2-akt шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш
Download 353.5 Kb.
|
2-AKT shakli (yillik)
- Bu sahifa navigatsiya:
- V- бўлимда Электрон тижорат буйича умумий маълумотлар кўрсатилади.
2 маълумотнома. 10-15-сатрларда Интернетдан фойдаланиш мақсадлари кўрсатилади. Ҳисобот йилида ташкилот ўзининг тегишли мақсадлари йўлида тармоқдан фойдаланган бўлса, 1 устуннинг барча сатрларида 1 коди, акс ҳолда 2 коди қўйилади.
10-сатрда ташкилот бошқарув органлари фаолияти ҳақида маълумот олиш учун Интернетдан фойдаланган бўлса 1 кодини қўяди. Бу маълумотлар юқоридаги тузилмларанинг барча соҳаларини ва улар билан Сизнинг ташкилотингиз ўртасидаги ҳамкорликка алоқадор бўлиши мумкин. Зарур маълумотлар бошқарув органлари Веб-сайтларда чоп этилган бўлиши, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология бўлиши мумкин. Сизнинг ташкилотингиз маълумотларни доимий тарзда (масалан, бошқарув органларининг жўнатма рўйхатига қўшилган бўлса) ёки махсус сўровлар ёрдамида қабул қилиб туриши мумкин. 11-сатрда турли хилдаги бланка шаклларни тўлдириш ва бошқарув органларига тақдим этиш мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланадиган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бу маълумотлар бошқарув органлари Веб-сайтларида чоп этилган бўлиши, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология бўлиши мумкин. 12-сатрда тўлдирилган шаклларни тегишли бошқарув органларига тақдим этиш мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бу жараён бевосита бошқарув органининг сайтида амалга оширилиши мумкин, шунингдек шаклларни тўлдириб, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология ёрдамида бўлиши мумкин. 13-сатрда товар (иш, хизмат)ларни электрон олди-сотди жараёнларида иштрок этиш мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бундай ҳолатларда, электрон савдо-сотиқ жараёнларида иштрок этишда Интернетдан савдо жараёнларининг 1 ёки 2 босқичларида фойдаланган бўлиши ҳам мумкин: - савдода иштрок этиш учун ариза жўнатиш; - хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ва товарларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш. 14-сатрда Интернетдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш биоан боғлиқ электрон савдоларда иштирок этиш учун фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. 15-сатрда жисмоний ва юридик шахсларга идоравий ахборот тизими ёрдамида телекоммуникация тармоғи орқали интерактив хизматлар кўрсатиш мақсадида Интернетдан фойдаланадиган идоралар 1 кодини қўядилар. 16-сатрда Интернетдан давлат интерактив хизматларидан давлат органлари веб-сайтлари орқали идоравий ахборот тизими ёрдамида телекоммуникация тармоғи воситасида фойдаланувчи юридик шахслар 1 кодини қўядилар. 17-сатрда Интернетдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) интерактив хизматларидан идоравий ахборот тизими ёрдамида телекоммуникация тармоғи орқали фойдаланувчи юридик шахслар 1 кодини қўядилар. V- бўлимда Электрон тижорат буйича умумий маълумотлар кўрсатилади.Агар Сиз 14-сатрда 2-маълумотнома 1 “Ҳа” рақамини кўрсатган бўлсангиз, қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўралади.Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир. Электрон тижоратдаги шартнома офертани юборган электрон тижорат иштирокчиси томонидан офертанинг акцепти олинган пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилади. Электрон тижоратда оферта (таклиф) электрон ҳужжат тарзида тузилади. Электрон тижорат иштирокчисининг оферта қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавоби (акцепт) электрон ҳужжат ёки электрон хабар тарзида ёхуд офертада кўрсатилган шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни содир этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Download 353.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling