2-Амалиёт мавзу: Жамоат бинолари. Қурилиш худудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш
Жамоат биноларининг санитар узеллари
Download 105.08 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоат биноларида ёнғинга қарши тадбирлар
Жамоат биноларининг санитар узеллари
Жамоат бинолари (улар учун белгиланадиган меъёрларга мувофиқ) хожатхоналар, ювиниш хоналари, баъзиларида (саломатлик, спорт ва хоказо бинолари) эса душ хоналари билан таъминланган бўлади. Жамоат биноларида хожатхоналар одамлар келиши жойларидан 75 м дан кўп бўлмаган масофада жойлашган бўлади. Бинларнинг вазифаларига, уларнинг ишлаш режимига ва одамлар контингентларига боғлиқ равишда санитар-техник жихозларнинг турли меъёрлари ўрнатилган. Мактабларда санитар узеллар хар 30 қиз болаларга бир унитаз, хар 40 уғил болаларга бир унитаз ва бир писсуар хамда хар 60 ўқувчига бир умивальник билан жихозланади. Шунингдек, маъмурий, лойихавий ва бошқа ташкилотлар биноларида 50 эркак кишиларга бир унитаз ва бир писсуар, хар 20 аёлга бир унитаз; театрларда, клубларда, концерт залларида ва бошқа томоша муассасаларида 100 эркак кишига бир унитаз ва бир писсуар хамда хар 50 аёлга бир унитаз билан жихозланади. Спорт залларида 10 кишига бир рожкали душ хоналари, бассейнларда уч кишига бир рожкали душ хоналари, мактаб-интернатларнинг ётоқхоналарида 18 жойга бир рожкали душ хоналари ўрнатилади. Санитар узеллари хоналарини бошқа хоналар ва коридорлардан тамбур-шлюзлар ёрдамида ажратиб қўйиш мақсадида мувофиқ бўлади. Ҳожатхоналарда бу мақсад учун ювиш хоналари, душ хоналарида эса ечиниш ва махсус хоналар қўлланилади. Санитар узеллар чизмаси:а-хожатхона; б-душ хонаси; 1-душ кабинаси; 2-ечиниш жойи; 3-тамбур шлюз Йирик жамоат биноларида ахлат ташлаш қувурлари (мусоропровод) ва ертўла, техник қаватининг алохида хоналарида шамоллатиш тизимлари қулланилади. Жамоат биноларида ёнғинга қарши тадбирлар Юқорида айтиб ўтилганидек, жамоат биноларининг хусусиятларидан бири, бу уларга кўп сонли одамларнинг тўпланиши ва баъзида осон ёнадиган материаллар ва ускуналарнинг жойлаштрилишдир.Шунинг учун жамоат биноларида махсус тадбирлар қабул қилинади. Бу махсус тадбирлар қуйидагиларни ташкил этади:ёнғинни келиб чиқиш эхтимолини камайтириш, бинода унинг тарқалишини чегаралаш, ёнғин билан курашишни енгиллаштириш, конструкцияларни мустахкамлиги ва бикрлигини сақлаб қолиш, одамларни тез ва хавфсиз олиб чиқиб кетиш хамда ёнғин асоратларини йўқотиш. Жамоат биноларида ёнғинни тарқалишини чегаралаш мақсадида бино хоналарини ёнғинга қарши (брандмауэр) ёрдамида «ёнғинга қарши қисмлар»га бўлиб чиқилади. Ёнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдони ўлчамларини бинонинг қаватлар сонига ва ёнғинга чидамлик даражасига қараб аниқланади. Ёнғинга қарши деворларнинг ёнғинга чидамлик даражасини бинодаги ёнадиган материалларнинг (мебель, ускуналар ва бошқалар) миқдорига қараб белгиланади. Агар бу материалларнинг миқдори 100 кг/м2 бўлса, деворнинг ёнғинга чидамлик даражаси 5 соат, 100кг/м2дан 200 кг/м2 гача бўлса - 7соат ва 200кг/м2 дан ортик бўлса – 9соат бўлиши шарт. Ёнғинга қаршидеворларда ўрнатилган эшикларнинг ёнғинга чидамлилик даражаси эса 1,5соат бўлиши лозим. Театр биноларининг сахналарида жуда кўп осон ёнадиган материаллар ва ускуналарнинг (декарациялар) жам бўлиши, ёнгин хавфини келтириб чиқаради.Шунинг учун ёнғиннинг тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида сахна усти хажмини ёнғинга қарши қути билан беркитилиши кўзда тутилади. Бу химоя конструкциясининг ёнғинга чидамлик даражаси 4 соатга тенг қилиб олинади. Сахнада ёнғин оқибатида хосил бўладиган тутунни чиқариб юбориш учун томда майдони сахна майдонининг 12% ни ташкил этувчи туйнук қўйилади. Кинотеатр ва кино- концерт залларида ёнғинга хавфли хоналардан бири бу кинопроекцион хоналар хам ёнғинга қарши брандмадуэрлар билан чегараланиб, улардан алохида (томга, ташқарига, ёнғинга қарши зинапояларга) чиқишлар қўйилади. Жамоат биноларида мухим ёнғинга қарши тадбирлардан бири бу одамларни тез эвакуация қилишдир. Эвакуацияни асосий кўрсатгичи бу бинодаги одамларни тез вақтда олиб чиқиб кетишдир. Мажбурий эвакуация вақтининг рухсат этиладиган кўрсатгичи алохида хоналар учун қуйидагича бўлади: томоша залидан-1,5-минут; бутун бинодан 6 минут. Одамлар сони 50 кишидан ортиқ бўлган хамма жамоат бинолари ва алохида хоналар камида 2 та эвакуация эшиклари билан таъминланган бўлмоги лозим. Кўп каватли бино бўлса иккита зинапоя билан таъминланиши керак.Биноларнинг ёнғинга чидамлик даражаси ва уларнинг функциясига қараб ҚМҚ томонидан хоналарнинг чиқишидан эвакуация чиқишларигача бўлган масофалар белгиланади Куйидаги расмда жамоат биноларининг эвакуация чиқишларини варианти келтирилган. Э вакуация чиқишлари орасидаги чегаравий масофалар. А-битта зинапоя мавжуд бўлганда; Б-иккита зинапоя мавжуд бўлганда (ён деворларда жойлашганда); В-иккита зинапоя мавжуд бўлганда (ён деворлардан маълум масофада жойлашганда); l - бинонинг ён томонидан зинапоягача бўлган масофа; l-хонанинг чиқишидан зинапоягача бўлган чегаравий масофа; 1-зинапоя; 2-коридор; 3-ташқи зинапоя; 4-хонадан чиқиш Эвакуация чиқишларининг схемалари. А-бинонинг паст қисмини ясси томонидан; б,в-очиқ галереялардан; 1-томоша зали; 2-файе; 3-ясси том; 4-зинапоялар; 5-савдо заллари; 6-ёнғинга чидамли девор; 7-очиқ галереялар Download 105.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling