Адаптив — ахборотларни ва улардан фойдаланиш жараёнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш, мослаштириш асосида кутилган натижага эришиш.
Инклюзив — ўқитувчи билан ўқувчининг ўзаро муносабатларида тенглик асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш.
Ҳозирда педагогик технологиянинг юқорида айтилганлардан ташқари мутахассислар томонидан тажриба-синовлар олиб борилаётган бошқа йўналишлари ҳам мавжуд.
Ишлаб чиқаришда натижаси кафолатланган, лекин, ижрочилар шахсига боғлиқ бўлмаган жуда кўп технологик жараёнлар яратилган.
Саноатдаги буюмнинг ишчи чизмаси ва йиғиладиган бирикмалар чизмаси технологик жараённи асосини ташкил қилади. Бу талабларини аниқ бажариш натижасида буюм ёки деталнинг ўзаро ўрин алмашувчанлиги таъминланади. Шунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Корея ва Туркиядагидек бир хил сифат кўрсатгичларига эга бўлган енгил автомобиллар ва кичик автобуслар ишлаб чиқарилмоқда.
Такрорланувчан педагогик жараённи яратиш, ишлаб чиқаришдагига нисбатан анчагина мураккаб жараён бўлиб хисобланади. Ўқув масалаларини турли туманлиги, таълим мазмуни ва ўқув материалининг турлича эканлиги, билимларни ўзлаштирилишини ўқувчиларнинг шахсий хусусиятига боғлиқлиги ва бошқа омиллар бунга тўсқинлик қилади.
Олимларнинг изланишлари натижасида такрорланувчан ҳамда якуний натижани кафолатлайдиган педагогик технология яратилди. Унинг моҳияти ўқув мақсадининг аниқлиги ва унга эришиш учун қатъий белгиланган кетма-кетлик бўйича хар бир ўқув бўлагини (моделини) ўзлаштириб мустақил фаолият кўрсатишдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, ўқитиш технлогиясининг предмети, ўқув жараёнини ва проффессионал тайёргарлик системасини лойихалашдан иборат бўлиб, бу системали ёндошиш ўқитиш тизимининг барча асосий томонларини мақсадини аниқлаш ва ўқув жараёнини лойихалашдан тортиб, то янги ўқитиш системасини самарадорлигини текшириш, уни синовдан ўтказиш ва алмаштиришгача бўлган жараённи ўз ичига олади. У ўз харакат тартибларини такрорланувчанлигига ва уларни тўла ўқув жараёнига тадбиқ этиш ғояси амалга оширилса, натижада ўқитувчининг вазифаси олдиндан тўзилган (ўзи тўзган бўлиши шарт эмас) материал билан ўқишни ташкил этишда ташкилотчи ва маслахатчи ролини ижро этишдан иборат бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |