Ўқувчилар география фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт


Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур


Download 93 Kb.
bet7/8
Sana02.01.2023
Hajmi93 Kb.
#1075066
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
география дтс

Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур:
- Ўзбекистоннинг асосий хўжалик тармоқларини жойлаштиришнинг ҳусусиятларини;
- халқлар, уларнинг маданияти ва турмуш тарзидаги хусусиятларини;
- халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий шаклларини;
- саноатнинг ундирувчи ва қайта ишловчи тармоқлари хусусиятларини;
- ҳудуд иқлимига, кишиларнинг ҳаёт ва хўжалик фаолиятига океанларнинг таъсирини;
- инсонларнинг турмуш тарзи, хўжалик фаолиятига иқлимнинг таъсирини;
- энг йирик туризм ва рекреация зоналарининг вужудга келиши ва ривожланиш шартларини аниқлай олишлари;
- республиканинг энг йирик янги саноат районларининг тарихий омилларини;
- айрим ҳудуларнинг табиати, аҳолиси, хўжалик хусусиятларини;
- республика хўжалигининг тармоқ ва ҳудудий хусусияларини аниқлай олиши лозим.
Ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари зарур:
- харитадан объектларнинг географик ўрнини аниқлаб топиш;
- маълумотлар асосида аҳоли зичлигини ҳисоблаб топиш;
- ҳудудлар мисолида миграцион жараёнларни айтиб бера олиш;
- шаҳарларнинг жойлашишидаги турли шаклларнинг вужудга келиши ва ривожланишини айтиб бера олиш;
- республикамизнинг йирик агломерация шаҳарларини айтиб бера олиш;
- янги саноат, қишлоқ хўжалиги, шаҳар, транспорт ёки рекрация қурилишга хос бўлган районлардан бирини оғзаки ёки ёзма равишда тасвирлай олиши;
- табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнида Ўзбекистонда вужудга келган экологик муаммолар сабабларини айтиб бериш;
- экологик жиҳатдан муаммоли ҳудудларни харитадан кўрсата олиш;
- аҳолининг табиий ўсишини статистик маълуотлар асосида ҳисоблаб топиш;
- Республика миллий иқтисодиётининг истиқболлари ҳақида айтиб бериш.


9-синф
Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси”


Ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- Дунё сиёсий харитасини шаклланиш омиллари ва босқичларини билиш;
- Давлатни бошқариш шакллари (республика, монархия)ни билиш;
- Халқаро иқтисодий ва сиёсий ташкилотларни билиш;
- Аҳолининг сони, туғилиш, ўлиш ва табиий ўсиш ҳақида билиш;
- Ер юзасидаги аҳолининг энг зич жойлашган асосий ҳудудларни;
- саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт ва импортнинг
бош йўналишларини;
- одамнинг қуруқлик сувларидан фойдаланишини;
- дунёнинг йирик курорт районларини;
- океан ва қуруқлик сувларини муҳофаза қилиш йўлларини;
- кон, ҳавза, ресурс районларининг жойлашувини;
- саноатнинг ундирувчи ва қайта ишловчи тармоқлари хусусиятларини;
- фойдали қазилмалар конларининг марказлари ва районларини;
- саноат ва қишлоқ хўжалик марказлари ва районлари;
- транспорт марказлари;
- молиявий марказлар;
- савдо марказлари;
- табиий ресурсларнинг асосий турларини;
- асосий ирқларни, Ер юзидаги энг йирик халқларни, энг кўп
тарқалган динларни;
- инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида дунё океани
табиатидаги антропоген ўзгаришларга мисолларни;
- океан ресурсларини ва улардан инсоннинг фойдаланишини;
- давлатларнинг пойтахтларини;
- дунёдаги энг йирик саноат районларни;
- хўжаликнинг асосий тармоқларини, уларнинг марказларини;
- турли ландшафтларда ер мелиорациясини;
- тарихий, маданий рекреация марказларни;
- жаҳон транспорти ва ахборот бошқарувини ҳамда алоқа йўлларини;
- халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий шаклларини билиши.
- дунёдаги энг йирик янги саноат районларининг тарихий ва табиий омилларини;
- жаҳон хўжалигининг тармоқ ва ҳудудий хусусиятлари;
- асосий хўжалик тармоқларини жойлаштиришнинг хусусиятларини;
- айрим ҳудудларнинг ихтисослашуви ва географик меҳнат тақсимотида иштирок этишини.



Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling