2. боб. Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолиятининг бугунги ҳолати


Download 0.49 Mb.
bet1/4
Sana09.05.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1448536
  1   2   3   4
Bog'liq
2 боб


2.боб. Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолиятининг бугунги ҳолати
2.1.Наманган вилоятида инвестицион муҳит ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти таҳлили.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари, шунингдек, Инқирозга қарши дастурлар доирасида қабул қилинган қатор Ҳукумат қарорлари топшириқларини бажарилишига асосий эътибор қаратилганлиги натижасида 2012 йил якуни билан вилоят иқтисодиётининг барча соҳаларида барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида 2012 йил якуни билан ялпи худудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ўсиш суръати 2011 йилга нисбатан 12,4 фоизга, 2013 йил 2012 йилга нисбатан 11,2 фоизга ўсишига эришилди.


Жумладан, ялпи худудий маҳсулотнинг саноатдаги хажми 2012 йилда 433183,1 млн. сўм бўлса, 2013 йилда 538946,2 млн. сўмни, +ишлоқ хўжалигида 2012 йилда 1307725,5 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилда 1826451,0 млн. сўмга етди.
Жумладан, хисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари металлургия саноатида 1547,0 млн.сўмни (ўсиш суръати 172,8%), машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноатида 58,7 млрд.сўмни
(2,5 марта), ёғочни қайта ишлаш саноатида 17,8 млрд.сўмни (140,2%), қурилиш материаллари саноатида 31,5 млрд.сўмни (147,8%), енгил саноат тармоғида 333,2 млрд сўмни (119,0%), озиқ-овқат саноатида 204,4 млрд.сўмни (115,1%), дон маҳсулотлари саноатида 73,3 млрд.сўмни (111,2%), полиграфия саноати 1328,4 млн.сўмни (156,3%) ташкил этган ҳолда умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги энг юқори салмоғи енгил саноат (44,5%) ва озиқ-овқат саноати (27,3%) тармоқлари ҳиссасига тўғри келди.




Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling