42
унинг кўпайишида қатнашмайди. Демак, ишлаб чиқарилган товарларнинг
нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади,
қийматнинг ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади(2.4-чизма).
2.4-чизма
Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб
чиқариш омилларининг роли
Ишлаб чиқариш жараѐнининг икки
томонлама табиати унинг
натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.
2.3. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари
Ишлаб чиқариш жараѐнида турли омилларнинг бирикиши асосан
корхоналарда амалга оширилади. Бундай корхоналар сонининг ўсиши айни
пайтда иқтисодиѐтдаги товар ва хизматлар турлари ва ҳажмининг ўсишидан
дарак беради.
Жумладан, 2001 йил бошида Ўзбекистонда рўйхатга олинган
хўжаликлар сони 203,3 мингта бўлса, 2009 йилнинг бошига келиб 483,7
мингтага етди, яъни 2,4 марта ошди.
Юзаки қараганда ҳар бир корхонадаги индивидуал ишлаб чиқариш бир-
биридан мустақил, ажралган ҳолда амалга ошадиганга ўхшаб кўринади.
Аммо хилма-хил товарлар ва ресурсларнинг узлуксиз оқимида
индивидуал
маблағларнинг ҳаракатлари бир-бири билан қўшилиб, ўралиб-чатишиб
кетади. Чунки алоҳида олинган индивидуал ишлаб чиқарувчиларнинг
фаолияти ва айрим маблағлар, маҳсулотларнинг ҳаракати ўзаро
боғлангандир. Шу сабабли, индивидуал меҳнатлар ҳаракатининг қўшилиб
кетиши, бутун ижтимоий ишлаб чиқаришнинг,
жами яратилган товар ва
хизматларнинг ҳаракатини билдиради. Демак,
ижтимоий ишлаб чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: