2. Деталнинг хизмат вазифаси 5


Заготовка турини танлаш ва уни тайёрлаш усулини аниқлаш


Download 224.63 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi224.63 Kb.
#1499118
1   2   3   4   5   6   7   8

5. Заготовка турини танлаш ва уни тайёрлаш усулини аниқлаш


Хом – ашёни олиш усулини танлашни деталнинг материали ва ўлчамлари, ишчи вазифаси, йиллик ишлаб чиқариш дастури ва умумий тузилиши каби омиллар белгилаб беради.
Юқоридаги масалаларни хал этишда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • Загатовка ўлчам ва тузилишининг деталнинг ўлчам ва тузилишига максимал яқинлиги;

  • Загатовкани аниқлигини оширмаслик ва тузилишини мураккаблаштирмаслик;

Чунки булар детал таннархининг ошишига олиб келади.
Заготовкалар тоза ва хомаки заготовкаларга бўлинади. Тоза заготовка деганда тайёрлангандан кейин кесиб ишланмайдиган, ўлчамлари ва тозалиги тайёр детал чизмасида кўрсатилган ўлчам ва тозаликка тўғри келадиган заготовкалар тушунилади. Хомаки заготовкалар чизма талабларига мувофиқ келадиган ўлчам, аниқлик ва тозаликдаги детал ҳосил қилиш мақсадида қўйим кесиб олиш учун механик ишланиш зарур бўлган заготовкалардир.
Машина деталлари учун заготовкалар асосан қуйидаги усуллар билан тайёрланади:

  1. қора ва рангли металлардан қуйиш йўли билан;

  2. босим билан ишлаш (болғалаш ва штамплаш) орқали;

  3. қора ва рангли металлар прокатидан;

  4. металлокерамикадан (кукун металлургияси йўли билан);

  5. пайвандлаш – заготовка қисмларини бир бутун қилиб улаш йўли билан;

  6. металлмас материаллардан (пластик массалар ва бошқалардан).

Заготовка олиш усулини танлаш, детални ўлчам ва материали, ишчи вазифаси, уни тайёрлашга техник талаблар, йиллик дастур ва умумий тузилиши каби омиллар белгилаб беради. Бу масалани хал қилишда заготовка ўлчами ва тузилиши детални ўлчам ва тузилишига максимал яқин бўлишини таъминлаш керак. Лекин шуни унутмаслик керакки, заготовка аниқлигини ошириш ва тузилишини мураккаблаштириш уни таннархини ошишига олиб келади. Шунинг учун ҳам заготовка олишни оптимал усули қилиб, заготовка таннархи кам бўлгандаги усули ҳисобланади.
Заготовка таннархи ҳисоблаш қуйидаги ифода ёрдамида амалга оширилади:
Sзаг =( )–(Q – q) сўм (7)
бу ерда:
С1бир тонна материал таннархи, сўм
kа.с – аниқлик коэффиценти;
kммураккаблик коэффиценти;
kо – оғирлик коэффиценти;
kм.мматериал маркаси коэффиценти;
kи.х – ишлаб чиқариш хажми коэффиценти;
Sчиқ – чиқинди таннарҳи, сўм.
Берилган детал массаси 0.29 кг, материали кулранг чўян СЧ 15 – 32 бўлганда, унинг учун заготовка олиш усулини кўриб чиқамиз:
1 – усул. Қуйма ГОСТ 1855 – 55 бўйича ([3], 27–б):
Q = 0.4 кг бўлиб, 1т кулранг чўян СЧ 15 – 32 материали 7680000 сўм бўлганда:
kа.с = 1 ([3], 37–б); kм = 0.90 ([3], 2.12–ж, 38–б); kо =1.25 ([3], 2.12–ж, 38–б); kм.м = 1.79 ([3], 37–б); kи.х = 0.8 ([3], 2.12–ж, 38–б).

Заготовка олишни мавжуд усулларини таҳлил қилиб, берилган ишлаб чиқариш шароитида деталимиз учун заготовкани олишнинг қуйиш усулидан фойдаланамиз деб айтишимиз мумкин.


Загатовка материалининг таннархи 24.04.2018 сана бўйича интернет маълумотларидан олинган.

Download 224.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling