#2, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill 72 Adabiyotlar


#2, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL


Download 49.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana20.06.2023
Hajmi49.67 Kb.
#1632770
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mardonyarashov, PM 2, 2020. 20.07-72-74

#2, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL 
74 
– интернет-саводхонлиги; 
– рақамли технологиялар соҳасидаги саводхонлик; 
– киносаводхонлик; 
– электрон ўйинлардан фойдаланиш саводхонлиги; 
–телевизион саводхонлик, реклама соҳасидаги саводхонлик. 
Шунингдек, медиа ва ахборот борасида етарли билим савияга эга бўлган тажрибали педагог 
қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши лозим: 
- медианинг ва улар орқали тақдим этилаётган ахборот шаклларининг таъсирини яхши 
тушуниш; 
- ўйланган ва мутақил қарорлар қабул қилиш; 
- атроф-мухит ҳақида янги маълумот олиш; 
- умумийлик ҳиссининг шаклланишига кўмаклашиш; 
- жамовавий дискурсни қўллаб қувватлаш; 
- ҳаёти давомида узлуксиз таълим олиш; 
- ахборотни яратиш; 
- танқидий фикрлаш; 
- медиадан ўзини намоён қилиш ва ижодий мақсадларда фойдаланиш; 
- медиадан ўз хавфсизлигини таъминлаган ва ижтимоий маъсулиятни ҳис қилган ҳолда 
фойдаланиш; 
- демократик жамият хаётида ва глобал ахборот тармоғида фаол иштирок этиш [4]. 
Юқоридаги кўникмаларга эга бўлган хар қандай педагог ходимда медиа саводхонлик 
шакллланган бўлади. Аммо бугунги кунда медиа воситалар мунтазам равишда шаклланиб 
бораётганлиги сабабли, хар бир педагог ходим ўзининг билим ва кўникмаларини мунтазам ва 
узлуксиз шакллантириб, янгилаб бориши учун маъсулдир. Бугунги кунда медиа ва ахборот 
саводхонлигига оид билим ва кўникмаларимизни фаол намоён қилиб борганимиз сайин уларнинг 
моҳиятини янада чуқурроқ англаб бораверамиз. 
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячи педагоглар манбалардан 
келаётган ахборот оқимидан тўғри фойдаланиб, ўзининг билим ва малакаларини ривожлантириши 
учун керакли бўлган медиа ресурслардан оқилона фойдалана олиши таълим сифати ва самарадорлиги 
ошишига ижобий натижа беради. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари 
медиакомпетентлигини 
шакллантириш 
орқали 
мактабгача 
ёшдаги 
бола 
қобилиятини 
медиасаводхонлик асосида такомиллаштириш, ижодкорлигини ривожлантириш ва улар 
қизиқишларини фаоллаштириш хозирги замоннинг муҳим вазифаларидан биридир. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, узлуксиз таълим тизимидаги ислоҳотлар таълим 
жараёнини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришни, яъни таълим сифати ва 
самарадорлигини оширишнинг анъанавий методларидан воз кечиб, янги медиа ва ахборот 
коммуникацион технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда шу асосда замонавий талабларга мос 
келадиган сифатли билим ва савияга эга бўлган рақобатбардош ёш авлод кадрларини вужудга 
келтиришни тақозо этмоқда. Ушбу йўналиш бўйича биз ишни, аввало мактабгача таълим 
ташкилотларида фалият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериб келаётган тарбиячиларга малака 
ошириш 
институтларида 
информатика 
ва 
ахборот 
технологиялари 
фани 
мазмунига 
медиакомпетентлик тушунчасини чуқур сингдириш масаласини бирламчи вазифа сифатида 
кўришдан бошлаш даркор. 

Download 49.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling