И.1.1.2. Педагог томонидан иш журнали ва тарбияланувчилар қатновини қайд этиш журналининг ўрнатилган тартибда юритилиши.
Кузатувчи: Тарбиячи-педагоглар томонидан юритилиши зарур бўлган ҳужжатларнинг амалдаги ҳужжатлар асосида мунтазам равишда юритилаётганлигини ўрганади. Айниқса, машғулотлар мавзуларини ишлаб чиқилган режаларга мувофиқ ёзилганлиги, шунингдек, машғулотлар бошланишидан аввал болаларнинг қатнови рўйхатдан ўтказилганлигига эътибор қаратади, қайдлар тушунарли ва тартибли ёзилганлигига аҳамият беради.
1.3. Стандарт. Педагог таълим-тарбиявий фаолиятни ташкил этишда тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда алоҳида ёндошганлиги.
И.1.3.1. Педагог томонидан фаолият туридан қатъий назар жараёнда ҳар бир боланинг иштирокини таъминлай олганлиги.
Тарбиячи болаларга ҳамма бажариши мумкин бўлган вазифаларни таклиф қилиши, топшириқни бажаришларида ёрдам бериши, бажара олмайдиганларга кўмаклашиши лозим. Вазифаларни бошқа болаларга қараганда секинроқ бажарадиган алоҳида эътибор қаратиши, улардаги янгиликка интилиш ва қатъийятни рағбатлантириб бориши ўта муҳим.
И.1.3.2. Педагогнинг тарбияланувчилар ривожланиш харитасига якка тартибда ишлаш учун кузатув натижаларини қайд этиб борганлиги.
Тарбиячи объективликни сақлаб, ҳар бир боланинг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бориши, тизимли равишда ривожланиш харитасида болаларнинг ривожланиши бўйича кузатувларни қайд этиб бориши керак.
И.1.3.3. Педагог ҳар бир тарбияланувчининг кучли ва кучсиз тарафларини билиши.
Тарбиячи гуруҳ билан ишлашда ҳар бир боланинг кучли ва кучсиз томонларини билган ҳолда машғулотни олиб бориши, ҳар бир боланинг ўзига хос томонларини билиши ва уларнинг ривожланиш даражасини баҳолаб бориши керак. Бундан ташқари тарбиячи ҳар бир болага қисқача тавсиф бера олиши, шу билан бирга уларга берилган тавсиф ота-оналар томонидан берилган тавсифга мос келиши ўта муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.
4-соҳа. Раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |