12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


-расм. Ёрмалаш тизимлари учун (I ёрмалаш тизимидан ташкари) таъминлаш оралигини созлаш мосламаси


Download 5.63 Mb.
bet9/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

12.7-расм. Ёрмалаш тизимлари учун (I ёрмалаш тизимидан ташкари) таъминлаш оралигини созлаш мосламаси. 1 - шнек; 2 - меъёрлаш валчаси; 3 - тусгич; 4 - тортки; 5, 11 - валлар; 6 - чегаралаш винти; 7, 8, 12 - пишанглар (ричаглар); 9 - ролик; 10 - планка; 13 - кронштейн; 14 – кайтариш пружинаси; 15 - парда-асбоб; 16 - гайка.

Махсулотни валларга етказиб беришда ишлатиладиган механизмга харакат ясси тасмали узатма (16) оркали (12.6-расмга каранг) берилади. Узатманинг етакловчи звеноси булиб майдаловчи валлар юритмасининг етакланувчи шкиви хизмат килади. Ундан айланма харакат шкив (15)га узатилади. Шкив (15) билан битта валга яриммуфталар (13, 14) урнатилган булиб, валнинг якинлашуви билан бир вактда улар бир-бирига кириб уланадилар. Майдалаш вали (17) узоклашган пайтда ярим муфта (13) тортки (18) воситасида тортилиб ажратилади. Вал якинлашган пайтда пружина (12) ёрдамида яриммуфта (13) силжиб уланади. Яриммуфталар уланган холатда яриммуфта (13) билан шпонка ёрдамида богланган шестерна-вал (11) айланма харакатни шнек (9)нинг цапфасида жойлашган шестерна (10)га олиб беради (бошка вариантларда шнекнинг урнида таъминлаш механизми - оралик ёки меъёрлаш валчалари булиши мумкин). Шнек шкив (15)нинг айланишига карама-карши йуналишда айланади. Шнекнинг бошка учига оралик шестернаси (8) билан тишлашган шестерна (7) урнатилган. У редуктор булмаган пайтда олдинги валча (1)нинг цапфасига урнатилган шестерна (2) билан тишлашади. Редуктор бор пайтда эса шестерна (7) блок (3)нинг туртта етакловчи шестерналари билан биргаликда айланади. Етакловчи шестерналар тегишли етакланувчи шестерналар билан тишлашишлари мумкин, бу вариантда шестерна (2) валча (1)нинг цапфасида эркин айланиб, факат мойлаш вазифасини бажаради. Бунда шестерна (19) хам худди шундай вазифани бажаради.


Таъминлаш валчалари ишкаланиш подшипникларига урнатилган. Подшипниклар ва таъминлаш механизмининг шестерналари редуктор ва харакатлантиргич механизмининг пастки кисмидан олинган мойни сачратилиши эвазига мойланади.
Валли дастгохнинг синчи булакларга ажраладиган конструкцияли чуяндан ясалган. У иккита ён ва иккита буйлама жойлашган деворлардан хамда траверсадан тузилган. Синчнинг деталлари узаро болтлар ёрдамида богланган. Ён деворларда дастгохнинг кузгалувчан ва кузгалмас кисмларини жойлаштиришга мулжалланган тешик ва кесиклар мавжуд.
Дастгох капот билан бекитилган. Капот туртта пастки ва туртта юкориги агдарилувчан штампланган ёпгичлардан ясалган. Валли дастгохларнинг иши электродвигателни ишга кушишдан бошланади. Электродвигателдан харакат понасимон тасмалар оркали юкориги валнинг шкивига, ундан эса валлар аро шестерналар воситасида пастки валга узатилади. Юкориги вал шкивидан айланма харакат ясси тасма оркали таъминлаш валчасининг шкивига, ундан эса муштсимон муфтанинг етакловчи яриммуфтасига олиб берилади. Кабул кувурига махсулот тулдирилган холатда сатх сигнализаторининг сигимли сезгир элементи электромагнитли клапан занжирининг туташтирилишини таъминлайди. Сезгир элемент сикилган хаво магистралини пневмоцилиндр ишчи бушлиги билан боглайди. Бунда поршен штокни юкорига итаради, ундан эса пишанглар тизими оркали эксцентрик вал буралади ва кузгалувчан подшипник корпусининг "тирсаги" кутарилади, натижада пастки валнинг якинлашувигаэришилади. Пружина таъсири остида муштсимон муфтанинг етакланувчи яриммуфтаси етакловчи яриммуфта билан тишлашади ва айланма харакат шестерналар оркали махсулотни майдалашга етказиб берувчи тегишли валчаларга узатилади. Махсулот массаси таъсири остида пружина каршилик кучини енгиб парда-асбоб пишанглар тизими оркали тусгични бурайди ва тусгич билан меъёрлаш валчаси оралигидан махсулот туша бошлайди.
Дастгохнинг кабул кувурига махсулот тушмай колганда электромагнитли клапан занжири ажратилади ва пишанглар тизими оркали майдалаш валларининг узоклашуви кузатилади. Бир вактнинг узида дастгохнинг махсулотсиз бекорга ишлаётганидан далолат берувчи чирок ёнади.
Валли дастгохларнинг ижровий шакллари куйидаги узгарувчан параметрларни уз ичига олади:
1) Маълум технологик тизим учун мулжалланган ярим дастгохларнинг бирикиши;
2) Майдалаш валлари ишчи юзасининг тавсифи (тишчалилик ёки микро гадир-будирлик параметрлари);
3) Майдалаш валлари айланма тезликларининг муносабати - дифференциал (2,5; 1,25);
4) Майдалаш валларини тозалаш усули (пичок, чуткалар);
5) Дастлабки махсулотни етказиб берувчи механизмнинг тузилиш вариантлари (валли таъминлагич тури, редуктор мавжудлиги, ясси тасмали узатма шкивининг диаметри);
6) Дастгохнинг хар кайси булаги учун урнатилган электродвигател куввати;
7) Харакатлантиргич шкивларининг диаметрлари (150 мм, 132 мм);
8) Электродвигателни урнатиш варианти (шифт остига; пол копламаси устига);
9) Валли дастгохларни жойлаштириш усули (гурух килиб, якка холатда).
Дастгохни созлаш ва тугрилаш жараёни .куйидагича амалга оширилади. Валли дастгох бекорга ишлаб турган пайтда мойнинг мавжудлиги; валларнинг якинлашув-узоклашув механизмининг кул билан, пневмо кушиб-ажратгичдан, масофадан ва махаллий ишга тушириш тизимидан, автоматик режимда ишлаш жараёни; таъминлаш валчасини кушиш ва тусгични силжитиш блокировкаси, кул кучи билан айлантирганда валларнинг тикилиб колмаслик холати; резбали бирлашмаларнинг мустахкамлиги; вал тозалагичларнинг силжиши; тасмаларнинг холати; подшипникларнинг киздирилиши (харорат 60 5о 0С дан ошмаслиги керак); электрсхемаси ва аппаратларнинг иши; сувнинг етказиб берилиши ва тармокдаги сикилган хавонинг босими; махсулотни дастгохга етказиб берувчи ва ундан чикариб кетувчи транспорт мосламаларининг иши текширилади.
Дастгохнинг хар кайси булагида янчиш режимини созлаш ва тезкор равишда тартибга солиш жараёни асосан таъминлаш тизими ва майдалаш валлари орасидаги ораликни созлашдан иборат.
Таъминлаш механизми таркибида редуктор булган дастгохларда даставвал меъёрлаш валчасининг минимал тезлиги урнатилади, бунда дастак шкала буйича 1 ракамининг тугрисида булиши керак, сунгра вал айланиш тезлигининг оптимал киймати танланади. Дастгох ишлаётган пайтда валларнинг айланма тезлигини алмаштиришга йул куйилмайди.
Технологик тизимлар буйича махсулот юкламасини таксимлашга мувофик кул кучи билан созлагич ёрдамида тусгич ва меъёрлаш валчаси орасидаги ораликнинг минимал киймати урнатилади: бунда унинг киймати ёрмалаш тизимлари учун - 0,35 мм, янчиш тизимлари учун - 0,15 мм булиши керак. Чегаралаш винти ёрдамида урнатилган максимал таъминлаш оралиги махсулотни етказиб беришнинг максимал кийматини таъминлаши керак, аммо бунда электродвигателнинг ток юкламаси амперметр курсатгичи буйича номинал кийматнинг 80 % идан ошмаслиги зарур. Агар бу шарт бажарилмаса, у холда таъминлаш оралиги кичрайтирилиши керак.
Янчиш тизими дастгохларида махсулотнинг таксимлаш валчаси узунлиги буйлаб тенг таксимланганлиги куриб-кузатиш йули билан текширилади. Валли дастгохнинг хар бир ярим булагидаги махсулотнинг майдаланиш даражаси текширилади, бу нарса мавжуд коидаларга мос келиши керак.
Янчиш режимини созлаш пайтида бошлангич махсулотнинг белгиланган диапазонда етказиб берилишини тартибга солишда автоматик тизимнинг сезгирлиги, кабул кувурида махсулот конусининг сатх сигнализатори сезувчан элементига нисбатан жойлашуви текширилади.
Куйида А1-БЗН русумли валли дастгохларнинг БВ-2 ва ЗМ-2 дастгохларидан фаркли томонлари баён килинади.
А1-БЗН дастгохларида БВ-2 ва ЗМ-2 дастгохларидан фаркли уларок валлар ичи буш килиб тайёрланади, бу нарса уларнинг металл сарфини камайтиради. Валларнинг горизонтга нисбатан 30 5о бурчак остида жойлаштирилганлиги махсулот билан таъминлаш даражасини оширади (БВ-2 ва ЗМ-2 валли дастгохларида валлар горизонтга нисбатан 45 5о 0 бурчак остида жойлаштирилган).
А1-БЗН русумли валли дастгохларда тез айланувчан валларнинг ичидан сув утказиб совутилиши майдалаш зонасида баркарор иссиклик режимини юзага келтиради, бу холат майдалаш жараёнининг микдор-сифат буйича курсаткичларига яхши таъсир курсатиб, бир вактнинг узида подшипникларнинг совушига хам олиб келади.
Деталлар юкори конструктив аникликда ясалган. Валлар юзасининг ейилишга чидамли ишчи кават билан копланганлиги уларнинг узок ишлашига имкон беради: тишчали валлар уч йилгача, силлик валлар камида 10 йилгача ишлайди.
А1-БЗН русумли валли дастгохларнинг яна бир афзаллик томони шундан иборатки, пастки вал якинлашув-узоклашувининг автоматик равишда бошкарилиши дастлабки махсулотни етказиб бериш тизими билан богланган булиб, бу нарса дастгох ишининг баркарорлиги ва ишончлигини таъминлаган холда уни масофадан туриб бошкаришга имкон беради. Подшипникларнинг конуссимон холатда урнатилишидан фойдаланиш уларни гидравлик ечиб олгич ёрдамида демонтаж килишга имкон беради. Подшипниклар корпусида горизонтал кесикнинг мавжудлиги уларни подшипниклар билан биргаликда ечиб олишнитаъминлайди.
А1-БЗН русумли валли дастгохларнинг уч хил, яъни А1-БЗН, А1-БЗ-2Н ва А1-БЗ-3Н турларида ишлаб чикарилиши уларнинг универсаллиги ва куллаш урнининг кенглигидан далолат беради.
А1-БЗН русумли валли дастгохларнинг техникавий тавсифи
Унумдорлиги 5* 0 , т/сут...............................84 0,5
дастгохни совутиш учун талаб килинадиган
сувнинг сарфи (купи билан), м3/соат...............................0,3
Тез айланувчан валларнинг айланиш частотаси, айл/мин:
тишчали валлар учун............................420...4 0
силлик валлар учун.............................395...415
Сикилган хаво босими, мПа..........................0,5
Аспирацияга ишлатиладиган хаво сарфи
(А1-БЗ-2Н валли дастгохлар учун) (купи билан), м3/мин..........................10
А1-БЗ-3Н валли дастгохи учун пневмо транспортга ишлатиладиган хаво сарфи (купи билан), м3/мин................................27
Электродвигател куввати, кВт:
I ёрмалаш тизими учун..............................18,5
II ёрмалаш , 1 ва 2-янчиш тизимлари учун...........15,0
III ёрмалаш, 1 ва 2-кайроклаш,
3, 4, 6, 8, 9, 10-янчиш тизимлари учун.............11,0
IY ёрмалаш, 5...10-янчиш тизимлари учун.............7,5
Габаритлари (купи билан), мм:
узунлиги (капотсиз, уларни боглаш
деталларисиз ва совутиш мосламасиз)................1800
эни................................................1700
баландлиги (кабул кувури ва электр юритмасиз).........................................1400
Массаси, кг (электрюритмасиз,
капотларсиз ва электроасбобларсиз).................2700
* - Намлиги 15...16 %ли бугдойдан I ёр. тизимининг ярим валли дастгохида майдаланганда (дастлабки 2 минг соат иш вакти мобайнида махсулотнинг ажралиб чикиш коэффициенти 30 %ни ташкил килган холат учун).



Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling