1-маъруза: “локомотивларни таъмирлаш технологияси” фанига кириш режа
Таъмирлаш заводининг мўлжалланиши
Download 228.03 Kb.
|
1.3 Таъмирлаш заводининг мўлжалланиши«O‘ZTEMIRYO‘LMAShTA’MIR» УК темир йўл hаракат таркибларини капитал таъмирлаш ва модернизатсиялашни амалга оширувчи Марказий Осиёдаги йирик корхона hисобланади. Бу ерда ТЕ10 туридаги юк ташишга мўлжалланган тепловозлар, TEM2, ЧME3 манёвр ишида qўлланиладиган тепловозлар, шунингдек ВЛ60К, ВЛ80С електровозлари капитал таъмирланади. Hозирги кунда республикамизда фойдаланишда бўлган “Ўзбекистон” електровозларини капитал таъмирлаш йўлга qўйилмоqда. Истиqболда “O‘z-Y”, “O‘z-YeL”, “O‘z-YeLR” турларидаги електровозларни капитал таъмири hам шу ерда амалга оширилади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ локомотив парки хизмат муддати 30 йил бўлиб, уларнинг асосий qисми hозирги кунда хизмат муддатини ўтаб бўлган. Уларни хизмат муддатини узайтириш ва ТЕ10 туридаги тепловозларнинг техник hолатини тиклаш учун 10Д100 туридаги ескирган дизелларни тежамкор бўлган замонавий дизелларга алмаштириш, шунингдек локомотивнинг кўтарувчи qисмларини тиклаш лозим. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Европа тараqqиёт ва тикланиш банки (ЙБРР) 2001 йилнинг ноябр ойида дизелли локомотивлар паркини модернизатсиялаш лойиhаси бўйича кредит келишувини имзоладилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маhкамасининг 2002 йил 26 декабрдаги 451-сонли “Дизелли локомотивлар паркини Йевропа тараqqиёт ва тикланиш банки иштирокида модернизатсиялаш лойиhасини амалга ошириш чара-тадбирлари тўg‘рисида” ги qарори билан мазкур лойиhа техник-иqтисодий асосланган. Лойиhани амалга ошириш давомида дизелли локомотив парки модернизатсияланган. Лойиhада пойездлар hаракати hавфсизлиги, меhнат муhофазаси, атроф-муhит hимояси, ёнилg‘и-енергетика ресурслари ва фойдаланиш сарфларини тежашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган. 1.1-расм. «O‘ZTEMIRYO‘LMAShTA’MIR» УК hудуди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 18 мартдаги ПQ-1047 сонли “2009-2013 йилларда темирйўл соhасини ривожлантириш ва модернизсия qилишнинг комплекс дастури тўg‘рисида” ги qарори ижросини таъминлаш маqсадида 90 сексия тепловозлар 10Д100 дизел-генераторларини “Коломна заводи” ОАЖ томонидан ишлаб чиqарилган 1А-9ДГ (3 ишланмаси) дизел-генераторларига алмаштириш йўли билан модернизатсияланди. Модернизатсия даврида 1А-9ДГ (3 ишланмаси) дизели, икки поg‘онали hаво тозалагичлар, шлитсасиз валлар ва еластик муфталарга ега ёрдамчи жиhозлар юритмалари, ёй сўндиргичлар, янги ергономик машинист ўриндиqлари ўрнатилди, тепловозлар иссиqлик узатувчилари hароратини ростлаш тизими (САРТ), модернизатсияланган сув, мой ва ёнилg‘и тизимлари билан жиhозланди, ёрдамчи жиhозлар, екипаж qисми, електр жиhозлари, тепловоз кузовининг ташqи кўриниши (дизайни) бўйича qатор ишлар бажарилди. Санаб ўтилган тадбирлар комплекси тепловозларни хизмат муддатини 15 йилгача узайтириш имконини беради. Тепловозларни модернизатсиялаш муносабати билан уларга УзТЕ16М серияси берилди, у qуйидагини англатади: Уз – Узбекистан; Т – Тепловоз; Э – Электр узатмали; 16 – Дизел, 16 силиндрли; М – Модернизасияланган. Ишлаб чиqариш qувватларини модернизатсияни амалга оширишга тайёрлаш. Модернизатсия мақсади: юк тепловозлари паркини янгилаш; тепловозларни хизмат муддатини узайтириш; тепловозлардан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сарфларини камайтириш; локомотив бригадалари иш шароитларини яхшилаш; атроф-муҳитга бўлган зарарли таъсирларни камайтириш; ёнилғи-енергетика ресурслари сарфини камайтириш. Модернизатсия самарадорлиги. ТЕ10М туридаги тепловозларида ескирган икки тактли 10Д100 дизеллари билан жиҳозланган ва ўз моторесурсини тўлиқ ўтаган куч қурилмаларини янги 1А-9ДГ (3-ишланмаси) дизел-генератори билан алмаштириш қуйидаги натижаларга еришиш имконини беради: заҳарлилиги бўйича замонавий талабларга мос бўлишини таъминлаш; чиқиш газлари тутуни ва шовқинини камайтириш; техник хизмат кўрсатиш сарфларини камайтириш; иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш; таъмирлар аро даврни катталаштириш. Тепловоз кузови дизайни ва машинист кабинасини моделлаштириш. Тепловозга замонавий кўриниш бериш ва хизмат кўрсатиш ходимларига шинам шароитлар яратиш мақсадида тепловоз кузовининг олд кўриниши ва ён томондаги қопламалари ўзгартирилди, машинист кабинаси бошқарув пулти модернизатсия қилинди ва юқори волтли камераларда електр аппаратларнинг жойлашуви ўзгартирилди. Машинист кабинаси универсал бошқарув пулти билан жиҳозланди. Машинист кабинасининг ён ойналари конструксиясига ўзгартиришлар киритилди – кабина герметиклигини (нам ва шовқиндан ҳимоялаш) таъминловчи рамка ва ойналар ўрнатилган. 1.2-расм. Тепловозни модернизатсия qилишдан аввалги ва кейинги кўриниши Сигнал буфер чироқларининг ёруғлик тарқатиш хусуиятларини яхшилаш мақсадида чўғланиш лампаларига нисбатан қатор афзалликларга ега бўлган ёруғлик диодлари қўлланилаган. Ёруғлик диодларида, чўғаланиш лампаларидан фарқли ўлароқ, електр токи бевосита ёруғлик нурланишига айлантирилади, ва назарий жиҳатдан сарфлар деярли бўлмайди. Ёруғлик диоди қизиб кетмайди, спектрнинг кичик қисмидаги нурларни тарқатади, ранги тоза, ултрафиолет ва инфрақизил нурларини, одатда, ажратиб чиқармайди. Ёруғлик диоди механик мустаҳкам ва ўта ишончли, унинг хизмат муддати 100 минг соатгача етади, бу еса чўғланма лампаларга нисбатан деярли 100 маротаба катта. Хизмат муддати ками билан 15 йилни ташкил етади. Кўриш шароитларини яхшилаш, хизмат кўрсатиш ходимлари учун мақбул иш шароитларини яратиш мақсадида прожектор тепловоз кузови олд томонининг тепа қисмида ўрнатилган. Олд ойналарни тозалаш механизмини ноқулай иқлим шароитларида ишлаши ишончлилигини ошириш учун електр юритмали ойна тозалагичлар ўрнатилган бўлиб, улар тепловоз машинист кабинаси олд ойнасини тозалаш сифати ва тезлигини автоматик ростлаш имконини беради. 1А-9ДГ (3-ишланмаси) дизел-генераторини тепловозга ўрнатиш учун тепловоз рамаси кучайтирилган конструксиясига тегишли ўзгартиришлар киритилган. 1.3-расм. 1А9-ДГ (3-ишланмаси) дизели 1А-9ДГ (3-ишланмаси) дизел-генераторини ўрнатиш. “Коломна заводи” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган 16ЧН26/26 тўрт тактли дизелини електр машиналар сехида капитал таъмирланган тортув генератори билан йиғиш ва марказлаштириш "O‘ZTEMIRYO‘LMAShTA'MIR" УК мутахассислари томонидан дизел сехида амалга оширилган. Тепловозни hавфсиз ишлаши ва ишончлилигини таъминлаш учун сув, мой, ёqилg‘и тизимларига янги труба ўтказгичлари, шунингдек янги совитгич сексиялари, сув коллекторлари, кенгайтириш баки, иссиqлик алмашлагичи, икки поg‘онали hаво тозалагичлари, сув филтри, такомиллаштирилган куч механизмлари, КТ-7 hаво компрессори ўрнатилган. 1.2-жадвал Дизелларнинг солиштирма параметрлари
Download 228.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling