Ўқувчилар география фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт


Download 93 Kb.
bet1/8
Sana02.01.2023
Hajmi93 Kb.
#1075066
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
география дтс


5-9 синфлар
Ўқувчилар география фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
- Ер шарининг шакли ва катталиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- план ола билиш;
- глобус, харита, атлас ва ёзувсиз харита билан мустақил ишлай олиш;
- Ер шари қобиқлари табиатини билиш, ҳар бир қобиқ табиатини тушунтира олиш;
- Ер юзининг асосий шаклларини билиш ва уларни харитадан кўрсата олиш;
- табиат комплекси ва табиат зоналарини тавсифлай олиш;
- дунё аҳолиси ҳақида билиш;
- материклар ва океанлар табиатини билиш;
- умумий географик қонуниятларни билиш;
- Ўрта Осиё табиий-географик ўлкаси ва Ўзбекистон ҳудудининг табиатини билиш;
- табиий географик районлаштириш тамойиллари;
- иқтисодий географик тушунча, қонуният ва жараёнларни билиш;
- географик ўрин, табиий шароит ва табиий ресурсларнинг мамлакат иқтисодиётида ва ривожидаги аҳамиятини янги иқтисодий муносабатлар қарор топаётган шароитда меҳнатнинг географик тақсимланиши, ижтимоий ва иқтисодий муаммолар ечимини тушунтира олиш;
- мамлакат аҳолиси ва меҳнат ресурслари ўзига хослигининг сабаб ва оқибатларини билиш;
- иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлараро мажмуаларини билиш;
- иқтисодиётнинг ҳудудий ташкил этилиши ва иқтисодий районлаштириш тамойилларини билиш;
- Ўзбекистоннинг ҳар бир иқтисодий - географик районидаги ихтисослик, тармоқларининг жойлашиш ва ривожланишига хос хусусиятларни тушунтира олиш;
- ўзи яшайдиган қишлоқ (шаҳар) географиясини билиш;
- жаҳоннинг умумий иқтисодий географик тавсифини билиш;
- жаҳоншумул табиий бойликларни билиш;
- жаҳон хўжалиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
- мамлакатларнинг тараққиётига кўра гуруҳлаш мезонларини билиш;
- жаҳон давлатларининг минтақавий тавсифини билиш.


I. География таълимининг мақсад ва вазифалари

География-инсоният яшовчи сайёра, яъни Ер ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун маълумот беришга қаратилган ягона ўқув фанидир.


География таълими Ер куррасида рўй берувчи табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ҳамда ҳодисаларни ўргатади. Шунга кўра география умумий ўрта таълимда икки йирик тармоққа - табиий география ва ижтимоий - иқтисодий географияга бўлиб ўрганилади.
География таълими ўқувчиларда Ер ҳақидаги илмий дунёқарашларини шакллантиради, ижтимоий-иқтисодий билимларни таркиб топтиради, дунё давлатлари ва турли регионлардаги жамият ва табиатни ўзаро боғлиқлиги, географик объект, жараён ва ҳодисалар ҳақидаги билим ва тушунчалар билан қуроллантиради. Бу эса, Ер куррасининг табиий манзараси, табиатдан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш воситалари ва усуллари ҳақида мантиқий фикрлашга ўргатади.
Бинобарин, география фани ўқувчиларда умуминсоний маданиятни таркибий қисми бўлган географик маданиятни тарбиялайди.
Мактаб географияси таълими олдига қўйилган мақсад ва вазифалар Ўзбекисон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 1995 йил 16 июлдаги ҳайъат мажлиси баёни билан тасдиқланган «Мактаб географиясини қайта қуришнинг илмий услубий концепцияси»да умумий тарзда қуйидагича белгилаб берилган:
- дунёни яхлит идрок этишни, географик қамровда мушоҳада юритишни, бир сўз билан айтганда, географик маданиятни тарбиялаш;
- теварак атрофни идрок қилишнинг муҳим воситаси ва услуби бўлган харитадан моҳирона фойдалана билишни ўргатиш;
- ҳар қандай шахс табиат ва жамият билан муносабатнинг энг оқил меъёрларига амал қилишни, бунинг муҳим шарти эса, уларга комплекс ёндашиш зарурлигини англатмоқ;
- ҳар бир фуқаронинг ўзи яшаб турган муҳитда самарали фаолият кўрсатишига зарур бўлган билим ва малака бериш билан рўёбга чиқиши ҳамда ривожланишини таъминлаш.
Мактаб географияси таълими олдига қўйилган юқоридаги вазифаларни бажаришни назорат қилиш Давлат таълим стандарти орқали амалга оширилади. Умумий ўрта мактабда белгиланган география таълими мазмунининг мажбурий минимумини ҳамда ўқувчиларнинг географиядан тайёргарлик даражасига қўйилган минимал талаблар мажмуасини ифодалайди.
География таълими мазмунининг мажбурий минимуми умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга географиядан берилиши зарур бўлган таълим мазмунининг минимумини ифодалайди.
Таълим мазмунининг мажбурий минимуми “Ўқувчилар қуйидаги географиянинг назарий асослари, тадқиқот методлари, табиий ва ижтимоий – иқтисодий объектлар, ҳодисалар ва жараёнларни билишлари шарт” номли бўлимида келтирилган.
Таълим мазмуни қирраларининг минимал даражаси тўққиз йиллик мактаб география таълим мазмунини қамраб олувчи қуйидаги олти йўналишга бўлинди:

  • географиянинг назарий асослари;

  • географик тадқиқод методлари;

  • табиий ва ижтимоий – иқтисодий объектлар;

  • ҳодисалар ва жараёнлар;

  • оламни идрок этишнинг моддий ва маънавий маданиятда ифодаланиши;

  • ҳудуд географик тавсифининг тузилиши.

География таълими бўйича ўқувчилар билиши ва эгаллаши шарт бўлган билим, кўникма ва малакалар «Битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган зарурий талаблар» номли бўлимида келтирилган.
Ўқувчилар эгаллаши шарт бўлган кўникма ва малакалар қуйидаги кўрсаткичлар воситасида ифодаланган:

  • айта (кўрсата) олиши;

  • аниқлай (ўлчай) олиши;

  • тасвирлай олиши;

  • тушунтира олиши;

  • башорат қила олиши.

Айрим талаблар бир вақтда бир неча синфда берилиши мумкин. Чунки география фанида бирданига билим берилмасдан, босқичма-босқич аввал тушунча, кейин тассавурга эга бўлиш, мушоҳада қилиш ва шундан сўнг таълимот, яъни билим даражасига етказилиши тақоза этилади. Шунга кўра зарурий талабларда, билим, кўникма ва малакалар такрорланиб келиши табиийдир.



Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling