Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus корпуси IP67 стандарти бўйича сув ва чанг киришидан ҳимояланган. Смартфонлар сувга ва чангга чидамли, аммо улар билан сув ҳавзаларида чўмилиш мумкин эмас. Бу технология аппаратни бехос сувга тушиб кетишидан ва ёмғирдан ҳимоя қилади, холос.
Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларида 3,5 миллиметрли аудио слотдан воз кечилган. Ҳа, бу жуда жиддий қадам. Бироқ наушникларни Lightning коннектори ёрдамида смартфонга улаш мумкин. Мазкур кабель смартфон комплектида бирга тақдим қилинади. Жуда қизиқ, бу сафар Apple бундан қўшимча маблағ ишлашга қарор қилмаган кўринади. Компания анъанавий наушниклар ўрнига симсиз AirPods гарнитураларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Аммо уни алоҳида сотиб олиш керак. Кўрамиз, бу нарса смартфонлар сотувига қанчалик таъсир қиларкан. Энди, ҳар ҳолда, оддий наушниклар билан бир вақтнинг ўзида телефонни зарядлаш ва мусиқа тинглаш имконияти йўқ.
Apple iPhone 7 Plus, миш-мишларда айтилганидек, ҳар бири 12 МПли қўш камерага эга бўлган (диафрагма – f/1.8). Хўш, унга нега 2 та камера керак? Apple’нинг айтишича ушбу камералар орқали фото сифатини йўқотмасдан икки карралик оптик зум таъминланади. Бундан ташқари, 10 карралик рақамли зум ҳам аввалги қурилмаларга қараганда яхшироқ бажарилади. Давом этамиз, яна фокус нуқтасини нафақат тасвирга олиш пайтида, балки ундан кейин ҳам ўзгаритириш мумкин бўлади. Албатта, бу нарса саноатда янгилик эмас. HTC ва Huawei ушбу технология ўз гаджетларига аллақачон татбиқ этиб бўлишган, аммо натижа кутилганидай бўлмаган. Кўрамиз, “олма” бу вазифани қай даражада уддалай оларкан
Do'stlaringiz bilan baham: |