Ўзбекистон Республикаснинг барча шаҳар-вилоят ииб ва Қарақалпоғистон


Download 1.45 Mb.
bet1/3
Sana10.04.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1347937
  1   2   3
Bog'liq
Хабарнома ИИБ 164 (2)





O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI
NAVOIY VILOYATI ICHKI ISHLAR BOSHQARMASI
210100. Navoiy shahar Navoiy ko’chasi 7-uy.

16/-________ «___» март 2023 йил
Ўзбекистон Республикаснинг барча
шаҳар-вилоят ИИБ ва Қарақалпоғистон
Республикаси ИИВ бошлиқларига


Қ Ў Ш И М Ч А Х А Б А Р Н О М А


2023 йилнинг 23 март куни соат тахминан 23:40ларда 3 нафар номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, юзларига тиббиёт ниқобини тақиб, ошхона пичоғи ҳамда темир кастет билан қуролланган ҳолда Навбаҳор тумани “Навкар” маҳалласи, Нурчилар кўчаси 2-уйда яшовчи, 15.05.1954 йилда туғилган фуқаро Ҳайитов Мавлон Рамазоновичнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.
Навбаҳор туман Тиббиёт бирлашмасининг 24.03.2023 йилдаги 982-сонли бирламчи тиббий маълумотномасига кўра “бош мия ёпиқ жараҳоти, бош мия чайқалиши, пастки жағ чап томони очиқ синиб, силжиши, ўнг қўл 3-4 бармоқлари кесилган жароҳати, ўнг кўз атрофи соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жараҳоти етказилган. Унинг яшаш хонадонидан 47 (қирқ етти) миллион сўм миқдордаги пуллари, 8 дона турли хилдаги тилло тақинчоқларини, 2 дона (Samsung J5 ва Redmi not 11 pro) телефон аппаратлари, 1 дона “Samsung” номли notebook ва 1 дона кичик ҳажимли видео тасвирга олиш камерасини қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан 120001/2023-12-сонли жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жабрланувчи ҳақида маълумот:


Ҳ айитов Мавлон Рамазонович -15.05.1954 йилда Навбаҳор туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, оилали, 6 нафар қиз фарзанди бор, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги кунда ўзига тегишли бўлган давлат рақами 85 U 313 FA ва 85 S 313 EА бўлган “Саptiva” автомашинасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, Навбаҳор тумани “Навкар” маҳалласи, Нурчилар кўчаси 2-уйда, якка ёлғиз яшайди.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling