1-маъруза: “локомотивларни таъмирлаш технологияси” фанига кириш режа
Тавсифлари 1А-9ДГ (3-ишланмаси)
Download 228.03 Kb.
|
1.4-расм. 1А9-ДГ (3-ишланмаси) дизелини ўрнатиш 1.5-расм. Бошқарув пулти (машинист ва машинист ёрдамчиси ўринлари) Габарит ўлчамлари 2875х1200х1030 мм 1А-9ДГ (3-ишланмаси) дизел-генераторини ўрнатиш тартиби: ахборот ва бошқариш елементлари алоҳида панелларда функсионал гуруҳларга бирлаштирилсин (ахборотни функсионал зоналаш); електрон бошқариш органлари ва ахборотни акс еттириш воситалари қўллансин; ахборотни ўқиш енг мақбул бўлиши учун кўриш бурчаги ва ранг ечимлари танлансин; бошқариш учун енг муҳим бўлган асбоблар машинист учун қулай шароитларда жойлаштирилсин; хизмат кўрсатиш ходимлари ҳавфсизлигига таҳдид қилувчи бурчаклар ва бўртиқ қирралар истисно қилинсин. 1.6-расм. Кузов ичи жиҳозлари 1.7-расм. Кондитсионер Шинам иқлим шароитларини таъминлаш мақсадида машинист кабинасида КЖ 20,5.003-03 туридаги кондитсионер ўрнатилган. Ўзгармас ток тармогъи кучланишини ўзгарувчан токка қайта ўзгартириш учун транспорт кучланиш инвертори (“ИНТ”) ўрнатилган. Пойездлар ҳаракати ҳавфсизлигини АЛСН йўл қурилмаларидан сигналларни қабул қилиш ҳисобига таъминлаш мақсадида локомотивни комплекс ҳавфсизлик қурилмаси – КЛУБ-У ўрнатилган. 1.8-расм. КЛУБ-У тизими жиҳозлари КЛУБ-У қуйидаги функсияларни бажаради: ҳавфли вазиятлар юзага келганда фавқулодда тормозлашни автоматик улаш; стансия навбатчисини буйругъига асосан машинист ҳаракатларидан қатъий назар фавқулодда тормозлашни таъминлаш; стансия навбатчисининг радио каналлари орқали узатиладиган рухсатисиз светофорнинг тўсувчи сигнали ёқилган участкадан ўтишни истисно қилиш; локомотивни ўз-ўзидан ҳаракатланишини истисно қилиш; ЕПК ни ўз-ўзидан ўчишини истисно қилиш; АЛСН сигналларини қабул қилиш ва дешифрлаш; тормоз тизими ҳолатини узлуксиз назорат қилиш; машинист ҳушёрлигини мунтазам назорат қилиш; машинист ва машинист ёрдамчисини пойездни қўзгъалиши ва светофорнинг таъқиқловчи сигналига томон ҳаракатланишидаги биргаликдаги ҳаракатларини назорат қилиш; пойезд категорияси, тортув тури, блок-участкалар узунлигини ҳисобга олиш; ҳаракатланиш параметрларини електрон хотирада қайд етиб бориш; амалдаги тезликка – 2, 10, 20 ва 60 км/соат – еришилгандаги сигналларни шакллантириш; машинистга светофорлар кўрсатмалари, бўш блок-участкалар сони, 1 км/соатгача аниқликда амалдаги тезлик ва берилган участкадаги рухсат етилган ҳаракат тезлиги, шунингдек, астрономик вақт бўйича тузатиш киритилган жорий вақт, сунъий йўлдош навигатсияси ёрдамида 30 м гача аниқликда локомотивнинг жойлашув координатлари, пойездлар ҳаракати графигига риоя қилиниши, стансиялар номи, стрелкалар, светофорлар, перегонлар ва бошқалар рақами, БЕЛ електроника блоки картасида сақланган назорат нуқталаригача (стансиялар, ўтиш жойлари, кўприклар, тоннеллар, стрелкалар, светофор, ток ажратмалари, ҳавфли жой ва бошқалар) бўлган масофалар ҳақида ахборот беради. 1.3-жадвал УзТЕ16М тепловозининг техник тавсифлари
Download 228.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling