1-маъруза: “локомотивларни таъмирлаш технологияси” фанига кириш режа
Download 228.03 Kb.
|
1-МАъРУЗА:“ЛОКОМОТИВЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ” ФАНИГА КИРИШ Режа:1. Локомотивларни таъмирлаш технологияси асослари 2. Локомотивларни қаровдан ўтказиш ва таъмирлаш тизими таснифи ва тавсифи 3. Асосий меъёрий-техник ҳужжатлар 4. Таъмирлаш заводининг мўлжалланиши Локомотивларни таъмирлаш технологияси асослари Маълумки, ўз вақтида кўрилган чоралар (филтрларни, мойни алмаштириш ёки тозалаш, тирқишларни ростлаш ва ҳоказо), тепловозларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича талабларни бажариш йўли билан кўплаб механизм ва деталларнинг едирилиши ва эскиришини сезиларли камайтириш мумкин. Локомотивларга техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлашнинг мавжуд тизими «Ўзбекистон темир ё'ллари» акциядорлик жамияти буйруқлари асосида ташкил этилади (21.02. 2011 йилдаги 58-Н ва 04.12. 2015 йилдаги 501-Н сонли буйруқлар) [18,19]. Тепловозларга техник хизмат кўрсатиш (ТК) дейилганда профилактик характерга эга ишлар (кўздан кесириш, тозалаш, мойлаш, маҳкамлаш деталларини текшириш, ростлаш ва ҳоказо) комплекци тушунилади, ундан мақсад носозликлар юзага келишини олдини олиш ва деталларни едирилишини камайтириш, яъни тепловозни доим ишга техник соз холда тайёр ҳолатда бўлишини таъминлашдир. Техник хизмат кўрсатишни ўз вақтида ва сифатли бажариш орқали деталларни табиий едирилиши ва эскириши жараёнини секинлаштириш мумкин, лекин уни тўхтатиб бўлмайди. Шунинг учун кўпгина бирикиш деталлари ёки алоҳида деталлар турли муддатларда уларни ишга яроқлилиги тикланишини талаб этади, яъни таъмирни. Ҳозирги кунда ТК-1, ТК-2, ТК-3, ТК-4, ТК-5 турлардаги техник хизмат кўрсатишлар бажарилади, уларда локомотив жиҳозлари, айниқса ҳаракат ҳавфсизлиги билан боғлиқ элементлари, кўздан кечирилади, маҳкамланишлар ишончлилиги ва бутунлиги, ишқаланувчи деталлар мойланиши шароити текширилади, жиҳозларнинг алоҳида узеллари текширилади ва ростланади. ТК-1 да ҳаракат ҳавфсизлигини таъминловчи узеллар, агрегатлар, қурилмаларни кўздан кечириш, тозалаш, мойлаш, ҳолатини назорат қилиш бўйича ишлар амалга оширилади. ТК-1 локомотив бригадаси томонидан ҳар бир йўлга чиқиш олдидан бажарилади. Магистрал локомотивлар учун ТК-2 техник хизмат кўрсатиш локомотивларга техник хизмат кўрсатиш пунктларида юқори малакали чилангарлар томонидан уста бошчилигида, маневр ишидаги локомотивлар учун эса локомотив бригадалари томонидан амалга оширилади. ТК-2 да флйдаланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш мақсадида дизел-генератор қурилмаси, локомотив электр жиҳозлари ҳолати назорат қилинади. Юриш қисми, тормоз жиҳозлари, узлуксиз таъсирли автоматик локомотив сигнализатсияси, тезлик ўлчагич, ҳавфсизлик асбоблари ва радиоалоқа ҳолатига алоҳида аҳамият қаратилади. ТК-2 бажарилгандан сўнг ТУ- 152 шаклдаги журналга локомотивнинг техник ҳолати бўйича керакли ёзувлар киритилади. ТК-3 локомотивлар бириктирилган депода комплекс ёки ихтисослашган бригадалар томонидан бажарилади. ТК-3 да локомотивнинг барча жиҳозлари кўрикдан ўтказилади. ТК-4 – локомотивлар ва мотор-вагон ҳаракат таркиблари ғилдирак жуфтликлари бандажларини уларни Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан Техник фойдаланиш қоидалари (ТФҚ) ва ҳаракат ҳавфсизлиги талаблари мувофиқ холатда бўлишини таъминлаш мақсадида ечиб олмасдан йўниш учун бажарилади. ТК-5 (локомотивлар ва мотор-вагон ҳаракат таркибларини комиссия томонидан кўрикдан ўтказиш) ҳажмида техник хизмат кўрсатиш – локомотивлар ва моторвагон ҳаракат таркибларини баҳорги-ёзги ва кузги-қишки мавсумга тайёрлаш учун локомотив депосида бир йилда икки маротаба, баҳор ва куз фаслларида ўтказилади. Таъмирлаш деб тортув ҳаракат таркибларини созлиги ёки ишга яроқлилигини тиклаш мақсадида ва унинг ресурсини, ТФҚ талабларига мувофиқ меъёрланган ташқи кўринишини тиклаш, шунингдак фойдаланиш жараёнида юзага келувчи ёки ТК жараёнида аниқланувчи носозликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган амаллар комплекцига айтилади. Локомотивлар асосий узел ва агрегатларини ишга яроқлилигини тиклаш учун локомотивларни режали ЖТ-1, ЖТ-1р ва ЖТ-3 жорий таъмирлари амалга оширилади. Жорий таъмирлар даврида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳажми мос сериядаги локомотивлар учун техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидалари билан меъёрланади. Ҳар бир локомотив депосида бажарилиши лозим бўлган ишлар таркиби ва локомотив паркини фойдаланиш бўйича маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган жорий таъмир ҳажми белгиланади. ЖТ-1 ва ЖТ-3 жорий таъмирлар – мос таъмирлар оралиқларида локомотивлар ва мотор-вагон ҳаракат таркибларини эксплуататсион тавсифлари ва ишга яроқлилигини алоҳида деталлар, узеллар ва агрегатларни тафтишдан ўтказиш, ростлаш ва реостат синовларидан ўтказиш, шунингдак қисман модернизатсиялаш йўли билан тиклаш учун бажарилади. ЖТ-1 да асосан ТК-3 да бажариладиган ишлар бажарилади. Қўшимча равишда айрим агрегатлар ва асбоблар таъмирлаш учун ечиб олинади, тирсакли валлар подшипникларида мой учун тирқишлар аниқланади, локомотив энергия қурилмаси ростланади ва назорат реостат синовлари ўтказилади. ЖТ-1 одатда локомотив бириктирилган деполарда бажарилади. ЖТ-3 да дизел қисман қисмларга ажратилади, аравачалар локомотив остидан чиқариб олинади, қисмларга ажратилади, бандажлар йўнилади, радиатор сексиялари таъмирланади ва бошқа турдаги ишлар бажарилади. ЖТ-3 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг ихтисослашган локомотив деполарида бажарилади. ЖТ-1р жорий таъмири – электровозларни эксплуататсион тавсифлари ва ишга яроқлилигини алоҳида деталлар, узеллар ва агрегатларни тафтишдан ўтказиш, таъмирлаш ва алмаштириш йўли билан, шунингдак электровоз кузови ва аравачаси рамаларида юзага келиши мумкин бўлган дарзларни аниқлаш ва бартараф этиш, едирилишга эга айрим узел ва деталларни алмаштириш, уларни модернизатсиялаш учун кузовни кўтариш билан бажарилади. ЖТ-4 жорий таъмири – электровозлар ва электр пойездларини эксплуататсион тавсифларини едирилишга эга узеллар ва деталларни таъмирлаш ва алмаштириш, уларни модернизатсиялаш йўли билан тиклаш учун бажарилади. Локомтивларни капитал таъмирлаш (КТ). Капитал таъмир учун сарфлар янги локомотив нархининг 30 % дан ортмайди, металл сарфи эса сезиларли даражада кам. Бундан ташқари, фойдаланиш жараёнида ҳаракат таркиби детал ва узеллари едирилишлари турлича бўлганлиги ва ишга яроқли қисмларнинг истеъмол нархи анча юқори бўлиши сабабли уларнинг ресурсини капитал таъмир орқали тиклаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунинг учун локомотивнинг ҳар қандай қисмини тиклаш ёки алмаштириш йўли билан ресурсини тиклаш учун КТ-1, КТ-2 ҳажмларидаги капитал таъмирлаш бажарилади. КТ-1 капитал таъмири – эксплуататсион тавсифлар, созлик ва таъмирлар оралиғидаги ресурс (хизмат муддати) ни едирилишга эга ва шикастланган агрегатлар, детал ва узелларни таъмирлаш ва алмаштириш, уларни модернизатсиялаш йўли билан тиклаш учун бажарилади. КТ-2 капитал таъмири – эксплуататсион тавсифлар, созлик ва тўлиқ таъмирлар оралиғидаги ресурс (хизмат муддати) ни тиклаш учун бажарилади. КТ одатда локомотивларни таъмирлаш заводларида бажарилади. Кўрсатилган капитал таъмирлар даврида бажарилиши мажбурий бўлган ишлар рўйхати мос турдаги ҳаракат таркибини капитал таъмирлаш қоидалари билан меъёрланади. Download 228.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling