Кенг қамровли экиш агрегати таркибидаги тракторнинг қувватидан фойдаланиш даражасини баҳолаш


Download 75 Kb.
Sana07.01.2023
Hajmi75 Kb.
#1083222
Bog'liq
Солиев Х 2-шуьбага мақола


КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЭКИШ АГРЕГАТИ ТАРКИБИДАГИ ТРАКТОРНИНГ ҚУВВАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ


Т.ф.д., проф. М. ТОШБОЛТАЕВ (Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий тадқиқот институти 2-шуъба, тел.:-),
Т.ф.ф.д PhD. Х. СОЛИЕВ (Наманган мухандислик-қурилиш институти)
(2-шуъба, тел.:-97-604-61-06 ),
Катта. ўқитувчи У.МАМИРОВ (Наманган мухандислик-қурилиш институти)
(2-шуъба, тел.:-97-604-61-06 )


Масаланинг қўйилиши. Ҳозирги пайтларда Республика фермер хўжаликларида чигит экиш ишларини амалга ошираётган Магнум – 8940 трактори ва Кейс – 1200 саккиз қаторли пневматик сеялкадан ташкил топган экиш агрегатида трактор қувватидан фойдаланиш даражаси аниқлансин ва баҳолансин.
Трактор қувватидан фойдаланиш даражаси қуйидаги коэффициентлар ёрдамида баҳоланади [1]:
тракторнинг тортиш қувватидан фойдаланиш коэффициенти –
, (1)
бунда – сеялканинг тортишга қаршилигини енгиш учун трактор сарфлайдиган қувват;
– трактор илмоғида ҳосил бўладиган максимал қувват қиймати;
тракторнинг тортишдаги фойдали иш коэффициенти (ФИК) –
, (2)
бунда – трактор двигателининг номинал эффектив қуввати;
берилган иш шароитида тракторнинг тортишда юзага келиши мумкин бўлган максимал ФИК –
; (3)
трактор двигателининг юкланиш коэффициенти –
, (4)
бунда – трактор двигателининг берилган иш шароитида фойдала-ниладиган эффектив қуввати [2].
Дастлабки (берилган) маълумотлар. Магнум – 8940 трактори бўйича [1, 3]: ғилдирак формуласи 4К4; 6ТА – 830 маркали двигателнинг эффектив номинал қуввати = 176 кВт (240 о.к.); эксплуатацион оғирлиги Gт = 95,40 кН (Gт = mт g = 9725 ∙ 9,81= 95402 Н = 95,40 кН; mт = 9725 кг – тракторнинг эксплуатацион массаси); трактор эксплуатацион оғирлигининг ғилдиракларга тўғри келадиган улуши λ = 1; трансмиссиянинг механик ФИК = 0,9; ғилдиракларнинг рухсат этилган шатаксираш коэффициенти δ = 15 %.
Кейс – 1200 сеялкаси бўйича: конструктив массаси mкс = 2942 кг; эксплуатцион массаси mэс = 1,15 mкс = 1,15 ∙ 2942 = 3383 кг; эксплуатцион оғирлиги Gс = mэсg = 3383 ∙ 9,81 = 33190 Н = 33,19 кН; конструктив қамров кенглиги Вс = 7,2 м, сеялканинг бир бирлик қамров кенглигига тўғри келадиган тортишга солиштирма қаршилик кучи Кс = 1,6 кН/м [4] ҳаракат тезлигининг давлат синовлари жараёнида аниқланган ўртача қиймати Vc = 9 км/соат.
Агрегатни ишлаш шароити: чигит экишга тайёрланган ер; трактор ғилдиракларининг тупроқ билан илашиш коэффициенти μ = 0,75; трактор ва сеялка ғилдиракларининг думалашга қаршилик коэффициенти f = 0,2 [5]; дала сатҳининг қиялиги i = 5 % (α = 30) [6].
Масалани ечиш алгаритими. Сеялканинг тортишга қаршилик кучи:
.
Сеялканинг тортишга қаршилигини енгишга сарфланадиган қувват:
кВт.
Трактор илмоғида ҳосил бўладиган максимал қувват қиймати:

Трактор двигателининг берилган иш шароитида фойдаланиладиган эффектив қуввати:


, (5)
Демак,

Тракторнинг тортиш қувватидан фойдаланиш коэффициенти (1) га мувофиқ:
.
Тракторнинг тортишдаги ФИК (2.41) га мувофиқ:

Тракторнинг тортишдаги максимал ФИК (2.42) га биноан:

Трактор двигателининг юкланиш коффиенти (2.43) га асосан:

Амалда трактор двигатели юкланиш коэффициентининг рационал қийматлари 0,85 – 0,90 оралиғида ётади [7]. Юкланиш коэффи-циентининг ҳисобий қиймати рационал қийматлардан 1,25 – 1,32 маротаба кичик чиқди. Демак, номинал эффектив қувватнинг қиймати = 176 кВт дан кичик бўлган бошқа русумдаги ғилдиракли тракторни танлаш лозим.


Адабиётлар

1. Тўхтабоев М.А. Солиев Х.М., Нуриддинов А.Д.. Барча ғилдираклари етакчи тракторнинг тортиш балансини ҳисоблаш. – ФерПИ, 2020, T.24, спец.вып. №2, Б. 96-100.


2. М.Тухтабаев И.Туланов, Б.Курамбаев, Х.Солиев. Кенг қамровли 6-қаторли культиватор агрегатининг қувват баланси. – Агро Илм, 2018, № 6, Б.97-98
3. Х.М.Солиев И.О.Тўланов, М.А.Тўхтабоев. Кенг қамровли пахтачилик машиналари учун энергетика воситасини танлашда унга таъсир этувчи муҳим факторлар. – Агро Илм, 2017, № 4, Б. 97-98
4. Зангиев А.А., Шпилько А.В., Левшин А.Г. Эксплуатация машинно-тракторного парка. – М.: Колос, 2004. – 320 с.
5. Шаров Н.М. Пути повышения производительности почвообрабатывающих агрегатов // Техника в сельском хозяйстве. – М., 1980. - №6. – С. 43-44.
6. Карабаницкий А.П., Чеботарев М.И. Комплектование энергосбере-гающих машинно-тракторных агрегатов: учеб. пособие. – Краснодар: КубГАУ, 2012. – 97 с
7. Пахтачилик ва ғаллачилик машиналарини ростлаш ва самарали ишлатиш: қўлланма (тузатилган, тўлдирилган 2-нашри) / масъул муҳаррир М.Тошболтаев. – Тошкент: Фан, 2012. – 200 б.
Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling