2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Педагогик технологиянинг туб мохияти


Download 311.5 Kb.
bet22/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Педагогик технологиянинг туб мохияти, ўқитишнинг анъанавий оғзаки баён қилиш усулларидан воз кечиб, тест асосида машина (компютер) ёрдамида ўқитишдан ўқувчиларни кўпроқ мустақил таълим олишга ундашдан иборат. Бунда ўқитувчи ўқувчилар билим фаолиятини бошқарувчиси, маслахатчи, якуний йўлловчи вазифасини бажаради.
Педагогик технологияни самарадорлиги шундан иборатки,унда турли ўқитувчилар деярли хар хил якуний натижаларга эга бўладилар. Бу эса, барча ўқув юртларига ягона таълим стандарт талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклатилган хозирги баврда биз Ўзбекистонлик педагоглар учун нихоятда мухимдир. Шунингдек, ҳозирда педагогик технологияларнинг турли йўналишлари мавжуд бўлиб, улардан асосийлари эмпирик, когнитив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, аддитив, инклюзив педагогик технологиялардир.
Бу йўналишларнинг асосий хусусиятлари қуйидагича.
Емпирик — сезги аъзолари орқали билим олиш. Бу технологияда асосий эътибор сезги аъзоларининг табиий ривожланганлик имкониятларига таянган ҳолда билим бериш ва уларни янада такомиллаштириб боришга қаратилади.
Когнитив — атрофдаги олам тўғрисидаги билимлар доирасини кенгайтириш технологияси. У табақалаш (таркибий қисмларга ажратиб ўрганиш) тафаккурини шакллантиради, билиш эҳтиёжларини ривожлантиради.
Евристик — йўналтирувчи саволлар бериш йўли билан таълим бериш тизими. Топқирлик, фаолликни ривожлантиришг; хизмат қилувчи, ўқув-изланиш таълим методи бўлиб, оптималлашган (бир неча вариантлардан энг маъқулини, мосини мувофиғини танлаш) тафаккурни ривожлантиради.
Креатив — тадқиқот характерига эга бўлиб, ўқувчиларда мақсадга йўналтирилган ижодий тафаккурни жадал ривожлантиради.
Инверсион — ахборотларни турли томондан ўрганиш, ўрнини алмаштириш хусусиятига эга бўлиб, тафаккур (фикрлаш) тизимини шакллантиради.
Интегратив — ахборотларни ташкил қилувчи чексиз кўп кичик қисмларнинг ўзаро ажралмас боғлиқлиги, уларнинг яхлитлиги, бир бутунлиги асосида ягона тўғри хулосани аниқлаш

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling