2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Дин йўналишида ёзилган илк асар бу


Download 135.79 Kb.
bet3/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Дин йўналишида ёзилган илк асар бу «ал-Ароъ вад-диёнот» (Эътиқодлар ва динлар) китоби ҳисобланади. Муаллифи Хасан ибн Мусо ан-Навбахтий (ваф. 910 й.) Кейинчалик Масъудий (ваф. 957 й.) ўзининг «ад-Диёнот» (Динлар), Масбиҳий (ваф. 1029 й.) «Даркул буғяти фий васфид диёноти вал ибодоти» (Динлар ва эътикодлар васфида мақсад меъёри) китобларини ёзганлар. Шунингдек Берунийнинг (ваф. 1048 й.) «Таҳқиқун ма лилҳинд мин мақулатин, мақбулатин фил-ақли ав марзулатин» (Ақлга мақбул ёки номаъқул бўлган Ҳиндистонга оид изланишлардан) номли китоби ҳам шулар сирасига киради.
-«Ал-Фирақ» (Фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга Абу Мансур Абдулқодир Бағдодийнинг (ваф. 1038 й.) «ал-Фарқ байн ал- фирақ» (Фирқалар орасидаги фарқ) асари ҳамда Абул Маолий Мухаммад ибн Убайдуллоҳнинг (ваф. 1092 й.) «Байн ал-адён» (Динлар орасида) асарларини киритиш мумкин.
-«Ал-Милал» йўналишида Қози Абу Бакр Бақиллонийнинг (ваф. 1012 й.) «ал-Милал ван-ниҳал» (Динлар ва халқлар), Абу Мухаммад Али Ибн Ҳазмнинг (ваф. 1064 й.) «Китоб ал-фасл фи-л- милал ва-л-ахвои ва-н-ниҳал» (Динлар, ҳаво ва халқлар ҳакида ажралувчи китоб), Абул-Фатх Мухаммад ибн Абдулкарим Шаҳристонийнинг (ваф. 1183 й.) «ал-Милал ва-н-ниҳал» асарларини санаш мумкин.
-«Ар-Радд» (Раддия) йуналишида ҳам кўплаб асарлар дунё юзини кўрган. Уларга Имом Fаззолийнинг (ваф. 1111 й.) «ар-Радд ал-жамил» (Гўзал раддия), Ибн Калбийнинг (ваф. 819-821 й.) «Китоб ал-аснам» (Бутлар китоби) номли асарларини алоҳида қайд этиш лозим.
Абу Райхон Берунийнинг «ал-Осор ал-боқия ан ал-қурун ал-холия» («Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», Мухаммад ибн Абдулкарим Шаҳристонийнинг «ал- Милал ва-н-ниҳал» («Динлар ва оқимлар»), Ибн Ҳазм Андалусийнинг «ал-Фасл фи-л-милал ва-л-ахво ва-н-ниҳал» («Динлар, адашган фирқалар ва мазхабни ажратиш») каби асарлари, шунингдек, Ибн Надим (987-988) ва Абул Хасан Омирий кабиларнинг тадқиқот ишлари кўплаб Европа тилларига таржима килинган эди. Бу асарлар «Диншунослик» фанининг тараққиёти учун фундаментал манба бўлиб хизмат килган. Ибн Надим «Диншунослик фани ҳижрий IV-V асрларга келиб мустақил фан сифатида шаклланди», деб ёзади. Бу милодий X-XI асрларга тўғри келиб, айнан шу даврда Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асарини ёзган.
Ғарб мамлакатларида диншунослик фани кўпинча немис тилидаги «RELIGIONS WISSENSCHAFT» ёки инглиз тилидаги «HISTORY OF RELIGIONS» каби атамалар билан юритилади. Бу эса «Ихвон ас-сафо» рисолалари, Беруний ва Шаҳристоний асарларида қўлланилган (Динлар илми) ёки (Динлар тарихи) атамаларининг ҳарфий таржимасидир.
Замонавий диншунослик эса бир ярим асрга яқин даврга бориб тақалади. Ғарбда, замонавий маънодаги динлар тадқиқотлари Макс Мюллер (1823-1900) томонидан бошлаб берилган. Олим 1856 йилда « Қиёсий мифология» ва 1870 йилда нашрдан чиққан «Динларнинг асоси ва шаклланишига оид дарс баҳолари» номли асарлари билан бошқа динларни тадқиқ қилишга йўл очган ва каттагина эътибор қозонган. У Англиядаги машхур Оксфорд университетида динлар тарихидан маърузалар ўқиган. Ўзининг «Шарқнинг мукаддас китоблари таржима силсиласи» асарида у илк бора «religious studies» (диншунослик) сўзини қўллаган. Мюллер ва унинг замондошлари динларни илмий тадқиқ қилишда филологияни муҳим деб билишган ва диннинг асл моҳиятига фақатгина тил орқали қилинган изланишлар билангина етишиш мумкин, деган фикрни олға сурган. Дин тушунчасига олимлар томонидан юзлаб таърифлар берилган. Бунда, турли соҳа ва дунёқараш эгалари, ўз соҳалари ва қарашларидан келиб чиқиб динга таъриф беришган. Шу туфайли турфа хил таърифлар юзага келган. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling