СамДУ Амалий математика ва информатика йўналиши 4 курс талабаси Ҳасанов Фахриддиннинг “Тескари чегаравий иссиқлик ўтказувчанлик масалаларини сонли ечишда турғунликни текшириш” битирув малакавий ишига
ТАҚРИЗ
Битирув – малакавий ишида иссиқлик майдонини давом эттириш масаласи сонли ечилган. Маълумки, бундай масалалар нокоррект ҳисобланади. Бу эса уларни ечишда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Ишда бир ўлчамли иссиқлик ўтказувчанлик тенгламаси чекли соҳада қаралган. Соҳанинг ички нуқтасидаги ( нуқта) ҳаракат ва иссиқлик оқимига асосан соҳага ечим давом эттирилган. Бунда алгоритм умуман олганда нотурғун бўлади.
Бу масала сонли ечилиб, Mathlab муҳитига махсус дастур тузилиб, даслабки параметрларнинг турли қийматларида ечим олинган, натижалар асосида хулосалар қилинган.
Иш юқори савияда бажарилган ва барча талабларга жавоб беради. Уни юқори баҳога лойиқ деб ҳисоблайман.
Самарқанд иқтисодиёт
ва сервис институти
доценти, тех. ф. н. Д.Э. Жамонкулова
Do'stlaringiz bilan baham: |