12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


-§. А1-БЗН РУСУМЛИ ВАЛЛИ ДАСТГОХЛАР


Download 5.63 Mb.
bet3/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

3-§. А1-БЗН РУСУМЛИ ВАЛЛИ ДАСТГОХЛАР
А1-БЗН валли дастгохлари турли ун тортиш заводларида ишлатиш учун уч хил модификацияда ишлаб чикарилади. А1-БЗН валли дастгохи. Бу валли дастгох янги куриладиган ун тортиш заводлари учун мулжалланган комплект ускуналар таркибига киради. Дастгохлар хар бир гурухда турт-бештадан килиб жойлаштирилади. Ишлаб чикарилиши буйича турли шаклдаги дастгохлар тупламини белгилаш ва уларни хар кайси гурухга урнатиш кетма-кетлиги намунавий ун тортиш заводларини лойихалаш пайтида танланади.. Бу валли дастгохларнинг электродвигателлари кават шифти остидаги махсус майдончаларга урнатилади. Майдаланган махсулот валли дастгохнинг пастки кисмидан чикарилади. А1-БЗН валли дастгохи 21 та ижровий шаклда ишлаб чикарилади.
А1-БЗ-2Н валли дастгохи. Бу валли дастгохлар хам янги ва хам кайта курилаётган ун заводларида ЗМ-2 валли дастгохларининг урнига жойлаштирилиши мумкин. А1-БЗ-2Н дастгохи А1-БЗН дастгохидан индивидуал капотининг мавжудлиги ва электродвига телининг дастгох жойлашган каватда урнатилиши, шунингдек пастки кават шифти остидаги махсус майдонча урнатилиши мумкинлиги билан хам фарк килади. Майдаланган махсулот машинанинг пастки кисмидан чикарилади. Дастгох 39та ижровий шаклда ишлаб чикарилади.
А1-БЗ-3Н валли дастгохи. Бу дастгох янги хамда кайта курилаётган ун заводларида БВ-2 дастгохининг урнида ишлатилиши мумкин. Дастгох бошка валли дастгохлардан майдаланган махсулотнинг юкоридан чикариш мосламаси мавжудлиги билан фарк килади. Бу мослама майдаланган махсулотни бевосита валлар остида жойлашган бункердан олиб чикиб кетишга мулжалланган пневмотранспорт тизимининг пневмокабулкилгич кувурларидан ташкил топган. А1-БЗ-3Н валли дастгохи 22 та ижрода ишлаб чикарилади.
Куриб чикилган учта модификация колган кисмлари ва техникавий курсаткичлари билан бир-биридан деярли фарк килмайди, шунинг учун уларнинг тузилишини А1-БЗ-2Н валли дастгохи мисолида куриб чикамиз.
А1-БЗ-2Н валли дастгохи (12.1-расм) куйидаги асосий кисмлардан ташкил топган. Булар - майдаловчи валлар; валларни харакатлантиргич; созлаш ва валларни параллел якинлаштириш механизмлари; валларни якинлаштириш-узоклаштириш тизимлари; кабул килиш-таъминлаш мосламаси; синч.




Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling