2-akt шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш
Download 353.5 Kb.
|
2-AKT shakli (yillik)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ)
- Корпоратив тармоқ
- Операцион тизим
2-AKT шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш Шаклни мулкчилик шаклидан қатьи назар барча юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, нотижорат ташкилотларидан ташқари) тақдим этадилар. I бўлим. 101-сатрнинг 1-устунида ҳисобот йили охирига ташкилотларда фойдаланилаётган жами компьютерлар сони (серверларни қўшмаган ҳолда) кўрсатилади. Бу кўрсаткичга ташкилотнинг ўз балансида бўлган, ижарага, фойдаланишга олинган, текинга келиб тушган, шунингдек ишларни бошқа шарт-шароитларда амалга ошириш учун олинган компьютерлар киритилади, 2-устунда эса амалда фойдаланилаётган компьютерлар сони кўрсатилади. 102-сатрларда келтирилган процессор турлари бўйича компьютерлар сони кўрсатилади. 103-сатрда бошқа турдаги процессорли компьютерлар сони кўрсатилади. 104-сатрда 101-сатрда кўрсатилган жами компьютерлар сонидан ташкилотнинг локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ)га уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) – бир ёки бир нечта яқин жойлашган бинолар доирасида умумфойдаланувдаги алоқа воситаларидан фойдаланилмаган ҳолда, рақамли маълумотларни узатишда бир ёки ундан ортиқ юқори тезликдаги автоном каналлар воситасида боғланиб турувчи компьютерлар ва ташқи жиҳозлар гуруҳи тармоғидир. Бир ЭҲМнинг ишлаб чиқариш жиҳозлари ёки ташқи қурилмалар билан боғланиши локал тармоқ ҳисобланмайди. 105-сатрда (110 сатрдан) корпоратив ҳисоблаш тармоғига уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Корпоратив тармоқ – бу жойлашган тармоғи ва боғланиш туридан қатъи назар корпоратив маълумотлар базаси (сервери)дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча турдаги компютерларнинг жамланма тизимидир. Корпоратив тармоқ ташкилотнинг мулки ҳисобланади ва корпорация филиалларини бирлаштиради. 106-сатрда (110 сатрдан) Интернет тармоғига чиқиш имконияти бўлган компьтерлар сони кўрсатилади. Бунда компьютернинг тармоққа чиқиши қай тарзда шакллантирилганининг аҳамияти йўқ: бевосита иш жойидан, махсус ўрнатилган компьютерлар орқали, алоҳида ёки ташкилотнинг локал тармоғидаги шлюз орқали, ажратилган линия ёки узиб-уланувчи алоқа каналлари орқали боғланган бўлиши мумкин. 107-сатрда эса серверлар сони кўрсатилади. Сервер – бу кўплаб компьютерларга ўзаро ва махсус жойлардаги маълумотлар базасига, файлларга, факслар ва принтерларга, шу каби кўплаб бошқа нарсалардан фойдаланиш имконини берадиган техник ечимдир. Серверларни одатда, сервер дастурий таъминоти ишлаб турувчи махсус компьютерлар (ёки қурилмалар) деб аташади. II бўлим. 201-207-сатрларда ташкилотда фойдаланилаётган операцион тизим турлари бўйича кўрсатилади. 208-сатрда 201-207-сатрларда келтирилмаган, лекин ташкилот фойдаланилаётган операцион тизим турлари кўрсатилади. Операцион тизим – бу бир қатор вазифаларни бажарувчи дастурлар мажмуасидир. Масалан: бошқа дастурлар билан ишлаш, ресурсларни тақсимлаш, режалаштириш, маълумотларни киритиш-чиқариш, маълумотларни бошқариш ва операторлар билан ҳамкорликда бўлиш имконини беради. Download 353.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling