2. Болалар ёшида нотўғри танланган ва куйилган пломбаларнинг асорати


Download 80.56 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi80.56 Kb.
#1761018
Bog'liq
Bolalar stomatologiyasi


2.Болалар ёшида нотўғри танланган ва куйилган пломбаларнинг асорати
Ўрта ва чукур кариесда ажратувчи тагликни нотўғри қўйиш натижасида доимий пломба таркиби пульпа тўқимасини кимёвий, токсик,термик зарарлаши .
Кариоз ковакни пломба ашёсини баланд кўйиш тишда оғрик келтириб чикаради ёки тишда ноқулайлик ҳолатини келтириб чиқаради ва пастки жағни ҳаракатини чеклаши мумкин.Пломбаланган тишнинг доимий босим сурункали зарарлаши ўткир ёки сурункали травматик периодонтитни келтириб чикаради.
Тишларни контакт соҳасида контакт нуқта ҳосил қилинмаслиги натижасида тишлар орасида овқат қолдиқлари қолиб шу соҳадаги милк сўрғичини жарохатлаб папиллит ва гингивит касаллигини келтириб чикаради бундан ташкари апроксимал соҳада кариес касаллигини келтириб чикаради
Иккита ёнма ён тишларда яъни БЛЕК бўйича 2-синф кариес ковагида пломбаеи бирлаштириб кўйиш тишнинг табиий микроэкскурсиясини бузади ва бунлай холатларда пломбанинг тушиши синиши ва тушиб колиши мумкин.
Пломба ашёсининг ўткир қирралари тишлар орасига осилиб тушиши натижасида

  • Милк жарохати -папиллит;

  • Тишлар орасида овкат колдиклари колишига шароит туғдиради

Пломба ашёсини нотуғри танлаш ёки нотуғри тайёрлаш хам бир катор нисбий асоратлар келтириб чикариши мумкин.
Кариесни даволашдан кейин пайдо бўладиган хатоликлар ва асоратлар.
Кўпгина хатоликлар даволашдан кейин бир неча ой ёки бир неча йиллардан кейин келиб чиқиши мумкин.
Кўп ҳолатларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:

  • пульпанинг яллиғланиши;

  • Пульпа некрози

  • Иккиламчи кариес-тишларни чархлаш боскичига риоя килмаслик натижасида яъни некроэктомия боскичини нотуғри бажариш, деминерализацияга учраган дентин тўқимаси ковак туби ва деворларида қолиб кетиши натижасида келиб чиқади.

Папиллит, ёки тиш орасидаги маргинал сўрғичнинг яллиғланиши :
Контакт сохасидаги кариоз ковакларни нотуғри пломбалаш натижасида;
Пломба ашёларининг осилиб турган кирралари;
Иккита ёнма-ён тишлар кариес ковагида битта пломбани куйиш;
Кариес ковакларини чархлаш жараёнида милкни жарохатлаш.
Ўткир ёки сурункали чўққи периодонтит одатда кариесни даволагандан бир неча кун (уткир)ёки бир неча ойдан(сурункали) кейин юзага келади
.Периодонтитларни келтириб чикарувчи сабаблардан куп учрайдигани-тишга тушадиган катта босим ва прикуснинг кутарилиши
Тиш рангининг қўнғир ёки жигарранг тусга ўзгариши қуйидаги ҳолатларда учрайди:
Чархлаш боскичини тулиқ бажармаслик;
некрозланган дентин тўқимасини колдириш;
Пульпа некрози;
сурункали периодонтит.
Пломбани силжиши ёки тушиб колиши куйидаги ҳолатларда содир булиши мумкин:
Пломба ашёсини қориш технологиясига риоя килмаслик;
Кариоз ковакка шакл бермастик.
Фронтал тишлар ва премоляр тишларга пломба ашёсининг тиш эмалига мос келмаслиги-пациентларни энг кўп норозиликларига сабаб бўлади.
Бошланғич кариесни медикаментоз ёки ноэффектив даволаш хам кариесни даволашда асоратлардан саналади.
Бу холат:
медикаментоз воситаларни нотўғри танлаш оқибатида,қўллаш усулини ва муддатига эътибор бермаслик натижасида.
Композит пломба ашёсини қўллашда юзага келадиган хатолар ва асоратлар
хато ва асоратларга олиб келмайдиган холатлар:
Композит пломба ашёсини тўғри танлаш;
Кўллаш методикасига риоя килиш.
Композит пломба ашёлари
композитлар таркиби:
органик матрица;
Неорганик тўлдирувчи;
Бўёвчи воситалар;
катализатор, ингибитор, ультрафиолет стабилизатор, камфорохинон.
Композит пломба ашёлари
композитлар таркиби:
органик матрица;
Неорганик тўлдирувчи;
Бўёвчи воситалар;
катализатор, ингибитор, ультрафиолет стабилизатор, камфорохинон.

  • Макротулдиргичли композитлар макрофилы (размер 8-12 мк );

  • Микротулдиргичли композитлар. Микрофиллар (размер 0,04-0,1 мк);

  • Гибрид композитлар (размер 8-12 мк и 0,04-0,1 мк);

  • Микрогибрид композитлар (размер частиц 1-5 мк и 0,04-0,1 мк);

  • Тотал композитлар. Конденсацияланган композитлар, постеоритлар (размери 5-8 мк, 1-5 мк, 0,04-0,1 мк);

  • пастмодулли композитлар. Суюк-окувчан композиты.

Охирги йилларда композитлар дан микрогибрид композитларга эътибор каратилаяпти,бу композит реставрациянинг куп талабларига жавоб беради, бу рес-таврацион материалларга («Tetrik», «Degufill», «Prodigi», «Arabeck» ва бошкалар).
Салбий хусусиятлари:

  • Кимёвий адгезив хусусиятга эга эмас яъни «ёпишқоқлик хусусияти йўқ;

  • анорганик тулдиргичларнинг ва органик матрицанинг абразив турғунлиги тўғри келмаслиги сабабли хосил килади;

  • Юкори полимеризацион чўкиши(усадка) (2-5%);

Композит пломба ашёсини тиш тўқимасига ёпишқоқлигини(адгезиясини) таъминлаш учун адгезивн системаларни қўллаймиз.,Адгезив тизим композитлар таркибининг мухим қисми бўлиб праймер ва адгезивдан иборат.

  • Ишлаш жараёнлари:

  1. Тиш юзасини махсус фтор сакламаган пасталар билан гигиеник тозалаш.

  2. Пломба ашёсини рангини танлаш;

  3. Кариоз ковакни чархлаш;

  4. Тишларни сулакдан изоляция килиш

  5. Пистолет ёки пушер ёрдамида тиш юзасини куритиш;

  6. Ажратувчи таглик куйиш;

  7. Кислотали гель ёрдамида тиш тўқимасини протравка қилиш;

  8. Пахта тампон ёки пустер ёрдамида ковакни куритиш;

  9. адгезивной системани суртиш;

  10. Пломба ашёсини кўйиш;

  11. Пломба ашёсини пардозлаш;

Компомерлар
Компомерлар (гласиозитлар) композит ва шишаиономер пломбаларнингкомбинациясидан иборат.
Улар:

  • Кўллашга қулай;

  • Юкори эстетик хусусиятга эга;

  • Тиш тукимасига адгезив хусусияти бор;

  • Таркибида фтор бор.

Камчиликлари:

  • Мустахкамлиги паст;

  • Чидамлилиги паст;

полировкаси қийин
Композит пломба ашёларини куллашда яна бир кўп учрайдиган хатолардан миктотулдиргичли композитларни 2-синф кариоз коваклар ва фронтал тишларнинг кесув қирраси зарарланганда ишлатишдир .
Бу соҳалар кўп чайнов босимга учраши натижасида микрофиллар бундай босимни кўтара олмайди. Натижада пломба ашёсининг тушиб қолиши ёки реставрацияларни синиб колиши мумкин.Бундай реставрациялар юзага келмаслиги учун микрогибридли ёки тотал композицион материаллар куллаш лозим.
Бундай холатлар чайнов тишларни окклюзион юзасини тиклашда композитларни калинлиги 1 мм дан кам бўлса юзага келади. Бундай холатларда чайнов босим юкори булганлиги натижасида реставрациянинг синиши.

  • Шишаиономерли пломба ашёларининг хусусиятлари (СИЦ).

Шишаиономерли пломба ашёларининг асосий камчиликлари булиб унинг дентин билан боглиқлиги яхши эмас.

  • Ижобий хоссалари

  • тиш каттик тукимасига адгезия хусусияти яхши;

  • Тиш тукимасига яхши ётиши;

  • Таркибида фтор сақлаши;

  • эластик;

  • Пульпа тўкимасига токсик таъсир килмайди.

СИЦ камчиликлари:

  • синувчан;

  • эстетик хусусияти йук.

Шу сабабли юкори окклюзион босим талат киладиган реставрацион ишларда шиша иономерли цементларни ("сэндвич-техни-ка») усулида ламинация килиб котирилади.
Шиша иономерли цементлар [Уилсон и Маклин, 1988]
Тип I — ортопедик ва ортодонтик конструкцияларни котириш («Aquacem», «Vitremer Juting Cement», «Fuji» );
Тип II — тиш каттик тукимаси нуқсонларини тиклаш;
Тип II 1 — косметик ишларни тиклаш учун («Chemfil Superior», «Fuji IILC» и др.);
Тип II 2— Кермент-цементы («Ketac-Silver», «She-lon-Silver», «Argiron» и др.);
Тип III — ажратувчи таглик сифатида («Стион», «Base Line», «Vitre­bond», «Lining Cement», «Jonoseal», «Time Line» и др.).
СИЦ –илдиз каналларини тулдириш учун («Ketak-Endo», «Endion» и др,);
СИЦ – фиссураларни герметизация учун
АСОРАТЛАР-асоратлардан биттаси пульпаси олинмаган тишларда сезувчанликнинг ошиши бўлиб хисобланади ва бу холат киска муддатли оғриклардан пайдо булиши билан бошланиб уткир ёки сурункали пульпит холатига келиши мумкин..
Бунинг сабаблари куйидагича.
Тишларни чархлагандан кейин юзага келиши мумкин;
дентинни кислотали травление килишда;
Композитни сифатсиз нурли полимеризация килиш;
композиционного материални полимеризация вактида чукиши;
реставрацияни нотугри полировка ва пардозлаш.
Download 80.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling