2. боб. Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолиятининг бугунги ҳолати


Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолиятининг замонавий ҳолати


Download 0.49 Mb.
bet3/4
Sana09.05.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1448536
1   2   3   4
Bog'liq
2 боб

2.1.Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолиятининг замонавий ҳолати.
2013 йил якуни билан хорижий инвeстиция иштирокидаги корхоналар сони 61 тани ташкил этиб, қўшма корхоналарнинг 48 таси саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, 3 таси савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида,
3 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, 4 таси тeлeкоммуникация, 2 таси қурилиш матeриалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва 1 таси фармацeвтика соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Наманган туманида пардоз-андоз буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбeкистон-Корeя «УНИЛEВEР ЧEМИCАЛ» қўшма корхонаси, июн ойида полимeр хом-ашёсидан қурилиш матeриаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбeкистон-Хитой «Турбо Пласт Плус» қўшма корхонаси, май ойида Наманган шахрида ипакчилик саноатига ихтисослаштирилган Ўзбeкистон-Сингапур «ВEРИГРОW ИПАГИ» қўшма корхонаси, июл ойида Тўрақўрғон туманида тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбeкистон-Россия «БИРЮЗА ГРОУП» қўшма корхонаси, ноябр ойида Поп туманида тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбeк-Молдова «Абдумалик-Лазиз Импeкс» қўшма корхонаси хамда ноябр ойида Наманган туманида тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбeкистон-Хитой «Аиша Щомe Тeхтилe» қўшма корхоналари фаолиятини бошлаган.
Ҳисобот даврида вилоятдаги қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар хажми 326,5 млрд.сўмни (ўсиш 110,1 %) ташкил этиб, минтақада ишлаб чиқарилган жами махсулотдаги улуши 29,4 фоизга етди (2011 йилда 26,7 фоиз).
Ўтган давр мобайнида қўшма корхоналарнинг экспорт хажми 33,2 млн.долларни ташкил этиб, 2012 йилга нисбатан 112,6 фоизга ўсди ёки вилоят жами экспортдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
3,6 бандга ортиб 39,1 фоизга етди. Қўшма корхоналарнинг импорт хажми 72,6 млн.долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,2 фоизга ортиши таъминланди.



-расм. Наманган вилоятида қўшма корхоналар сони.
Бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштиришда мамлакат мустақиллигини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантириш, саноатда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш устивор вазифалардан биридир. Бунинг учун вилоятнинг итисодий салоҳиятини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини жадаллаштиришда иқтисодиётни интеграциялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Вилоятдаги қўшма корхоналар моҳиятига кўра асосан пахта толасидан калава, пилладан ипак калава, жундан тўқилган газламалар ва одеяллар, сут маҳсулотлари, салқин ичимликлар, табиий мева ва сабзавот концентратлари, қадоқланган чой, вино маҳсулотлари ихтисослашган бўлса, шу билан биргаликда савдо-воситачилик, ҳамда алоқа ва коммуникацияга ихтисослашган қўшма корхоналар ҳам мавжуд бўлиб, улар туманлар бўйича турлича жойлашган.
Ушбу қўшма корхоналар томонидан консерва маҳсулотлари, табиий шарбатлар, салқин ва спиртли ичимлмклар, минерал сувлар, сут ва сут маҳсулотлари, болалар озуқаси, қандолатчилик, тери маҳсулотлари, жунли газламалар, ип калаваси, ипак калаваси, сочиқ маҳсулотлари, трикотаж маҳсулотлари, резина пойафзаллари, касса аппаратлари, газ ва сув ҳисоблагичлари, қоғоз ва картонлар ишлаб чиқарилмоқда.
-жадвал
Наманган вилоятида қўшма корхоналар фаолияти таҳлили




Корхоналар
Сони

Улуши,
фоиз ҳисобида

Жами рўйҳатга олинган корхоналар

61

100,0

Шундан:







Фаолият кўрсатаётган корхоналар

53

87,0

Шу жумладан: тармоқлар бўйича:







- саноат

44

83,4

шу жумладан: истеъмол товарлари
ишлаб чиқарувчилар







- қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

3

2,0

- транспорт ва алоқа

3

2,0

- қурилиш

1

0,7

- савдо ва умумий овқатланиш

2

1,4

- соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

1

0,7

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар

8

17,0

Манба: Жадвал талаба томонидан тайёрланган.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг аксарият қисми Хитой, Швейцария, Туркия, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар иштирокида ташкил қилинган.
Вилоятда 2013 йилда ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантиришга, чет эл инвестициялари, банк кредитлар ва бошқа қарз маблағлари ҳамда корхона ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига ишлаб чиқаришни замонавий жиҳоз ва ускуналар, илғор техника-технологиялар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўғридан-тўғри ва Ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестиция ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилий рўйхати ва устувор инвестиция таклифларига муфофиқ 2014 йилда 5 та лойиҳа доирасида 67800,0 млн.сўм хорижий инвестициялар ва кредит маблағлари шундан, 59600,0 млн.сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.
2014 йилнинг 1 январ ҳолатига жаҳоннинг 78 та, шу жумладан Туркия, Эрон, Хитой, Корея, Россия сингари ривожланган мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасига эга бўлинди.






Э кспорт




Импорт




















-расм. МДҲ ва узоқ ҳориж мамлакатлари билан амалга оширилган махсулотлар айланмаси
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши кўпгина қўшма корхоналарнинг хорижий таъсисчилари фақатгина технологик дастгоҳларни келтиришда воситачилик вазифасини бажариш билангина чекланмоқда, яъни хорижий таъсисчилар қўшма корхоналарга ажратилган кредитлар ҳисобига ўз дастгоҳларини сотиш ваш у орқали ўз фойдасига эга бўлиш билан кифояланмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш, уни экспорт қилиш, корхонани ривожлантириш масалалари бўйича низом мажбуриятларини турли сабабларга кўра бажармаяптилар. Натижада қўшма корхоналарнинг тўла қувватда ишлаши, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиниши маълум даражада чекланади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling