2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

Тиркама грейдерлар иши машинанинг бир ќатор кетма-кет ќатновидан 
ташкил топади. Грейдер ќатновлари сони ер полотносининг кўндаланг профили 
ёки зах ќочириш канали кавальерининг баландлиги ва эни, грунт хоссалари ва
унинг намлигига боѓлиќ. Грейдерлар билан ер ишларини бажаришда ќуйидаги 
асосий технологик жараёнлар амалга оширилади: отвал билан грунт ќирќиш, 
грунтни суриш, уни ёйиш ва текислаш (19.1.1-расм). 


149 
19.1.1-расм.Грейдернинг ишлаш схемаси 
1-грунт ќирќиш ва суриш, 2-грунтни суриш ва ёйиш, 3-тўкма ўќи 
  19.2.Грейдерлар билан ер ишларини бажариш технологиялари 
Кавальерларни текислаш. Канал ва зовур ёќасидаги кавальерларни 
тиркама грейдерлар билан текислаш ишлари каналнинг ћар икки 
томонидан грейдер бир марта ўтганида бажарилади. Агар грунтни 
(кавальерни) орќага суриш ва уни бир текис ќилиб, 8—10 см ќалинликда 
ёйиш керак бўлса, грейдер иккинчи марта ќайта ўтади. 
Кавальерларни текислашда грейдер отвали керакли бурчакка 
ўрнатилади. Ќамраш бурчаги кичик бўлганда грунт яхши олинади ва отвал 
бўйлаб сурилади. Ќамраш бурчаги ќанча катта бўлса, грейдер отвалининг 
ќамраши ћам шунча катта бўлади, лекин отвал бўйлаб грунт кам 
сурилади ва отвал олдида грунт тўпланади (сурилиб юрадиган призма 
ћосил бўлади), бунга эса кўп энергия сарф бўлади, агрегатнинг 
унумдорлиги камайиб кетади. Кавальерларни текислашда оѓир грунтлар 
учун ќамраш бурчаги 35-45°, енгил грунтлар учун эса 30-40
0
бўлиши керак. 
Ер текислаш ишларида оѓир грунтларни сурганда ќамраш бурчаги 40-
50°, енгил грунтлар учун эса 35-45° бўлиши лозим. 
Грейдер билан каналдан олинган грунт шу ернинг ўзидаёќ ётќизилиб 
текисланади. Бундай иш усулида каналнинг профилини ётиќ ёнбошли 


150 
ќилиб, лойићадаги чуќурликка ётќизилиши мумкин; ёнбошнинг ќиялиги
m= 1:1,5 ва енгил грунтларда 1:2 гача етади. 
Енгил грунтларда каналларнинг чуќурлиги 1,2-1,3 м бўлганда 
грейдерни канал ќазгич билан бирга ишлатган маъќулроќ бўлади. Оѓир 
грунтларда бундай ишларни бажариш экскаватор билан ишлагандагига 
нисбатан кам самара беради. 
Оѓир грунтларда канални лойићадаги чуќурликка ќазиш учун грейдер 
8-12 марта ќазиб ўтиши лозим, бу эса ўзини оќламайди. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling