2. 2-мавзу: таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш таълим сифати соҳалари


-соҳа: Санитария қоидалари, гигиена меъёрлари, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати


Download 41.09 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi41.09 Kb.
#1500243
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш

6-соҳа: Санитария қоидалари, гигиена меъёрлари, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати.
Соҳада болалар ва ходимларнинг саломатлигига оид масалалар ўрганилади.
МТТ болаларнинг ўз-ўзига хизмат қилиш ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг қандай шакллантиради?
Болалар овқатланишини ташкил этиш СанПин талабларига қай даражада жавоб беради саволларига ойдинлик киритилади.
7-соҳа: Жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар.
Соҳада боланинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун ота-оналар билан ҳамкорлик қандай ташкил этилган? Кенгаш қай тарзда ва қандай ҳужжатлар асосида ишлайди? Ота-оналарнинг Кузатув кенгаши фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалари ўрганилади.
Фаолият стандартлари
Таълим сифати жами 19 та стандарт асосида баҳоланади, лекин биз мисол тариқасида баъзи стандартларга тушунча бериб ўтамиз.
Биринчи соҳа бўйича Таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги юзасидан 3 та стандартни муҳокама қиламиз.
1 стандатрт. Мактабгача таълим ташкилоти болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаши керак. Болалар таълим дастурида кўрсатилган билим ва кўникмаларни эгаллашлари, давлат талабларига тўлиқ жавоб берадиган дастур асосида таълим берилиши керак. Баҳолаш жараёнида тадқиқотчилар томонидан ташкилотда болалар ривожланишининг 5 та асосий соҳаси бўйича таълим дастури ва унинг асосида режалаштирилган машғулотлар бола ривожланишининг барча соҳаларини интеграциялаштирилган ҳолда олиб борилиши кузатилади.
2-стандарт. МТТ бола учун таълим муҳитидир. МТТ жойлашган бино, шунингдек, ўйин хоналари ва бошқа хоналар болаларнинг ривожланишига ёрдам берадиган таълим маскани бўлиши керак. Бинонинг ичкари қисми, ташқариси ҳам болаларнинг аниқ қобилиятлари ва кўникмаларини ривожлантириш учун фойдаланиладиган жой бўлиши лозим. МТТда болалар учун турли тазйиқ ва таҳдидлардан холи бўлган хавфсиз муҳит яратилиши зарур. Тарбиячи-педагоглар боланинг хавфсизлигини, уларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилинишини таъминловчи шароит яратиш учун жавобгардирлар
3-стандарт. Ҳар бир боланинг ривожланиш динамикаси мавжуд бўлиб, бир хил ёшдаги болаларнинг ривожланишида тафовутлар тез-тез учраб туради. МТТ алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларга индивидуал ёндашишни таъминлаши керак. Тарбиячилар томонидан қўлланиладиган иш усуллари болаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган бўлиши лозим. Болаларнинг ишини баҳолаган ҳолда, тарбиячи уларнинг ҳар бирига ўзларининг ютуқлари тўғрисида алоҳида мулоҳазаларини тақдим этиб бориши, ҳар бир болада муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд бўлган ўйинларни ташкиллаштириши ва ютуқларини қайд этиб бориши керак. Тарбиячи асло болаларни тенгдошлари билан таққосламаслиги керак.

Download 41.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling