3-маъруза: Кўприк ва тоннеллар транспорт иншоотлари эксплуатациясининг асосий тамойиллари


Download 83.59 Kb.
bet1/4
Sana27.10.2023
Hajmi83.59 Kb.
#1726021
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 3


3-маъруза: Кўприк ва тоннеллар транспорт иншоотлари эксплуатациясининг асосий тамойиллари


Маъруза режаси:
1. Транспорт иншоотлари махсус кўригининг вазифалари.
2. Транспорт иншоотлари режимли кузатувининг вазифалари.
3. Кўприкларда фойдаланиладиган мосламаларнинг тавсифлари.
4. Кўприк ости ўзани ва кўтармасини сақлаш.
5. Ёнбағирни чим билан мустаҳкамлаш.
6. Таянч атрофини тош билан мустаҳкамлаш.


Таянч сўзлар ва иборалар:
махсус кўрик; режимли кузатув; ҳақиқий юк кўтарувчанлик; меъёрдан ортиқ юк; диагностика; кўтарма, мослаштириш иншоотлари; конуслар; ёнбағирни чим билан мустаҳкамлаш; ёнбағирни тош билан мустаҳкамлаш; таянч атрофини тош билан мустаҳкамлаш; ўзанни тош бостирилган шох-шабба билан мустаҳкамлаш; ёнбағирни чим билан мустаҳкамлаш; таянч атрофини тош билан мустаҳкамлаш.


1. Транспорт иншоотлари махсус кўригининг вазифалари. 1.5) Махсус кўриккўприкнинг ҳақиқий юк кўтарувчанлигини ва унинг эксплуатацион ишончлилиги (рад эмаслик, узоққа чидамлилик, таъмирга яроқлилик, сақланганлик) ни аниқлаш. Махсус кўрик қуйидагиларни ўз ичига олади: текшириш (визуал кўрик, назорат-инструментал ўлчаш, дефектоскопия усуллари билан қурилиш материалининг хоссаларини аниқлаш) ва синов (статик ва динамик) ўтказиш. Кўрик бўндай ишларга ОҚИ (объект қурилиш ишлари) рухсатига эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказилади. Махсус кўрикни ўтказиш муддатлари: режали – қурилиш материали турига боғлиқ ҳолда, режадан ташқари – таъмир ва реконструкцияданг кейин, НОЮ (меъёрдан ортиқ юк) ларни ўтказишдан олдин ва кейин ҳамда жорий ва даврий кўриклар натижалари бўйича. Махсус кўрик натижалари акт (иловага қ.) ва техник ҳисобот кўринишида расмийлаштирилади.
1.6) Диагностика – бу иншоотнинг техник ҳолатини баҳолаш, ҳамда кўприк техник паспортини тузиш ва унга тузатиш киритиш учун эксплуатациянинг хавфсиз режимини аниқлаш. Ўтказиш вақти беш йилда бир марта. Диагностикани ихтисослаштирилган ташкилот ўтказади ва текширув ҳамда синовни ўз ичига олади.

Download 83.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling