Aмалий иш. “Maple” дастурида турли хил математик масалалар ечиш усуллари билан танишиш


Download 0.65 Mb.
bet1/11
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1248812
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Amaliy ishlar

Aмалий иш.

“Maple” дастурида турли хил математик масалалар ечиш усуллари билан танишиш




Режа:

  1. Maple дастурида турли хил математик масалалар ечиш усуллари

  2. Maple дастурининг икки ўлчовли график имкониятлари.

  3. Maple дастурининг икки ўлчовли график имкониятлари.

  1. Тенгламаларни ечиш. Тенгламалар ва тенгсизликлар тизими.



Таянч тушунчалар: evalf , Digits, plot, infinity, point, line, patch, solid,
dot, dash, dashdot, Coords, implicitplot, plot3d, contourplot.
Maple дастурида математик амаллар - белгисидан сўнг чиқади ва натижани экранга чиқариш керак бўлмаса (;) ёки аксинча (:) билан тугатилади. Кейинги сатрга ёзиш учун Shift+Enter тугмачалари мажмуидан фойдаланилади.
Enter тугмаси босилганда иш бажарилади. Maple дастурининг имкониятларидан яна бири шуки, агар сатрда хато бўлса, уни автоматик тарзда кейинги сатрга чиқаради. Мисоллар кўрайлик:

> 1+2; 3


> 12*4/3; 16


> 1+3/2; 5/2


> 1.125/2; 0.5625000000


> 1/0; Error, numeric exception: division by zero.




Maple дастурида бутун сонлар муҳим аҳамиятга эга, 1+ 3/ 2 = 5/2 , эмас 2.5. Шунинг учун, жавобни каср сонда олиши ҳам мумкин. Бу ҳолни evalf функцияси орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

> evalf(1+3/2); 2.500000000


> evalf(113/112); 1.008928571


> evalf(113/112,5); 1.0089


> evalf(113/112,20); 1.0089285714285714286


Шу ҳолатда Maple дастури жавобни нуқтадан то 10-белгигача аниқлайди, аммо evalf функцияси ихтиёрий параметргача аниқ қиймат олиш имконияти мавжуд. Агар бутун аниқликни ибора учун ўзгартириш керак бўлса, ўзгарувчан Digits га аниқ белгини бериш лозим.


> Digits:=25:


evalf(13/7); 1.857142857142857142857143
Математик амаллар учун оддий белгилардан ташқари ** ёки ^ –даражага кўтариш; ! – факториал, := - ўзлаштириш белгиси <, >, >=, <=, = – мантиқий амаллар; % - олдинги бажарилган амалнинг натижаси каби амал белгилари ишлатилади.
Агар сон бир сатрга сиғмаса, соннинг узлуксизлигини кўрсатиш учун, Maple дастурида “-”- белгисидан фойдаланилади. Масалан:
> 100!;
9332621544394415268169923885626670049071596826438162146859296-3895217599993229915608941463976156518286253697920827223758251-185210916864000000000000000000000000

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling