- еттинчи рақами вагонда тормозлаш майдончаси мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдиради. Агар еттинчи рақам – 0, 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса вагон тормозлаш майдончасиз эканлигини ва 9 сони бўлса вагон тормозлаш майдончали эканлигини билдиради.
саккизинчи рақам вагон номерини назорат сони бўлиб уни ёрдамида вагон номерини ҳисоблашни (узатишни) тўғрилиги теширилади.
МДҲ ва ғарбий Европа мамлакатлари темир йўлларида вагонларни номерларини ҳимоя қилиш учун 2 1 2 1 2 1 2 1 2 1 ....... вазин қаторидан (весовой ряд) ва модули 10 бўлган назорат методидан фойдаланилади. Бунда вагон номерини тоқ рақамлари 2 сонига, жуфт рақамлари эса 1 сонига кўпайтирилади. Сўнгра ҳосил бўлган кўпайтмаларни разрядлар бўйича йиғиндисини, энг яқин 10 га карраликдаги сонгача бўлган, тўлдирувчи сони аниқланади ва у назорат сони ҳисобланади.
Ёпиқ вагон номерини тузилиш структураси 2.1-расмда кўрсатилган.
2.1-расм. Универсал ёпиқ вагонларни номерини тузилиш структураси
2.1-мисол. 23758261 – вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат сони текширилсин.
Ечиш:
а) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:
- 23758261 вагон номеридаги биринчи рақам – 2 сони, уни ёпиқ вагон эканлигини билдиради;
- 23758261 вагон номеридаги иккинчи рақам 3 сони уни кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги 14730 мм, вагоннинг тара массаси 23,0 т, вагоннинг ўқлари сони 4 та, вагоннинг жоиз юк кўтариши 78 т эканлигини билдиради;
- 23758261 вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 7, 5, 8, 2 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 2, 3 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (237582) ташкил этади;
- 23758261 вагон номеридаги еттинчи рақами – 6 сони вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;
- 23758261 вагон номеридаги саккизинчи рақам 1 назорат сонини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |