2 амалий иш ясси юзаларни тўҒри чизиклар билан режалаш. Ясси юзаларни эгри чизиқлар билан режалаш


TyFpu чизиқларни эгри чизиқлар билан тўташтириш


Download 126.91 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi126.91 Kb.
#1529328
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-amaliy ish

TyFpu чизиқларни эгри чизиқлар билан тўташтириш

1.Икки паралел чизиқни ёй
в оситасида бирлаштир иш.



1. Пластинада берилган масофада иккита параллел чизиқ чизилади. Чизиқлар
ўртасидаги масофа тенг иккига бўлинади ва бўлиш нуқтасидан и ккал а чизиқка параллел ўқ чизиғи тортилади. Ўқ
чизиғининг ихтиёрий жойида кернер билан 0 ўйиқчаси ўйилади. Цирқўл оёқчалари чизиқлар орасидаги масофани ярмига тенг ўлчамга ўрнатилади. Цирқўл оёқчаси 0 керн ўйиқчасига ўрнатилиб, иккала чизиқка уринма ёй чизилади.

2.Бир-бирига нисбатан бурчак ҳолатида жойлашган икки
чизиқни ёй воситасида
бирлаштириш.

2.Пластинада берилган бурчак остида иккита чизиқ чизилади.Думалоқлаш ёйи радиусигача тенг масофада чизиқларга параллел равишда икки чизиқ чизилади ва уларнинг кесишув нуқтасида кернер билан 0 ўйиқчаси ўйилади. Цирқўл оёқчалари думалоқлаш радиусига тенг ўлчамга ўрнатилади. Цирқўлнинг
қўзғалмас оёқчаси кернланган 0 ўйиқчага ўрнатилиб, иккала чизиқка уринадиган ёй чизилади.

Ясси деталларнинг эгри чизиқли контурларини режалаш

1. Фланецни ясаш воситасида режалаш.

1. Заготовка ўртасидан унинг қиррасига параллел равишда I-I ўқ чизиғи тортилиб, кернер билан унинг ўртасидаги 0 нуқта



белгиланади. I-I чизиғига перпендиқўляр равишда, бир-биридан 40 мм масофада II­II, Ш-Ш ва IV-IV ўқ чизиқлари тортилади. Кесишувнинг 01 ва 02 нуқталари кернер билан белгиланади.
0 нуқтадан R=28 мм. ли айлана чизилади. 01 ва 02 нуқталардан R1,20 мм.ли радиус билан икки айлана чизилади. Бу айланаларнинг чизиқлари уринма чизиқлар билан бирлаштирилади. Марказлари 01 ва 02 нуқталарда бўлган ва диаметри 20 мм.ли икки айлана чизилади.
2.Андоза заготовкага шундай қўйилиши керакки, у хом ашё четларидан чиқиб қоладиган бўлмасин. Андоза чап қўл билан босиб турилиб ва дастлабки ҳолатдан силжитилмасдан, шакли чизғич билан ҳар томондан чизма олинади. Бу амалларни бажариш учун заготовка режалаш тахтасига жипс тегиб турадиган қилиб ўрнатилади.
Андоза режаланадиган заготовкага жипс қилиб қўйилади. Ўнг қўлнинг бармоқлари билан эса чизғич олиниб, опии бурчагини ҳамда чизгичга босиш кучини
ўзгартирмаган ҳолда андоза шакли бўйлаб чизиқчалар чизиб чиқилади.
Ясси юзаларни эгри чизиқлар билан режалаш ишларида
хавфсизлик қоидалари

Чизгичлар, цирқўлларнинг ўткир учларидан, мис кўпороси эритмасидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Режалаш тахтасини столга пухта ўрнатиш лозим. Носоз чархлаш станогида ва унинг ғилофи, экранчаси бўлмаганида, подручник носозлигида, чархтош билан подручник ўртасидаги тирқиш 2-3 мм дан ошганида, чархтошда тепиш бўлганида ишламаслик керак.
Талабалар белги чизиқчаларига керн уришда ва улар бўйлаб керн чуқурчалари ҳосил қилишда маълум қийинчиликларга дуч келадилар. Бунга кўпинча катта бурчак ҳосил килинган ҳолда чархланган кернер сабаб бўлади.
Керн ўйиқчалари аниқ белги чизиқчаларига мос чиқиши учун кернерни қиладилатиб, белги чизиқчаси устига кўндалангига юргизиб киритиш лозим. Белги чизиқчага киритилган кернер туғри бурчак ҳосил бўлгунча тиккайтирилади ва ўнга болғача билан урилади.
Талабалар кернер ўйиқчаларини қалин қилиб қўйиб, режаланадиган жой атрофини улар билан ўраб чиқадилар. Бундай режалашнинг қўполлиги яққол сезилиб туради, белги чизиқчалари билан устма-уст тушмайдиган керн ўйиқчаларининг сони кўпайиб кетади. Оқибатда, ишлов берилгандан кейин буюм четлари керн ўйиқчаларининг излари билан ўйдим-чуқур бўлиб қолади. Керн ўйиқчаларини тўғри чизиқ бўйлаб 10-50 мм оралатиб ва албатта, белги чизиқчалари кесишган жойларда қўйиш керак. Керн ўйиқчаларининг чуқурлиги бирдек бўлиши учун кернлашни режалаш болғаси билан бир хилда уриб туриш лозим.
Ушбу машгулот юзасидан талабалар дуч келадиган қийинчиликлар ва йўл қўядиган хатолар ҳамда уларнинг олдини олиш талабаларининг бир қисми, шунингдек, машқларни бажариш натижасида ҳосил қилишлари лозим бўлгани малака-кўникмалар 1-машFулот охирида берилган.

Download 126.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling