12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


Download 5.63 Mb.
bet4/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

12.1-расм. А1-БЗ-2Н валли дастгохи.
1 - буйин; 2 - шкив; 3 - якинлаштириш-узоклаштириш пневмокушгичи; 4 - тусгич пружинаси; 5 - сигнал кайта хосил килгичи; 6 - таъминлаш механизмининг шкиви; 7 - тезликларни узгартириш механизми; 8 - валлараро харакат таксимлаш шестерналари; 9 - совутиш тизимининг корпуси; 10 - валлараро узатмалар гилофи; 11 - подшипник корпуси; 12 - реле блоги; 13 - подшипник харакат корпусининг охири (тирсаги); 14 - хаво филтри; 15 - элект-
ромагнит клапани; 16 - хаво утказгичлари; 17 - эхтиёт пружиналари; 18 - пневмоцилиндр; 19 - "Юргизиш", "Тухтатиш" тугмачалари; 20 - синч; 21 - осгич; 22 - эксцентрик вал; 23 – валлар параллеллигини тугрилаш штурвали; 24 - валлараро ораликни созлаш дастаги; 25 - тортки; 26 - чегаралаш винти; 27 - цапфа.


Майдалаш валлари (12.2-расм). Дастгохнинг иккала ярмида хам жуфт килиб жойлаштирилган. Бунда валларнинг айлана марказларини туташтирувчи чизик билан горизонт орасидаги бурчак 300 ни ташкил килади. Бу бурчакнинг камайиши вал жуфтлигини махсулот билан таъминлаш имкониятини яхшилайди, яъни майдалаш зонасини тулдириш коэффициенти ошади. Олдин чикарилган валли дастгохлар, яъни ЗМ ва БВ русумли валли дастгохларда бу бурчак 450 ни ташкил килган. Бунинг устига дастгох кисмлари жойлашиш компоновкасининг яхшиланиши эвазига хам амалда унинг эни ошмаган. Ичи буш бочкадан ташкил топган валнинг узунлиги 1000 мм булган холда ташки диаметри 250 мм га тенг. Буш валнинг огирлиги 270 кг булиб, бу курсаткич бутун вал огирлигидан 30 %га камрокдир. Вал (10) (12.3-расм) ичи буш икки каватли цилиндрсимон бочкадан иборатдир. Вал бочкалари марказдан кочма куйиш машиналарида чуяндан куйиб ясалади. Вал цилиндрининг ички диаметри 158 мм, ташки окартирилган (ишчи) каватнинг чукурлиги 10 мм га тенг. Бочкаларнинг иккала чеккасига хам цапфа (9) лар пресслаб киритилган булиб, прессланган кисмларнинг диаметри 160 мм га тенг. Цапфаларнинг буйни уч кисмдан иборат: а) диаметри 100 мм ли цилиндрсимон утиш кисми; б) цилиндрик ва конуссимон кисмлар (диаметри 75...80 мм)дан ташкил топган таянч кисми ва диаметри 65 мм ли охирги цилиндрсимон кисмидир.
Цапфанинг конуссимон кисми (13) га подшипниклар (12) урнатилган. Охирги цилиндрсимон кисми эса харакатлантириш шкиви ёки валлараро харакат узатиш шестернаси (4) ни кийдириш учун мулжалланган.
Цапфанинг бир учида ичидан совутиш суви окадиган кувур (8)ни кийдириш учун мулжалланган марказий тешик мавжуд. Валнинг учларида узаро перпендикуляр йуналишда диаметри 18 мм ва чукурлиги 70 мм булган туртта тешик (11) уйилган. Валларни махсус дастгохлар ёрдамида динамикавий мувозанатлаш пайтида бу тешикларга хар кайсининг массаси 10 г га тенг булган мувозанатловчи кургошин юклар урнатилади. Шундан сунг тешиклар пулат тикинлар билан махкамланади. Чегаравий йул куйиладиган дебаланс мидори вал чекасида жойлашган зона учун 500 г*см дан ошмаслиги керак.


Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling