12-боб. Bug'doydan navli un ishlab chiqarish texnologik tizimi 1-§. Вазифалари ва ишлатилиш урни


Download 5.63 Mb.
bet5/26
Sana01.11.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1736642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
3-Маъруза

12.2 -расм. Валли дастгохнинг схемаси.
1, 2 - майдалаш валлари; 3 - махсулот бериш механизмининг
меъёрлаш вали; 4 - махсулот бериш механизмининг шнеки; 5 - парда-асбоблар; 6 - кабул килиш кувури; 7 - буйин; 8 – сатх сигнализаторининг сезги элементи; 9 - тусгич; 10 – таъминлаш оралигининг созлагичи; 11 - тозалаш пичоклари; 12 – чикариш бункери; 13 - тозалаш чуткалари.


12.3-расм. Совутиш тизимли майдалаш валлари.
1 - совутиш тизимининг корпуси; 2 - бронза втулка; 3 - катта шестерня; 4 - кичик шестерня; 5, 7 - подшипник корпусининг копкоги; 6 - подшипник корпуси; 8 - кувур; 9 - цапфа; 10 -вал; 11 - мувозанатловчи юклар учун мулжалланган тешиклар; 12 - подшипник; 13 - цапфанинг конуссимон кисми.

Барча ёрмалаш ва 11 нчи, 12 нчи янчиш тизимларида А1-БЗН русумли дастгохларига тишчали валлар, колган дастгохларга эса микрогадир-будир валлар урнатилган. Валларнинг тишчали юзаси тишчаларнинг куйидаги катталиклари билан тавсифланади: вал айланаси буйлаб 1 см га тугри келадиган тишчалар сони, киялиги (%), кирра ёки киялик оркасининг профилга нисбатан бурчаги (даража), валлар жуфтлигида тишчаларининг бир-бирига нисбатан жойлашуви (оркага орка - ор/ор ёки киррага кирра - к/к). Микрогадир-будир юзаларнинг параметрлари профилограмма буйича аникланади ва нотекис баландликларнинг урта сатхга нисбатан уртача статистик огиш киймати (мкм) билан бахоланади. 12.1-жадвалда А1-БЗН русумли дастгох валлари юзасининг параметрлари келтирилган. Майдалаш валлари ички халканинг конуссимон ёстикчали иккикаторли роликли шарсимон подшипниклар (12)нинг ичида айланади. Конуссимон ёстикча цапфа буйнининг таянчли конуссимон кисмига мос келади.


12.1-жадвал


А1-БЗН русумли дастгох валлари юзасининг параметрлари.
┌──────────────┬───────────┬───────┬────────┬──────┬───────┬──────┐
│ │вал айлана-│тишча- │тишча- │тишча-│гадир- │ │
│ │сининг1 см │ларнинг│ларнинг │ларни │будир- │буг- │
│ Тизимлар │ига тугри │кияли- │профил │узаро │лик │дой │
│ │келадиган │ги, % │бурчаги,│жойла-│курсат-│тури │
│ │тишчалар │ │даража │шуви │кичи, │ │
│ │ сони │ │ │ │ мкм │ │
├──────────────┼───────────┼───────┼────────┼──────┼───────┼──────┤
│I ёрмалаш │ 4,1 │ 4 │ 23/69 │ор/ор │ - │ю │
│ │ │ 6 │ 30/65 │ -"- │ - │к │
│II ёрмалаш │ 5,4 │ 4 │ -"- │ -"- │ - │ю │
│ │ │ 6 │ -"- │ -"- │ - │к │
│III йирик ёр- │ │ │ │ │ │ │
│ малаш │ 7,0 │ 6 │ -"- │ -"- │ - │ю ва к│
│III майда ёр- │ │ │ │ │ │ │
│ малаш │ 8,6 │ 6 │ -"- │ -"- │ - │ю ва к│
│IY йирик ёр- │ 9,2 │ 6 │ -"- │ -"- │ - │ю │
│ малаш │ │ 8 │ 50/65 │ к/к │ - │к │
│IY майда ёр- │ 10,2 │ 6 │ 30/65 │ -"- │ - │ю │
│ малаш │ │ 8 │ 50/65 │ к/к │ - │к │
│11-янчиш тизи-│ │ │ │ │ │ │
│ ми │ 15,3 │ 10 │ 50/65 │ к/к │ - │к │
│12-янчиш тизи-│ │ │ │ │ │ │
│ ми │ 15,3 │ 10 │ -"- │ -"- │ - │ю │
│1...11-янчиш; │ │ │ │ │ │ │
│1 ва 2-силлик-│ │ │ │ │ │ │
│ лаш │ - │ - │ - │ - │ 2,44 │ю │
│1...10-янчиш; │ │ │ │ │ │ │
│1,2-силликлаш │ - │ - │ - │ - │ 2,18 │к │
└──────────────┴───────────┴───────┴────────┴──────┴───────┴──────┘
ор/ор 5* 0- оркага орка; ю 5** 0- шаффофлиги юкори булган донлар;
к/к - киррага кирра; к - шаффофлиги паст булган донлар.
Цапфанинг конуссимон кисмидан подшипник гидравлик ечиб олгич ёрдамида чикариб олинади. У цапфанинг подшипникнинг ички кисми тегиб турадиган жойига подшипник оркали мой юборади. Подшипникларнинг корпуслари (12.1-расмга каранг) (11) синчнинг ён томонига туртта М16 болтлари ёрдамида котирилган, улардан иккитаси - узайтирилган булиб резбали кисмининг диаметри 28 мм га тенг. Пастки валнинг юкориги валга нисбатан силжий олишини хисобга олган холда, улар орасидаги ораликни узгартириш учун харакатланувчи подшипникларнинг корпуслари ён томондаги тешикларга котирилган цапфа (27)га урнатилган. Бу нарса валнинг маълум бурчак остида силжишига имкон беради. Айникса харакатланувчи подшипникнинг чап корпуси цапфага эксцентрик втулка оркали тегиб туради. Втулканинг айланиши эвазига валларнинг бир-бирига нисбатан параллеллик холати урнатилади. Хар кайси подшипникнинг корпусига туртта шпилка ёрдамида ички ва ташки копкоклар котирилган. Пастки кузгалувчан вал подшипникларининг корпуслари эркин уч (тирсак) (13)га эга булиб, эхтиёт пружиналари (17)га таянади.
Пастки кузгалувчан вал подшипникларининг корпуслари кисмларга ажралувчан килиб ясалган. Бу холат валнинг подшипниклар билан биргаликда ечилишига имкон беради. Юкориги валнинг совутиш тизими (12.3-расмга каранг) куйидагилардан иборат. Юкориги кузгалмас вал (10) консол куринишидаги кувур (8) оркали бериладиган сув билан совутилади. Эркин учи билан цапфа (9)нинг ичидан утган кувур (8) вал (10)нинг ички бушлигига киритилган. Узунлиги 830 мм га тенг булган кувур иккита тешикка эга: биринчиси - учида, бошкаси эса ундан 310 мм масофада жойлашган. Кувурнинг очик учи корпус (1) га махкам килиб котирилган. Иссик сув кузгалмас кувур (8) ва айланувчан бронза втулка (2) орасида хосил буладиган халкасимон оралик оркали чикарилади. Втулка цапфанинг резбали тешигига бураб котирилган. Ишлатилган иссик сув махсус камерага тушиб, у ердан кувур оркали совутиш мосламасига юборилади ва рециркуляция тизимига кайтарилади. Иситилган сув кисман тегирмоннинг дон тозалаш булимида донни намлаш максадида ишлатилади. Валлар алмаштирилган пайтда совутиш тизимига сув берадиган вертикал кувурга урнатилган вентил ёпилади. Вални совутиш жараёни куйидагича амалга оширилади. Сув кран оркали алохида камерага берилиб радиал тешик оркали кувурга тушади ва ундан валнинг ички бушлигига сачратилади. Вал айланганда хосил буладиган марказдан кочма инерция кучлари вал ички юзасининг яхши ювилишига ва иссикликнинг купрок берилишига имкон яратади. Совутиш тизимининг нормал ишлашида тез айланувчан валнинг харорати 600 С дан ошмаслиги лозим. Купгина тадкикотлар натижалари шуни курсатадики, вал юзасининг харорати 360 С дан, майдаланган махсулотнинг харорати эса 250 С дан ошмаган. Валларнинг сув билан совутилиши ун тортиш жараёнининг технологик курсаткичларига ижобий таъсир курсатади. Майдалаш зонасида хароратнинг пасайиши кобикларнинг куриб колишига ва янчиш махсулотларининг кизиб кетишига йул куймайди. Намлик ажралишининг камайиши майдаланган махсулотлар намлигини баркарорлаштиради, шунга мувофик статик электр зарядларининг тупланиш даражасини хам пасайтиради. Совутилган махсулотларда намликнинг узи окизар кувурлар ва элакдонлардаги конденсация эхтимоли камрок. Совутиладиган валларнинг иссикликдан кенгайиш даражасининг пастлиги ишчи ораликнинг баркарорлигини таъминлайди. Иссиклик алмашинувини яхшилаш учун валнинг ички юзасига шундай ишлов берилган булиши керакки, бунда хар хил чукурчалар, тиртиклар ва бошка нотекисликларнинг булишига йул куйилмайди. Ишлаб чикаришда валларнинг ва майдаланган махсулотларнинг кизиш хароратини назорат килиб туриш зарур. Валли дастгохдан утган махсулот хароратининг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши технологик жараённинг бузилиш сабаблари (валлар ишчи юзасининг ейилиши, валларнинг нопараллеллик холати, майдалаш зонасининг нотекис тулдирилиши, валларни совутиш учун кам сув берилиши) юзага келганлигидан далолат беради.
Янчиш жараёнида валларнинг ишчи юзасига доннинг майдаланган булакчалари ёпишиб колади. I, II ёрмалаш ва 12-янчиш тизимларидан бошка барча тизимлардаги тишчали валларни тозалаш учун полимер матодан ясалган чуткалар (13) урнатилган (12.2-расмга каранг). Микрогадир-будир ва 12-янчиш тизимининг валлари пичоклар (11) билан тозаланади. Валлар ва пичок орасидаги масофа 0,02 мм дан ошмаслиги керак.

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling