2-амалий иш Криптографияга кириш
Download 112.35 Kb.
|
2-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Вижинер усулида шифрлаш.
Дешифрлаш жараёни. Дешифрлаш формуласи га тенг бўлиб, , b=4 ва m=26 га тенг бўлади.
Дешифрлашнинг умумий кўриниши эса :
IV. Вижинер усулида шифрлаш. Бу шифрлаш усули кўп алфавитли шифрлаш усулига киради. Қуйида кирил алифбосидан фойдаланилган ҳолда калит “КЎЗА” га тенг бўлган ҳолда, “БАЙРАМ_КУНИ” очиқ матнини шифрлаш келтирилган. Бунинг учун дастлаб сатр бўйлаб кирил алифбоси ёзилади. Алифбони биринчи ҳарфи тагидан калит сўз вертикал шаклда ёзилади. Шундан сўнг ҳар бир калит сўзнинг ҳарфи орқасидан горизонтал шаклда алфавит тўлдириб ёзилади.
Ушбу жадвалдан шифрлаш натижаси сифатида қуйидагини олиш мумкин: Т1=ЛЎСРКЗЖКЎИР.
V. Гамильтон маршрутларига асосланган усулда ҳам ўрин алмаштиришлардан фойдаланилади. Ушбу усул қуйидаги қадамларни бажариш орқали амалга оширилади. 1-қадам. Дастлабки ахборот блокларга ажратилади. Агар шифрланувчи ахборот узунлиги блок узунлигига каррали бўлмаса, охирги блокдаги бўш ўринларга махсус хизматчи символлар-тўлдирувчилар жойлаштирилади(масалан, *). 2-қадам. Блок символлари ёрдамида жадвал тўлдирилади ва бу жадвалда символнинг тартиб рақами учун маълум жой ажратилади. (1 - расм) 3-қадам. Жадвалдаги символларни ўқиш маршрутларнинг бири бўйича амалга оширилади. Маршрутлар сонининг ошиши шифр криптотурғунлигини оширади. Маршрутлар кетма-кет танланади ёки уларнинг навбатланиши калит ёрдамида берилади. 1-расм. 8-элементли жадвал ва Гамильтон маршрутлари вариантлари. 4-қадам. Символларнинг шифрланган кетма-кетлиги белгиланган Л узунликдаги блокларга ажратилади. Л катталик 1-қадамда дастлабки ахборот бўлинадиган блоклар узунлигидан фарқланиши мумкин. Расшифровка қилиш тескари тартибда амалга оширилади. Калитга мос ҳолда маршрут танланади ва бу маршрутга биноан жадвал тўлдирилади. Download 112.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling