2-амалий машғулот мавзу: Ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари


Download 184.64 Kb.
bet3/3
Sana22.06.2023
Hajmi184.64 Kb.
#1647381
1   2   3
Bog'liq
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Ўринларини алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгиларининг матннинг маълум бир қисми доирасида махсус қоидалар ёрдамида ўринлари алмаштирилади.
Алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгилари фойдаланилаётган ёки бошқа бир алифбо белгиларига алмаштирилади.
Гаммалаштириш усули бўйича бошланғич матн белгилари шифрлаш гаммаси белгилари, яъни тасодифий белгилар кетма-кетлиги билан бирлаштирилади.
Тахлилий ўзгартириш усули бўйича бошланғич матн белгилари аналитик формулалар ёрдамида ўзгартирилади, масалан, векторни матрицага кўпайтириш ёрдамида. Бу ерда вектор матндаги белгилар кетма-кетлиги бўлса, матрица эса калит сифатида хизмат қилади.
Ўринларни алмаштириш усуллари
Ушбу усул энг оддий ва энг қадимий усулдир. Ўринларни алмаштириш усулларига мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • шифрловчи жадвал;

  • сеҳрли квадрат.

Шифрловчи жадвал усулида калит сифатида қуйидагилар қўлланилади:

  • жадвал ўлчовлари;

  • сўз ёки сўзлар кетма-кетлиги;

  • жадвал таркиби хусусиятлари.

Мисол.
Қуйидаги матн берилган бўлсин:
T0=АХБОРОТ_ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ_РИВОЖЛАНТИРИШ
Ушбу ахборот устун бўйича кетма – кет жадвалга киритилади:

А

О

Е

О

А

_

Ж

И

Х

Т

Х

Г

Р

Р

Л

Р

Б

_

Н

И

И

И

А

И

О

Т

О

Я

Н

В

Н

Ш

Р

Е

Л

Л

И

О

Т

*

Натижада, 5х8 ўлчовли жадвал ташкил қилинади.
Энди шифрланган матн қаторлар бўйича аниқланади, яъни ўзимиз учун 4 тадан белгиларни ажратиб ёзамиз.
T1=АОЕО А_ЖИ ХТХГ РРЛР Б_НИ ИИАИ ОТОЯ НВНШ РЕЛЛ ИОТ*
Бу ерда калит сифатида жадвал ўлчовлари хизмат қилади.
Сеҳрли квадрат деб, катакчаларига 1 дан бошлаб сонлар ёзилган, ундаги ҳар бир устун, сатр ва диагонал бўйича сонлар йиғиндиси битга сонга тенг бўлган квадрат шаклидаги жадвалга айтилади.
Сеҳрли квадратга сонлар тартиби бўйича белгилар киритилади ва бу белгилар сатрлар бўйича ўқилганда матн ҳосил бўлади.
Мисол.
4х4 ўлчовли сеҳрли квадратни оламиз, бу ерда сонларнинг 880 та ҳар хил комбинацияси мавжуд. Қуйидагича иш юритамиз:

4

14

15

1

9

7

6

12

5

11

10

8

16

2

3

13

Бошланғич матн сифатида қуйидаги матнни оламиз:
ДАСТУРИЙ ТИЛЛАР
ва жадвалга жойлаштирамиз:

Т

А

Р

Д

_

И

Р

Л

У

И

Т

Й

*

А

С

Л

Шифрланган матн жадвал элементларини сатрлар бўйича ўқиш натижасида ташкил топади:
ТАРД _ИРЛ УИТЙ *АСЛ
Алмаштириш усуллари
Алмаштириш усуллари сифатида қуйидаги усулларни келтириш мумкин:
- Цезар усули;
- Аффин тизимидаги Цезар усули;
- Таянч сўзли Цезар усули ва бошқалар.
Цезар усулида алмаштирувчи харфлар k ва силжиш билан аниқланади. Юлий Цезар бевосита k = 3 бўлганда ушбу усулдан фойдаланган.
k = 3 бўлганда ва алифбодаги ҳарфлар m = 26 та бўлганда қуйидаги жалвал ҳосил қилинади:

A



D

B



E

C



F

D



G

E



H

F



I

G



J

H



K

I



L

J



M

K



N

L



O

M



P

N



Q

O



R

P



S

Q



T

R



U

S



V

T



W

U



X

V



Y

W



Z

X



A

Y



B

Z



C

Мисол.
Матн сифатида KOMPYUTER сўзини оладиган бўлсак, Цезар усули натижасида қуйидаги шифрланган ёзув ҳосил бўлади: NRPSBXWHU.
Цезар усулининг камчилиги бу бир хил ҳарфларнинг ўз навбатида, бир хил ҳарфларга алмашишидир.
Ҳозирги вақтда компьютер тармоқларида тижорат ахборотлари билан алмашишда учта асосий алгоритмлар, яъни DES, CLIPPER ва PGP алгоритмлари қўлланилмоқда. DES ва CLIPPER алгоритмлари интеграл схемаларда амалга оширилади. DES алгоритмининг криптобардошлилигини қуйидаги мисол орқали хам баҳолаш мумкин: 10 млн. АҚШ доллари харажат қилинганда DES шифрлаш очиш учун 21 минут, 100 млн АҚШ доллари харажат қилинганда эса 2 минут сарфланади. CLIPPER тизими SKIPJACK шифрлаш алгоритмини ўз ичига олади ва бу алгоритм DES алгоритмидан 16 млн марта кучлироқдир.
PGP алгоритми эса 1991 йилда Филипп Циммерман (АҚШ) томонидан ёзилган ва электрон почта орқали кузатиладиган хабарларни шифрлаш учун ишлатиладиган PGP дастурлар пакети ёрдамида амалга оширилади. FGP дастурий воситалари Интернет тармоғида электрон почта орқали ахборот жўнатувчи фойдаланувчилар томонидан шифрлаш мақсадида кенг фойдаланилмоқда.
PGP (Pretty Good Privacy) криптография дастурининг алгоритми калитли, очиқ ва ёпиқ бўлади.
Очиқ калит қуйидагича кўринишни олиши мумкин:

EDF2lpI4------BEIN PGP PUBLIC KEY BLOCK----------

Version: 2.6.3i

mQCNAzF1IgwAAAEEAnOvroJEWEq6npCLZTqssS5EscVUPV

aRu4ePLiDjUz6U7aQr

Wk45dIxg0797PFNvPcMRzQZeTxY10ftlMHL/6ZF9wcx64jy

LH40tE2DOG9yqwKAn

yUDFpgRmoL3pbxXZx91O0uuzlkAz+xU6OwGx/EBKYOKPTTt

DzSL0AQxLTyGZAAUR

tClCb21gU3dbhNvbiA8cmpzdFuQHNIYXR0bGUtd2Vid29ya

3MuY29PokA1QMF

h53aEsqJyQEB6JcD/RPxg6gtfHFi0Qiaf5yaH0YGEVoxcd-

FyZXr/Itz

rgztNXRUi0qU2MDEmh2RoEcDsIfGVZHSRpkCg8iS+35&Az

9c2S+q5vQxOsZJz72B

LZUFJ72fbC3fZZD9X9lMsJH+xxX9cDx92xm1IgIMT25S0x

2o/uBAd33KpEI6g6xv

----END PGP PUBLIC KEY BLOCK----

Ушбу очиқ калит бевосита Web саҳифаларда ёки электрон почта орқали очиқчасига юборилиши мумкин. Очиқ калитдан фойдаланган жўнатилган шифрли ахборотни ахборот юборилган манзил эгасидан бошқа шахс ўқий олмайди. PGP орқали шифрланган ахборотларни очиш учун, суперкомпьютерлар ишлатилганда бир аср ҳам камлик қилиши мумкин.
Булардан ташқари, ахборотларни тасвирларда ва товушларда яшириш дастурлари ҳам мавжуд. Масалан, S-toots дастури ахборотларни BMP, GIF, WAV кенгайтмали файлларда сақлаш учун қўлланилади.
Кундалик жараёнда фойдаланувчилар офис дастурлари ва архиваторларни қўллаб келишади. Архиваторлар, масалан PkZip дастурида маълумотларни пароль ёрдамида шифрлаш мумкин. Ушбу файлларни очганда иккита, яъни луғатли ва тўғридан-тўғри усулдан фойдаланишади. Луғатли усулда бевосита махсус файлдан сўзлар пароль ўрнига қўйиб текширилади, тўғридан-тўғри усулда эса бевосита белгилар комбинацияси тузилиб, пароль ўрнига қўйиб текширилади.
Офис дастурлари (Word, Excel, Access) орқали ҳимоялаш умуман таклиф этилмайди. Бу борада мавжуд дастурлap интернетда тўсиқсиз тарқатилади.
Ишни бажариш учун топшириқлар

  1. Ҳимоялаш воситалари ҳақида тушунча

  2. Сеҳрли квадрат тушунчаси ва шифрлаш усули

  3. Цезар шифрлаш усули ҳақида тушунча

  4. Маълумотларни рухсатсиз чиқиб кетиши тушунчаси

  5. Симметрик шифрлаш усуллари ҳақида тушунча

  6. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси

  7. PGP алгоритми ҳақида тушунча

  8. Аффин тизимидаги Цезар усули

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Криптография ҳақида асосий тушунчалар;

  2. Ахборотларни криптографияли ҳимоялаш тамойиллари;

  3. Симметрияли криптотизим асослари;

  4. Ўринларни алмаштириш усуллари;

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997.
2. Ўзбекистан Республикаси қонуни. «Ахборотлаштириш тўғрисида»// «Халқ сўзи», 11 февраль 2004 й.
3. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ALOQACHI” – 2008.-381 бет.
4. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.-591 с.

ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР


  1. Партыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Учебное пособие. — М.: Форум, 2010. — 432 с.

  2. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009-331 с.

ИНТЕРНЕТ ВА ЗИЁНЕТ САЙТЛАРИ

  1. Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz

  2. Основы информационной безопасности. www.intuit.ru.

  1. Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru.

  1. Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru.

Download 184.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling