3-маъруза: Кўприк ва тоннеллар транспорт иншоотлари эксплуатациясининг асосий тамойиллари


Кўприк ости ўзани ва кўтармасини сақлаш


Download 83.59 Kb.
bet3/4
Sana27.10.2023
Hajmi83.59 Kb.
#1726021
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 3

4. Кўприк ости ўзани ва кўтармасини сақлаш. Кўприк ости ўзанини сақлаш сув оқими, қор уюмлари, катта сув ҳаракати, кўприк ости хавфли нуқсонларини бартараф этишни ўз ичига олади. Кўприк ости ўзанида камчиликлар одатда сел ва қор уюмлари оқими даврида юзага келади. Мазкур камчиликлардан огоҳлантириш ва уни бартараф этиш учун, давомли равишда ўзан деформацияси ҳамда сув ва қор оқими тартиби кўзатилади. Узунлиги 100м дан ортиқ ва узунлиги кичик кўприкда таянч ҳолати, дарё ўзани ёки сел характери талаб қилинса, оқим йўналиши, ўзан ҳолати, муз ҳолати, сув миқдорининг ўзгариши бўйича кўзатув олиб бориш лозим. Ўрта, кичик кўприк ва қувурларда сув сатҳининг юқори ва пастки нуқтасини, сув омборларидаги кўприкларда эса тўлқин баландлиги, бўрон вақтидаги шамол тезлиги ва йўналишини аниқлаш лозим. Сув сатҳининг тошқин ёки тошқин бўлмаган даврда ўзгаришини кўзатиш сув ўлчаш рейкаси асосида таянч бўйлаб ёки таянчга ўчмайдиган қилиб бўялган шкала асосида ўтказилади. Қоидага мувофиқ сув ўлчагич рейкасининг нол бирлиги пойдевор энг пастки нуқтасига, отметкаси эса реперга боғланади. Катта дарёларда махсус сув ўлчаш постлари ташкил қилинади. Тошқин энг баланд сатҳи, ўлчанган кунини кўрсатган ҳолда, кўприкларда – таянчга, қувурларда – кириш жойига ёзилади [17, 18, 22].
Тошқин даврида ўзанни сув ювиб кетиш сабаби ва тавсифини билиш мақсадида оқим тезлиги йўналиши ва сув чуқурлигини давоми ўрганилади. Бу ишлар қиш вақтида сув кўтарилгунгача ва баҳорда катта сувлар оқими пасайганидан сўнг, шунингдек ёзги катта сув тошқинларидан сўнг амалга оширилади. Ўзан чуқурлиги одатда 3 та створ бўйича аниқланади: кўприк ости ўқи, 25м гача бўлган масофа ва кўприк остидан. Ўлчаш ишлари ўзанни тез-тез ювиб кетса, кўп сонли створлар бўйича, мустаҳкам ўзан эса фақат кўприк ости ўзани бўйлаб ўлчанади. Ўлчаш оралари шундай олинадики, у дарё сатҳи конфигурациясини аниқ кўрсатиши лозим. Ўзанни ювиб кетиш тавсифини ўрганиш мақсадида таянчда қўшимча ўлчаш ишлари бажарилади. Ўлчаш ишлари ҳар бир нуқтада икки маротаба ўтказилиб, ҳисоб учун ўртачаси олинади. Олинган маълумотлар асосида сув сатҳи, таянч пойдевори ва конструкция тубини кўрсатадиган олдинги ўлчаш натижалари бўйича график чизиш таклиф этилади. Ўзанни ювилиб кетиш сабаби, кейинчалик ривожланишини инобатга олиб, бир неча йилга умумлаштирувчи график тузилади.

5. Ёнбағирни чим билан мустаҳкамлаш. Кўприкнинг ўтиш элементларида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир вазият бўйича тегишли тадбир ишлаб чиқилади. Маълум бир масъулиятли ҳолатларда лойиҳани текшириш ишлари амалга оширилади. Кўприкнинг конуси, мослама иншооти ва кўтарма ёнбағрининг ювилиб кетиши кўп ҳолларда учрайдиган ходиса ҳисобланади. Ёнбағирлар турли усулларда мустаҳкамланади; жумладан: чим ўтказиш (3.1-расм), тошлардан тах уриш (3.2-расм), оддий ва тўқима шаклда шох-шибба, бетон ва темирбетон плиталарни териш. Ён бағирни мустаҳкамлашда чимлар ёнбағир остидан бошлаб горизонтал йўналиш бўйича бутун ёнбағирга ётқизилади, девор қисмида эса ямоқ жойлар устидан чим ётқизиш керак. Чимнинг қалинлиги 6см дан, узунлиги 20см дан кам бўлмаслиги керак. Чим ётқизилганда унинг тез ривожланиши учун, остига 5см қалинликда ўстириш қатлами ётқизилади. Ҳар бир чим ёғоч қозиқ билан ерга маҳкамланади. Якка ёки жуфт тах уришда сув тезлиги ва баландлигини инобатга олиб 15...30см ли тошлар билан маҳкамланади. Тошлар, мох қатлами устига 5см қалинликдаги похол ёки 10...15см қалинликдаги трамбовка қилинган ва шебен ётқизилган қатлам устига ётқизилади. Тошларни ёнбағир пастига тушиб кетмаслиги учун маҳкамлашдан олдин тиргович қўйилади. Дарё сатҳи ўзанни ювиб кетиши таянчга хавф тўғдирганда таянч атрофи шох-шабба, тош (3.3,а,б-расм) ва бошқа нарсалар билан ўралади [11, 17, 18, 21, 22].



3.1-расм. Ёнбағирни чим билан мустаҳкалаш: а – ён қисми; б – деворда


Ёнбағирни тош билан мустаҳкамлаш.

3.2-расм. Ёнбағирни тош билан мустаҳкамлаш: а – якка ҳолда; б – жуфт ҳолда

Download 83.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling