3.2. Анимация графиги. Animate функцияси тасвирни жонлантиришга имкон беради. Бу функция олдиндан компьютерга уланган plots пакетида жойлашган. Анимациянинг вазифаси шундаки, у бир қатор тасвирни яратишда қуйидаги тарзда фойдаланилади, бунда ҳар бир тасвир вақти ўзгарувчан
>with(plots):animate( sin(x*t),x=-10..10,t=1..2); билан боғлиқ.
Пайдо бўлган тасвирни белгилангандан сўнг, анимацияли клипларни ҳаракатга келтирувчи панел пайдо бўлади.
Унинг бошқарув тугмалари худди магнитофон тугмалари кабидир.
Ушбу тугмалар орқали тасвирни жонлантириш мумкин.
3.3. Мавҳум функциянинг графигини чизиш. Мавҳум функциянинг графигини чизиш учун plots пакетидаги implicitplot функцияси хизмат қилади. Масалан:
> with(plots):implicitplot(2*x^2 + 3*y^2 = 1,x=-1..1,y=-1..1)
Implicitplot ёрдамида аниқ берилган функцияни яратиш мумкин. Масалан:
> implicitplot(y = exp(x),x=-1..1,y=-1..3);
Implicitplot функцияни биринчи параметри сифатида кўпроқ функцияни кўрсатиб графикларни битта координат текисликга жойлаштириш мумкин. Масалан:
>mplicitplot({2*x^2 + 3*y^2 = 1,y = exp(x)}, x=-1..1,y=-1..3);
3.4. Графикларни бир хил даражадаги чизиқлар билан ясаш. Бир текисликдаги чизиқлар ҳаёлан уч ўлчовли юзани Х,У текисликга параллел текислик билан кесишида пайдо бўлади. Шу текисликлар уч ўлчовли юза билан кесишган чизиқлари бир текисликдаги чизиқлар бўлади. Бу графикни чизиш учун plots пакетидаги contourplot функциядан фойдаланилади. Масалан:
>with(plots):contourplot(sin(x*y),x=-3..3,y=-3..3);
>contourplot(sin(x*y),x=-3..3,y=-3..3, grid=[50,50], contours=[-1/2,1/4,1/2,3/4]);
4. Уч ўлчовли графика. Maple уч ўлчовли графиклар билан ишлашда жуда кўп функцияга эга. Уч ўлчовли графикадаги кўп функциялар икки ўлчовли графика функциялари билан бир хил. Уч ўлчовли графиканинг асосий функцияси plot3d.style = Contour - буйруғидан фойдаланган ҳолда чизиқ турларини беришимиз мумкин. Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |