2-боб. Ер ишлари технологияси ва механизациялаш § 10. Грунтларнинг ќурилиш ћоссалари


Скрепер билан бажарилган ишлар сифатини назорат ва ќабул


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/98
Sana18.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1784689
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98
Bog'liq
2.боб 10-26пр

18.4.Скрепер билан бажарилган ишлар сифатини назорат ва ќабул 
ќилиш 
Иш юритувчи ёки комплекс бригаданинг бригадири скрепер билан 
бажарилган ишларни бажарилиш жараёнида ва смена тугагач назорат ќилади. 
Машинистдан ёки комплекс бригаданинг бригадиридан тамомланган ишни 
иш юритувчи ёки участка устаси (мастер) ќабул ќилиб олади. Ќурилиш 
участкаси бошлиѓи кўрсатмаси билан иш юритувчи акт тузади, нарядни 
ёпади ћамда ќилинган ўлчовларга мувофиќ бажарилган ишнинг ћажми ва 
сифати ћаќида унга белги ќўяди.
Скрепер билан бажарилган ишларининг тайёрлиги ва сифати ќурилиш 
нормалари ва ќоидалари талабларига мувофиќ ќабул ќилинади. Скрепер 
ёрдамида бажарилган ер ишларини ќабул ќилишда ќуйидагиларга алоћида 
эътибор ќилиниши лозим: ќазилма чети ва тубининг (резерв, котлован, канал 
ва б.) белгиларига; тўкма (йўл полотноси грунт тўкмаси, перемичка, дамба 
ва б.) четининг, кейинчалик грунтнинг чўкишини ћам ћисобга олган ћолдаги 
белгиларига; ерни текислаш йўналишига ва белгиларига; резерв, кавальер, 
берма ва бошќа иншоотлар тубининг текисланганлиги ва шаклига; тўкма, 
ќазилма, резерв ён баѓирларининг ќиялигига; грунтнинг зичланиш 
кўрсатгичига; иншоотнинг кўндаланг ва бўйлама профилларининг лойића 
ўлчамларга мослиги текширилади. 
Агар бажарилган ишлари ќурилиш нормалари ва ќоидалари талабларига 
жавоб бермаса, ќабул ќилинмаслигини скреперчилар билишлари керак. 


146 
Ќуйидаги ћолатларда скрепер билан бажарилган ер ишлари ќобул 
ќилинмайди: грунт иншоотларининг ўлчамлари лойићадагига нисбаган ошиб 
ёки камайиб кетган; берилган белгиларга нисбатан грунт кўп ёки кам 
олинган, текисланган юзалар берилган белгиларга нисбатан фарќ ќилади; ён 
баѓирларнинг ќиялиги берилган белгиларга нисбатан ортиб кетган; грунт 
нотекис зичланган; резерв, кавальер, котлован ва ћ. к. ларга нотўѓри шакл 
берилган. 
Скрепер билан бажариладиган ишларга ќуйилган талаблар бажарилмаган 
таќдирда иш ќониќарсиз деб топилади, тузатилади, ќайта текширилади ва 
кейинчалик ќабул ќилинади. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling