлар сабабли назардан четда қолдирилишини ёдда тутиш лозим. Шунинг учун ҳам бутун иншоот ва уларнинг алоҳида конструкциялари бўйича юклама схемасини аниқлаш ўта муҳимдир. Иншоотнинг ҳисобий схемаси унинг конструктив схемасидан келиб чиққан ҳолда, иложи борича конструкцияда ҳақиқатда вужудга келадиган ҳисобий юкка қараб белгиланади. Конструкциянинг барча ҳоллардаги ҳолатининг ҳисобий схемасини инобатга олиш мушкул бўлиб, одатда иккиламчи таъсирлар юки инобатга олинмайди.
Маълумки, материал ҳисобий тавсифи унинг бутунлиги ва ички нуқсон – ёриқ бўшлиқ натижасида камаяди. Маълум бир давр мобайнида ташқи юк таъсири (ҳарорат, намлик, автомобиллар юки) натижасида ўзгариш кузатилади. Масалан, бетон мустаҳкамлиги нормал намлик шароитда ошади, совуқда камаяди. Яна кўприк конструкцияларида ҳам камчиликлар мавжудлигини, таяниш ва мустаҳкамлаш шароити ёмонлашишини учратиш мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар иншоотни қуриш учун тайёрланган нисбатан омадли лойиҳанинг идеал иш фаолияти тўғрисидаги тушунчаларни ўзгаришига замин яратади. Шу сабабли иншоотни тадқиқ этишда электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида замонавий ҳисоблаш усулларини қўллаган ҳолда, барча лойиҳадан чиқишларни аниқлаш ва уларни бутун иншоот ва конструкция элементлари кучланиш-деформация ҳолатини аниқлаш лозим.
Бунда материалнинг таркиби, турли ҳисоблаш схемаларини, боғланиш ва бошқаларни таҳлил қилишга тўғри келиши мумкин. Бир иншоотда бўлишига қарамасдан турли типдаги бир хил конструкциялар турлича бўлиши мумкин. Иншоот ҳисобий мустаҳкамлигининг аниқлилиги, унинг материаллари мустаҳкамлилиги, хусусий оғирлиги ва нуқсонлари тўғрисида етарлича маълумот йиғилганлигига боғлиқ. Агарда йиғилган статистик маълумотлар етарли бўлмаса, у ҳолда ҳисоб қурилиш меъёрлари асосида амалга оширилади.
Реал ҳисобий схемаси, кесимлар заифлашиши, элементлар эгрилиги ва конструкцияларнинг бошқа нуқсонларини, шунингдек конструкция қаршиликларини инобатга олиб қисмлар, конструкция боғламалари ҳолатини назорат қилиш ва текшириш ишлари амалга оширилади.
Маълум бир вазиятларда, тадқиқ этилаётган масулиятли конструкцияларда биринчи бўлиб амалдаги зўриқиш аниқланади. Маълум бир ҳолларда эса тадқиқ этилган конструкцияда қайта ҳисоблаш ишларини амалга оширишга тўғри келади. Масалан: кўпинча учраб турадиган, қурилганига кўп бўлган етарли ёки умуман ҳисоб маълумотлари бўлмаган конструкцияларда; ҳисобий ва жойига чиқиб кўрилгандаги ҳисобий схемалари, юклари, ўлчовлари ва бошқа маълумотлар бир-бирига мос келмаган ҳолларда; иншоотнинг деформация ва асосий юк кўтариш қобилиятига таъсир этувчи шикастланиш ва нуқсонлар мавжуд бўлганда. Қайта ҳисоб асосида иншоотни фойдаланиш қобилияти, мустаҳкамланиши лозим бўлган элементлар аниқланади, шунингдек юк миқдорини, тезлигини ва бошқаларни камайтириш бўйича таклиф берилади.
Агарда гувоҳлик бериш натижасида тажриба амалга ошириш лозим топилса, у ҳолда қайта ҳисоб талаб этиладиган тажриба юкини ҳисоблаш, тажриба ўтказилаётган конструкциядаги деформациялар, сурилишларни аниқлаш билан якунланади. Бу қайта ҳисоб ишлари текширилаётган иншоотнинг амалдаги иши тўғрисида батафсил маълумот бериши учун аниқ усулларда ўтказилиши лозим. Тадқиқ этилаётган объект бўйича ўтказилган гувоҳлик ишлари натижаси ва бажарилган қайта ҳисоб ишлари асосида ундан фойдаланиш тўғрисида умумий ҳисобот ва хулоса тайёрланади. Объектни нормал фаолияти талаб этадиган талаблар бажарилади.
13. Конструкцияни юк остида синаш тажрибаси. Камдан кам ҳолларда текшириш натижалари етарли бўлмаган конструкциянинг иши тушунарсиз бўлган ҳолда ўтказилади.
14. Тадқиқ этилаётган объектнинг техник паспорти ёки конструкциянинг техник ҳолати тўғрисида хулоса тайёрлаш.
15. Конструкциядан кейинчалик фойдаланиш, лозим бўлса, иншоот ёки конструкция мустаҳкамлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Мос бўлган қайта ҳисоб маълумотлари асосида гувоҳлик бериш натижасида иншоотнинг умумий ҳолати аниқланади. Лозим бўлса статик ва динамик синовларни ўтказиш масалалари ҳал қилинади.
Тақдим этилган иншоотларни тадқиқ қилиш усули олдинга қўйилган мақсадга, муддатга, ижро этиш имконияти ва буюртмачи ихтиёрига қараб узайтирилиши ва қисқартирилиши мумкин, ва тадқиқ ўтказиш режаси дастурини тайёрлашда инобатга олинади. Қўшимча равишда ўтказиш босқичлари, муддати, масъул шахслар ва б. кўрсатилади. Биринчи навбатда авария ҳолати вужудга келишининг олдини олиш тадбирлари кўрилиши лозим. Мустаҳкамлиги ишончсиз бўлган конструкциялар имкониятга қараб вақтинчалик юклардан холи қилиниши керак. Баъзи ҳолларда улар остида ҳимоя ўрмонлари ташкил этилади. Бу участкалар ўраб олинади, авария ҳолати ва конструкция ҳолатининг ёмонлашишига олиб келувчи ишларни бажармаслик тўғрисида одамлар хабардор қилинади.
Текшириш ўтказиш дастурини тайёрлаш билан бир вақтда уни бажаришда фойдаланиладиган мосламалар, жиҳозлар, асбоблар ва ушбу ишларни амалга оширувчи персоналлар тайёрланади. Текшириш дастурида ҳар бир ишни амалга оширувчи шахс ва бажариш муддати кўрсатилиши лозим. Текшириш дастури ижрочи томонидан топшириққа асосан расмийлаштирилганда, у объект бошлиғи билан келишилади. Одатда, у текширишни ўтказиш, ҳамда амалий ёрдам бериш ва объектнинг техник ҳолати тўғрисида хулоса тайёрлаш учун ўзининг махсус вакилини ажратиш масъулиятини олади.
Тажриба ўтказиш текширишнинг бир бўлими бўлиб, услубига, жиҳоз билан таъминланишига, қайта ишлаш усулига кўра тажриба механикасининг мустақил бир йўналишидир. Бу йўналишнинг мақсади синаш асосида конструкция материаллари таркиби, иншоотнинг амалдаги иши фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олишдан иборат. Ҳеч қандай, ҳатто аниқ ҳисоблар ҳам тизимларнинг амалдаги ҳолати ҳақида объектив маълумот бера олмайди. Қурилиш механикасида эгилувчанлик ва пластиклик назарияси, материаллар қаршилиги ҳисоби замонавий илғор усулларда ҳисобланади, бироқ, бу усуллар тажриба асосида олинган объектив маълумот асосида ҳисобланиши лозим. Аммо улардан бирон бирини тажрибадан ўтказмасдан фойдаланиб бўлмайди.
Замонавий ЭҲМ асосида олинган ҳисобий схемалар, уларни ҳисоблашда 10-8 ва ундан кам бўлган хатоликка йўл қўйилган натижаларни кузатсак, амалда ҳисобга олинадиган юк, мустаҳкамлик тавсифи ва иншоот параметрларидан четга чиқиш 10...20% фоиз атрофида бўлишини кузатиш мумкин. Бу иншоотнинг замонавий ҳисоблаш усули назарияси мавқеини камайтирмайди, балки бу ҳисоблаш усули маълумотларни тажриба асосида олинадиган аниқ маълумотларга боғликлигини умумлаштириш лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтади. Тажриба олиб бориш усуллари ва жиҳозларига конструкция, иншоотга таъсир этадиган ташқи кучлар сезиларли юк бўлади. Бунда вақтинчалик юк остида секин аста ўзгарадиган статистик юклар ва қисқа вақт ичида ўзгарадиган динамик юклар турлича бўлади.
Қурилиш конструкциялари ва иншоотларни тажриба усуллари ва жиҳозлари ёрдамида ҳал қилинадиган учта асосий вазифани шакллантириш мумкин.
Биринчи вазифага конструкция материалларининг иссиқлик, таркибий, мустаҳкамлик ва деформатив хоссалари, шунингдек конструкциянинг ташқи кучларга кўрсатадиган қаршилигининг тавсифини аниқлаш киради. Иккинчи вазифа ҳисоблаш асосида олинадиган конструкциядаги силжишларни, ҳисобий схемаларни мос равишда амалдаги ёки унинг моделидаги юз берадиган конструкциядаги силжишларни, ҳисобий схемаларини солиштиришдан иборат. Учинчи вазифа – охирги йилларда ривожланиш жараёнига кирган ҳисобий моделларни индентификация қилишдан, ҳамда тажриба текширишлари натижасига асосланган ҳисобий схемаларни синтез қилишдан иборат.
Фойдаланилган адабиётлар
  • Ч.С. Rаупов. Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси, синови ва реабилитацияси. Дарслик. ЎРОваЎМТВ, 2017. I ва II томлар. – 431 ва ­– 365 б.
  • А.А. Ашрабов, Ч. С. Раупов. Қурилиш конструкцияларининг диагностикаси ва синови. Ўқув қўлланма. ЎРОваЎМТВ, 2013. I ва II қисмлар. – 102 б. ва – 96 б.
  • А.А. Ашрабов, Ч.С. Раупов. Реконструкция и восстановление эксплуатируемых сооружений на железнодорожном транспорте. Учебное пособие. ТашИИТ. Части I и II. 2006. – 82 и – 96 с.

Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling