12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


-§.ВАЛЛИ ДАСТГОХЛАРДА МАЙДАЛАШ ЖАРАЁНИ


Download 5.63 Mb.
bet2/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

2-§.ВАЛЛИ ДАСТГОХЛАРДА МАЙДАЛАШ ЖАРАЁНИ
Юкорида баён килиб утилганидек, дон ва оралик махсулотларни валли дастгохларда майдалаш жараёни бир-бирига карама-карши йуналишда турли тезликлар билан айланувчи цилиндрик шаклдаги иккита параллел валлар орасида хосил буладиган понасимон фазода руй беради. Дон тузилмасининг бузилиши сикиш ва силжиш деформациялари натижасида юзага келади. Бунинг устига у ёки бу деформациянинг устун келиши валлар тезлиги муносабатига ва валлар юзасидаги асимметрик кирраларнинг узаро жойлашувига боглик.
Валли дастгохларнинг иш самарадорлиги учта асосий курсаткичнинг оптимал уйгунлашуви билан аникланади. Бу куйидаги курсаткичлардир: дон ёки зарраларни майдалаш даражаси, хар кайси жуфтлик валларнинг унумдорлиги ва электр энергиясининг солиштирма сарфи.
Майдалаш даражаси зарраларнинг кичрайиши ва ажратиб олиш коэффициенти билан бахоланади. Ажратиб олиш коэффициенти (%) 100 г массали махсулот улчанмасини маълум номерли элакда валли дастгохгача ва ундан кейин элаш натижасида аникланади хамда куйидаги формула буйича топилади:
, (12.1) 100-а
бу ерда: а - валли дастгохга кадар махсулотдаги эланма микдори, г;
с - валли дастгохдан кейин махсулотда эланмай колган эланма микдори,
Жуфтлик валларнинг унумдорлиги уларнинг узунлигига, орасидаги ораликка, майдаланган махсулотнинг утиш тезлигига ва унинг хажмий массаси, хамда майдалаш зонасидан фойдаланиш даражасига боглик. Ярим дастгохнинг унумдорлиги (кг/соат) назарий жихатдан куйидагича аникланади:
, (12.2)
бу ерда: b - валлар орасидаги оралик, мм;
L - валнинг узунлиги, мм;
vм - махсулотнинг майдалаш зонасидаги шартли уртача тезлиги;


, м/с (12.3)
(vТ ва vс- мос равишда тез ва секин айланувчан валларнинг тезлиги;
 - майдаланадиган махсулотнинг хажмий массаси, кг/м3;
 - майдалаш зонасини тулдириш коэффициенти.
Валлар орасидаги оралик майдаланаётган махсулотнинг физик-механикавий хусусиятлари ва тизимнинг технологик схемада жойлашган урнига боглик холда белгиланади. Унинг кийматлари 0,05дан 1,00 мм гача булган кенг орликда тебранади Масалан, I ёрмалаш тизимида айланмаётган ва бир-бирига якинлаштирилган валлар орасдаги номинал оралик - 0,8...1,0 мм; II ёрмалаш тизимида - 0,6...0,8 мм; III йирик ёрмалаш тизимида - 0,4...0,6
мм;III майда ёрмалаш тизимида - 0,2...0,4 мм; IY ёрмалаш тизимида - 0,1...0,2 мм, колган янчиш тизимларида эса - 0,05 мм булиши керак.
Барча технологик тизмлардаги валларга куйилган солиштирма юкламанинг коидалар билан белгиланишини хисобга олган холда жуфтлик валларнинг хакикий унумдорлиги (кг/соат) куйидаги формула буйича топилади:
Qх = q L, (12.4)
бу ерда: q - майдалаш чизигининг узунлик бирлигига тугри келадиган солиштирма юклама, кг/(см*соат);
L - валнинг узунлиги, см.
Масалан, I ёрмалаш тизимига тугри келадиган солиштирма юклама 32...35 кг/(см*соат)ни, 2 янчиш тизимида эса 7...8 кг/(см*соат)ни ташкил килади.
Ускуналарни хисоблаш ва валли дастгохларда майдалаш жараёнини тавсифлаш учун ун тортиш заводи янчиш булимининг суткавий унумдорлигининг майдалаш чизиги умумий узунлигига нисбати билан аникланадиган уртача солиштирма юкламанинг меъёрий курсаткичи кабул килинган. А1-БЗН русумли валли дастгохлар учун бу юклама 70...75 кг/(см*сут)ни ташкил килади.
Валли дастгох самарадорлигининг асосий курсаткичларига валларнинг айланма тезликлари нисбати (дифференциал), валлар юзасининг холати, валларнинг узунлиги буйича оралик аниклиги таъсир курсатади. Доимий дифференциал остида валлар айланма тезлигининг ошиши унумдорликни анча оширади, бирмунча энергия сарфи купаяди ва аксарият майдаланган махсулотнинг гранулометрик таркибига таъсир курсатмайди. Тез айланувчан тишчали валларнинг айланма тезлиги (номинал 250 мм ли диаметрда)
5,5...6,0 м/с ни, микрогадир-будир валларнинг тезлиги эса 5,2...5,4 м/с ни ташкил килади.
Майдалаш унумдорлиги ва характерига дифференциал хам катта таъсир курсатади. Дифференциал ошганда махсулот зарраларининг тузилмаси силжиш деформацияси буйича, у камайган вактда эса сикиш деформацияси буйича бузилади.
А1-БЗН валли дастгохлари учун майдалаш тизимларида дифференциалнинг киймати 2,5, янчиш тизимлари учун эса 1,25 га тенг килиб белгиланган.
Валли дастгох ишининг сифат ва унумдорлигига нафакат валлар орасидаги оралик, балки унинг бутун вал буйлаб кимматининг доимийлиги хам катта таъсир курсатади. Валларнинг цилиндрик шакли уларни махсус силликлаб тиш кесиш дастгохларида ишлов бери натижасида амалга оширилади. Валлар орасидаги оралик кимматининг доимийлигига подшипниклар, пружина-амортизаторлар ва шарнирли бирикмаларнинг холати хам таъсир курсатади.
Майдалаш сифатига валларнинг радиал уриши салбий таъсир курсатади. Валларнинг бу холати уларнинг нотугри геометрик шакли дебалансни келтириб чикарувчи нотугри куйиш натижасида хоси булади. А1-БЗН валли дастгохлар валларининг радиал уриши 0,02 мм дан ошмаслиги керак.
Дон майдалашнинг барча кейинги технологик боскичлари бажарилишининг мухим шарти булиб валлар юзасининг талаб килинган тишли ёки микрогадир-будир холатда булиши таъминланиши зарур. Бу нарса хар кайси технологик тизим учун коидаларда тавсия килинган булиб, валли дастгохнинг ижровий шаклида хисобга олинган. Валлар юзасига тишчалар силликлаб - тиш кесиш дастгохларида кесилса, микрогадир-будир юза эса махсус кум сепиш мосламаси ёрдамида сикилган хаво ва кум-кайрок материалини сепиш натижасида хосил килинади.

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling