2- модуль диншунослик 10-мавзу. Дин маданият феномени


Download 135.79 Kb.
bet7/27
Sana24.03.2023
Hajmi135.79 Kb.
#1293954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
2-модуль Диншунослик.

Динларни таснифлаш
1. Сакраментал (диний маросим ва расм-русумларга таянувчи)дин;
2. Профетик (Пайғамбарларга таянувчи) дин;
3. Мистик (руҳий оламга йўналтирилган) дин.
Иоаким Вах (Joachim Wach), динларни «асосчиси бор динлар», «анъанавий (расм-русумли) динлар»га, Густав Меншинг эса «миллий динлар», «жаҳон динлари» кўринишида иккига бўлади. Аннемари Шиммель эса динларни - илк-қабилавий, миллий, жаҳон динлари, деб учга бўлади.
Ислом уламолари динларни, «ҳак» ва «ботил» ёки ваҳийга таянувчи илоҳий динлар, ваҳийга таянмайдиган табиий динлар каби иккига бўлишган. Ибн Хазм (ваф. 456/1064) ва Шаҳристоний (ваф. 548/1183) каби мусулмон тадқиқотчилари, ҳақ динлар учун «милал», ботил динлар учун эса « «ниҳал» сўзларини ишлатишни маъқул деб топишган.

Динларни минтақавий таснифлаш
1. Қитьаларда тарқалишига кўра Африка, Осиё, Европа, Америка ва Австралия динлари тарзида таснифлаш.
2. Жуғрофий минтақасига кўра Шарқ динлари ва Ғарб динлари тарзида таснифлаш.
Шарк динларига ҳиндуийлик, буддавийлик, конфуцийлик, синтоийлик, даолик ва бошка узок шарқ динлари киритилади. Fарб динларига яҳудийлик, христианлик ва ислом динлари киритилади. Аслида ислом динини Fарб ёки Шарқ дини деб бўлмайди. У жуғрофий жиҳатдан Шарқда юзага келиб, Ғарб мамлакатларида ҳам кенг тарқалган. Яҳудийлик ва христианлик ҳам аслида Шарқ динлари бўлиб, Якин Шарқда вужудга келган ва Fарб мамлакатларида кенг ёйилган.
3. Қадимги динлар сиёсий минтақаларга кўра Месопотамия динлари, Сурия минтақаси динлари, Кичик Осиё ёки Онадўли динлари, Форс динлари тарзида таснифланади.
4. Динларнинг мамлакатлар ҳудудларига кўра Фаластин динлари, Арабистон ярим ороли динлари, Мексика динлари, ҳинд динлари, Хитой динлари, Япон динлари тарзида таснифланади.
Ҳозирги кунда дин типологиясида динларнинг куйидаги таснифлари мавжуд:
- тарихий-географик жихатга кура;
-этник жихатга кўра;
- эътикод килувчиларининг сонига кўра;
- ҳозирги даврда мавжудлиги жиҳатидан (тирик ва ўлик диний тизимлар) ва хоказо.
Бугунги кунда, диншуносликка бағишланган адабиётларда асосан қўйидаги тасниф келтирилади:
1.Примитив диний тасаввурлар (уруғ-қабила динлари) - тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган;
2.Миллат динлари - маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуийлик (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоийлик (японларга хос) киради;
3.Жаҳон динлари - дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Улар сафига одатда буддавийлик, христианлик ва ислом динларини киритадилар.
Бундан ташқари динлар таълимотига кўра монотеистик - яккахудолик (яҳудийлик, ислом) ва политеистик - кўпхудолик (ҳиндуийлик, конфуцийчилик) динлари ва хоказоларга бўлинади. Диншуносликка оид замонавий тадқиқотларда яҳудийлик, христианлик ва ислом динларини Иброҳимий динлар (Авраамические религии) ёки самовий динлар деб аташ ҳам кузатилмоқда.
Эътиқод луғавий мазмунига кўра, қатъий ишонч деган маъно беради. Бироқ эътиқоднинг луғавий эмас, атамавий (истилоҳий) мазмунини олсак, у жуда кўп мазмунли тушунча эканига амин бўламиз. Эътиқод фақат диний мазмунга эмас, дунё­вий, яъни нодиний мазмунга ҳам эга.Диний мазмунда у асосан имонни, имон талабларига, дин фарзлари ва аҳкомларига оғишмай амал қилишни англатади. Дунёвий мазмунда эса муайян ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий, илмий ғояларга, меъёрларга қатъий ишончни, уларга содиқликни, бутун куч-ғайрати, ақл-заковати, иродасини ҳалол яшашга сафарбар эта олиш, қийин­чиликлардан чўчимаслик, ютуқлардан эсанкирамасликни билдиради. Эътиқод ҳар қандай билим эмас, балки қатъий ишончга айланган, инсон дунёқарашининг тамал тошини ҳосил қилувчи билимлардир. Бу илм диний ёки дунёвий ёхуд уларнинг маълум даражадаги қоришуви бўладими, қатъий назар, эътиқоднинг мазмунини белгилайди. Илмсиз эътиқод йўқ, бўлиши мумкин ҳам эмас.Илмни биз, тафаккур хусусиятларидан келиб чиқиб, рационал (ақлга мантиққа хос) ва иррационал (ақлга, мантиққа унчалик мос келмайдиган) илмларга ажратамиз.Рационал илмнинг юксакроқ даражаси кундалик ҳаётий тажриба ёрдамида эмас, балки ўқиш, турли фанлар асос­ларини ўрганиш, ўз соҳасига оид фан ютуқларидан хабардор бўлиш орқали шаклланади. Иррационал илм аниқ далилларни ноаниқ, тахминий далиллар билан аралаштириб юбориш, баъзан ғайритабиий, хурофот ва бидъат, мис­тика, ботил қарашлар ва бирёқлама муросасиз ҳиссиётга берилиш туфайли пайдо бўлади. Эътиқоднинг илғорлиги ёки қолоқлиги, инсонпарварлиги ёки худбинлиги, либераллиги ёки тоталитарлиги ва бошқа кўплаб хусусиятлари унинг мазмунини ташкил этувчи илмга боғлиқ. Иккиланиш ва шубҳа билан қаралган илм эътиқод эмас. Илгари инсон қаттиқ ишонган тушунчаларга, ғояларга нисбатан ҳаётий тажрибаси, билими ортиши, илм-фан тараққиёти натижасида шубҳа туғилса, улар эътиқод мақомини йўқотади. Ислом динида эътиқодни «Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир. Бу илмнинг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир. Янги милодий асрга келиб жаҳон саҳнасида қарашлар, ўлчовлар, муносабатлар ўзгариб кетди. Ҳатто «глобалчилик, террор, тамаддунлар ихтилофи» деган янги атамалар пайдо бўлди. Янги аср кишисининг, айниқса
ёшларнинг онги ва қалбини забт этиш учун жиддий кураш бошланди. Бу йўлда бутун дунёни қандайдир «фобия»лар билан қўрқитиш ҳар қачонгидан кучайди. Ана шу ихтилофлар тўфонида Ислом ва мусулмонларга «лой сочиш» ҳам авжга мингани кузатилмоқда. Мана шундай таҳликали, безовта замонда ёшлар ўзларини қандай тутишлари, кимга ва нимага суянишлари, кимга эргашишлари керак? Энг аввало, улардан ақидада мустаҳкам бўлиш талаб этилади. Машҳур шоиримиз Сўфи Оллоҳёр «Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдур», деб бежизга ёзмаган. Одамлар мусулмонлик даъво қилишсаю, мўминмиз, деб кўкракка уришсаю, аммо ақидалари, имонлари заиф бўлса осон алданишади. Ақида пойдевори бўш заминга, қийшиқ қилиб қурилса, ғанимлар қалбларини осонгина забт этади. Унча жон койитмай ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан адаштириб юборади. Исломни китоб ўқиш билангина танимоқчи бўлганлар адашишга маҳкумдир. Бундайлар силсилага мансуб бир устоз кўрмай, ўзларича бир неча оят ё ҳадисни ёдлаб олишади-да, «улуғ олим даражасига кўтарилдик», деб ўйлашади. Буларнинг ҳам ҳақ йўлдан адашиб, залолатга кириб кетишлари осон бўлиб қолади. Аллакимлар найрангига учиб, улар ақидасини қабул қилган, ҳақ нима, ботил нима – ажратиб олганидан кейин изтироб ва надоматларда қийналган ёшлар борлиги аён. Дунё ҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарқ қилиб юбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини эслатиб қўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) буён давом этиб келаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар асло адашишмайди. Бу Аҳли суннат вал жамоа тузиб чиққан ва асраб-авайлаб келаётган ақида, эътиқод ва шариат йўлидир. Ҳазрати Абу Ҳанифадан: «Кимлар Аҳли суннатга мансуб?» деб сўрашганида, «Икки шайхни тан олган, икки куёвни тан олган ва маҳсисига масҳ тортган Аҳли суннатдандир», деган эканлар. Билишса, икки шайх ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб, икки куёв эса Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб эканлар. Бундан келиб чиқадики, ким динида мўътадил ўрта йўлни олиб бораман деса, Исломнинг тўғри йўлдаги тўрт халифасини тан олиб, улар ишини ва йўлини давом эттириши ҳамда шариат ҳукмларини оғишмай бажариши лозим экан. Турли тафриқаларга бўлиниш, ҳақ йўлда адашишларнинг яна бир йўли суннатни тарк этиш, мазҳабсизлик ҳамда мутаассиблик балосидир. Ислом қонунларини бузиб қўйишдан тақво қилган ўтмишдаги буюк алломаларнинг тўқсон тўққиз фоизи мазҳабга содиқ бўлган. Ҳатто ихтилоф авж олган ўн тўртинчи асрда етишиб чиққан Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби ўзгача фикрлилар ҳам чаласавод мусулмонларга фақиҳлар ёрдамисиз ижтиҳодга қўл уришни тавсия этишмаган. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга шундай хитоб қилади: «Динларини бўлиб, фирқа-фирқа қилиб олган кимсалардан (бўлманг)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум, 32). Пайғамбаримиз Муҳаммаддан (алайҳиссалом) ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган: «Мана бу уммат яқинда етмиш уч фирқага ажралади. Етмиш иккитаси дўзахда ва биттаси жаннатдадир». «Эй Расулуллоҳ, шу биттаси ким?» деб сўрашди. «Аҳли суннат вал жамоа», дедилар» (Имом Термизий ривояти). Ҳазрати Пайғамбаримизнинг умматлари етмиш уч фирқага бўлинди. Етмиш икки фирқа залолатда қолиб ҳалок бўлди. Фақат тўрт фиқҳий мазҳабни (ҳанафий, шофиъий, моликий, ҳанбалий) бирлаштирган «Аҳли суннат вал жамоа» мазҳаби саломатда қолиб, нажот топди. Ҳозир ер юзидаги жами мусулмонларнинг салкам тўқсон уч фоизи ана шу ҳақ йўлдаги мазҳабда турибди. Аҳли суннат жамоатидан заррача айрилган киши исломиятдан узоқлашган бўлади. Ақоид илми ўз тарихининг турли босқичларида шароит ва тушунчалардан келиб чиқиб бир неча номлар билан аталган.
Дастлабки вақтда Исломий илмларнинг барчаси битта «Ислом» номи остида эди. Кейинроқ ундан ҳар хил илмлар ўзига хос ном билан ажраб чиқа бошлади. Ақоид илми ҳам ўзининг охирги номида барқарор бўлгунча бир неча исмларни алмаштирди. «ал-Фиқҳ-ул-Акбар». Ақоид илмига «ал-Фиқҳул Акбар» номини берган киши Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдирлар. У киши ақоид бўйича бир китоб имло қилиб, уни «ал-Фиқҳул Акбар» деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилинган. Ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ўрганилади.Аслида фиқҳ сўзи бир нарсани нозик-нозик жойларигача аниқ ва тўлиқ фаҳмлашни англатади. Намоз, рўза, олди-сотди, бошқа муомалалар каби амалий шаръий ҳукмларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга фиқҳ деб айтилади.
Шаръий ақийдавий аҳкомларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга эса «ал-Фиқҳ ул Акбар» – катта фиқҳ, деб айтилади. Чунки шу илм бўлмаса, уни тушуниб етилмаса, қилган амаллар ҳам муроддагидек бўлмайди. Шунинг учун ҳам амалий фиқҳ – кичик фиқҳ, ақийдавий фиқҳ – катта фиқҳ ҳисобланади.«Илм-ул Калом» Бу исм ақоиднинг энг машҳур исмидир. Бу исм ўзидан олдинги исм, «ал-Фиқҳул Акбар» исми билан бир асрда, яъни иккинчи ҳижрий асрда зоҳир бўлгани кўринади. Чунки бу исм Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик, Имом Шофеъий ва бошқалардан ривоят қилинган. Улар ўз ижтиҳодларида илми Калом ва мутакаллимларга тегишли ҳукмлар ҳақида баҳс юритганлар.
«Илми калом» исмининг ишлатилишига эътиқодий баҳсларнинг энг машҳури, баҳс қилувчилар ўртасида энг кўп низоларга сабаб бўлгани ва ихтилофлар келтириб чиқаргани, Аллоҳнинг каломи ҳақидаги масала шу илмда ўрганилганидандир.«Илми Усулиддин» Яъни, Ислом шариати ва диндан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм, дегани. Чунки бу илм асл бўлиб, бошқа диний илмлар унга эргашади.
Бу ном ҳам иккинчи ҳижрий асрда чиққан бўлиб, Аллоҳ таолонинг «Унинг асли собитдир, фаръи-шохи эса осмондир» оятидан олиб шаръий ҳукмларни аслларга ва фаръларга тақсим қилингандан кейин келиб чиққан.
Бу исмни биринчи бўлиб ишлатган шахс Имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийдирлар. У киши ўз китобини:
«Ал-Ибона фил усулид Дияна» деб номлаганлар. Кейин эса Абдул Қодир ал-Бағдодий ал-Ашъарий «Усул уд дин» китобини ёзган.

Download 135.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling