2-bosqich “amaliy psixologiya” sirtqi bo’lim 201-guruh talabasi


Download 34.74 Kb.
bet3/10
Sana21.03.2023
Hajmi34.74 Kb.
#1285580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
TILAVOVA

Дин социологияси. Дин - жамият муносабатларини, бу муносабатлар ортидан келиб чиқувчи воқеа-ҳодисаларни ўрганади. Шу туфайли бу илм соҳаси ижтимоий диний муассасаларни, диннинг давлат, халқ, оилага нисбатан муносабатини, дин соҳасида юзага келувчи ижтимоий воқеа-ҳодисаларни, турли дин жамоаларининг жамият билан бўлган муносабатларини асосий мавзу сифатида тадқиқ қилади. Демак, дин социологиясининг мавзуси, жамиятнинг асос шакллари ва диннинг ташқи кўринишлари билан ижтимоий жараёнлар, уларнинг тузилиш ва қонунларидан иборат экан. Бошқача қилиб айтганда бу илм соҳаси, тарих бўйича хусусий ва мушоҳадага суянувчи дин ва жамият тадқиқотларини; диннинг ижтимоий ҳаётдаги кўринишларини ўрганади.
Дин социологияси, бир томондан жамият, бир томондан диний илмларга таянади; бу икки асос устида якдилликни келтириб чиқаришга ҳаракат қилади.
Дин психологияси. Бу илм соҳаси, замонавий психология билан биргаликда шаклланган ва унинг бир тармоғи ҳолига айланган. Дин психологияси, аввало инсонга оид бўлган диний ҳаётнинг турли жиҳатларини психологик жиҳатдан ўрганади. Яъни дин психологияси диннинг психологик жиҳатини, шахснинг диний тажрибасини ва бу тажрибанинг турли кўринишларини баён қилишга ҳаракат қилади. Натижада у диннинг инсон руҳидаги асосий хусусиятлари хатти-ҳаракатларга бўлган таъсири тўғрисида атрофлича тўхталади. Руҳ-жасад алоқаси билан атроф-маданият таъсирларининг барчасини ичида ўрганувчи диний эътиқод, шахсларнинг ички оламидаги турли ривожланишларни кўрсатиб беради. Шу сабабли Дин психологияси диний тажрибадан бошлаган ҳолда инсон турларини атрофлича ўрганиб, хос типологияларни кашф қилади; буюк диний шахсиятларнинг ички ҳаётлари билан қизиққан ҳолда уларнинг руҳий ҳолатлари билан шуғулланади. Кишининг диний ҳис, тушунча ва яшаш тарзи дин психологиясининг асосий мавзусидир. У шахсда дин туйғуси ва ҳиссининг қандай қилиб келиб чиққанлиги ва шаклланишини, иҳтидо (ҳидоят топиш) ёки инкор ҳодисаларини, диндан келиб чиққан руҳий кескинлик ва шубҳаларни тадқиқ қилади.
Дин психологияси умумий психологиянинг барча методларидан фойдаланган ҳолда ўзига тааллуқли бўлган мавзуларни муҳокама қилади. Бу илм тури, диндорликнинг шахс руҳиятидаги силжиш ва таъсир жараёнининг тадқиқ қилинишида умумпсихологиядаги тамал асослар, берилган маълумотларга (рақамлар)га қараб анкеталар, тестлар ва кузатувлардан фойдаланади.

Download 34.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling