2-Амалиёт мавзу: Жамоат бинолари. Қурилиш худудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш


Download 105.08 Kb.
bet1/3
Sana01.03.2023
Hajmi105.08 Kb.
#1241477
  1   2   3

2-Амалиёт мавзу:

Жамоат бинолари. Қурилиш худудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш.


Режа:

  1. Жамоат бинолари ва иншоотлари.

  2. Жамоат биноларига қўйиладиган санитария ва ёнғинга қарши талаблар ҳамда қурилиш худудларининг иқлимий таснифлари.

Таянч иборалар:
жамоат бинолари ва иншоотлари, жамоат биноларининг классификацияси, жамоат биноларининг санитар узеллари, жамоат биноларида ёнғинга қарши тадбирлар.
Жамоат бинолари ва иншоотлари шахарларнинг хажм-режавий, композицион структурасида мухим роль уйнайди. Улар шахарларнинг марказлариқурилишида ва ташкилланишида асосий композицион элемент бўлиб хизмат қилади. Уларнинг кўчалар, майдонлар, транспорт магистраллари билан режавий ва функционал боғланиши шахар режасининг асосини яратади.Хар бир архитектура иншоотининг асосида унинг хаётий функцияси ётади. Хозирги замон одамлари ижтимоий хаётининг шакли хилма-хилдир: ижтимоий-сиёсий, маъмурий, маданий, маиший ва бошқалар. Бу хилма-хил процессларни ташкил этиш учун эса ашёвий қобиқ бўлган турли хил жамоат бинолари хизматқилади. Жамиятнинг узлуксиз ривожланиши, хаётий процессларга бўлган талабларнинг ўзгариши, фан ва техниканинг ривожланиши жамоат биноларида кечадиган функционал-технологик процессларни хам ўзгаришга олиб келади. Шунинг учун жамоат биноларининг типлари хам ўзгариб туради, бир хиллари йуқолади, бошқалари эса пайдо бўлади.Жамоат биноларининг классификацияси функционал вазифа ва фойдаланишнинг ўзига хос томонларини хисобга олган холда, жамоат бинолари махсус ва универсал кўринишларга бўлиниши мумкин.Махсус жамоат бинолари аниқ функцияга эга бўлиб, бутун фойдаланиш даврида бу функциясини ўзгартирмайди.
Хозирги кунда лойихалаш меъёрлари асосида жамоат бинолари қуйидагича гурухларга бўлиниб классификация килинади:
1.Таълим, тарбия ва кадрлар тайёрлаш муассасалари. Бу гурух турли типдаги мактабгача бўлган тарбия муассасаларини, умумтаълим ва махсус мактабларни, мактаб-интернатларни, академик лицейларни, касб-хунар коллежларини, олий ўқув юртларини ўз ичига олади.
2.Соғлиқни сақлаш, дам олиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари. Бу гурух касалхоналарни, амбулаторияларни, поликлиникаларни, туристик идораларни, дам олиш оромгохларини, спорт бинолари ва иншоотларни ўз ичига олади.
3.Илмий тадқиқот институтлари, лойиха ва конструкторлик муассасалари.
4.Архив муассасалари.
5.Маданият,маърифий ва томоша муассасалари:кутубхоналар, музейлар ва кўргазма заллари, театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари ва шунга ўхшаш бинолар.
6.Ахолига хизмат кўрсатадиган савдо, умумий овқатланиш муассасалари.
7. Ахолига маиший хизмат кўрсатадиган муассасалар.
8.Коммунал хўжалик муассасалари.
9.Бошқариш, банк ва кредит, суғурта қилиш муассасалари (маъмурий бинолар).
10.Турли хил жамоат идоралари.
11.Транспорт муассасалари: хамма турдаги транспортлар учун вокзаллар, транспорт агентлиги ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш идоралари.
12.Мехмонхоналар,мотеллар ва кемпинглар.
13.Кўп функцияли жамоат бинолари.
Универсал жамоат бинолари икки кўринишда бўлиши мумкин. Биринчи кўринишга хоналари бир неча соат ичида ўзгартирилиб, бошқа вазифани ўташга тайёр бўлувчи, кўп мақсадли функцияга эга бўлган жамоат бинолари киради. Иккинчи кўринишига вақт-вақти билан хоналарнинг ўлчамлари, уларнинг гурухланиши ва ускуналарини жойлаштирувлари ўзгартириладиган жамоат бинолари киради. Бу ўзгартиришлар функционал процессларнинг мукамаллашганлиги муносабати билан юзагга келади. Баъзи бир жамоат биноларининг трансформация схемаси куйидаги расмда келтирилган.

Download 105.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling