2-амалиёт машғулоти Универсал ёпиқ вагонларни кодлаш тизими тадқиқ қилиш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад


Download 153.05 Kb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi153.05 Kb.
#1335166
  1   2   3   4
Bog'liq
2-амалиёт машғулоти


2-амалиёт машғулоти


Универсал ёпиқ вагонларни кодлаш тизими тадқиқ қилиш


Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларда универсал ёпиқ вагонларни кодлаш тизимини тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.
Ҳаракатдаги составларни кодлаш тизими саккиз рақамли номерларда, мазкур ҳаракатдаги составга берилган қайтарилмайдиган инвентар номерни, унинг асосий тавсифларини ва номерни ишончли ҳисоблаш (узатиш) ҳимоя кодини бирлаштириш имкониятини яратди.
Ҳаракатдаги составларнинг саккиз рақамли номерининг биринчи рақами қуйидагиларни:
0 – йўловчи вагонларини;
1- локомотивларни, йўл машиналарини, темир йўлда юрадиган кранларни ва бошқа механизмларни;
2 – универсал ёпиқ вагонларни;
4 – универсал платформаларни;
6 – универсал ярим очиқ вагонларни;
7 – цистерналарни;
8 – изотермик вагонларни;
3 ва 9 – бошқа вагонларни (ихтисослаштирилган ва бошқа);
5 – юк жўнатувчилар (юк олувчилар) тасарруфидаги хусусий вагонларни, тавсифлайди.
Темир йўлининг универсал ёпиқ вагонлари (қуйида ёпиқ вагонлар деб юритилади) барчаси тўрт ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:
- биринчи рақами 2 сони билан бошланади;
- иккинчи рақами (2.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (кузовининг ҳажмини, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, жоиз юк кўтаришини, эшик ўймаларини) билдиради. Барча турдаги ёпиқ вагонлар тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилган. Агар ёпиқ вагонларнинг иккинчи рақами 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари бўлса уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 17640 мм гача ҳамда ҳажми 150 м3 гача ва 9 сони бўлса улар уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 18840 мм ҳамда ҳажми 150 – 158 м3 гача эканлигини билдиради;
- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб вагонларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда вагонни инвентар номерини ташкил этади;

Download 153.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling