2. Деталнинг хизмат вазифаси 5
Танланган технологик жараённи асослаш
Download 224.63 Kb.
|
7. Танланган технологик жараённи асослашТехнологик жараённинг лойиҳалашда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим бўлади: Вақтдан ютиш учун қўлланиладтган технологик жараёндан фойдаланиш. Хаддан зиёд қимматбаҳо металл кесувчи дастгоҳлар ва кесувчи асбоблардан фойдаланмаслик. Иложи борича стадартлашган ва нормаллаштирилган асбоб–учкуналардан фойдаланиш. Замонавий лойиҳани ташкиллаш усулларини ишлаш. Иложи борича детални бир ўрнатишда кўпроқ юзаларига ишлов беришга эришиш. Булар технологик жараённи арзонлаштиради ва ишлаб чиқарилаётган махсулот таннархини камайтиради. Технологик жараённи лойиҳалашнинг асосий шартларидан бири бўлган загатовка танлашда биз деталимизнинг массаси ҳамда геометрик шаклига энг мос келадиган, механик ишлов беришда кам чиқинди чиқадиган ва кам мехнат, вақт талаб қиладиган болғалаш усулида олинган загатовкадан фойдаланамиз. Берилган деталимизни тайёрлаш учун загатовкага меҳаник ишлов беришда оптимал танланган технологик жиҳозлар мажмуи қуйидагиларни ташкил этади: 005 ва 010 – операсиялар учун ишлаб чиқариш корхонасининг механик ишлов бериш цехида мавжуд бўлган дастгоҳларга боғлиқ ҳолда универсал токарлик дастгоҳи 16К20 ни танлаб оламиз. Берилган детал қопқоқ, габарит ўлчамлари ø110 мм l=29 мм бўлгани учун бу энг оптимал танлов ҳисобланади ([4], 4.7–ж, 163–б).
015 операция, Деталимизнинг Б юзасидаги бир – биридан бир хил масофада жойлашган 4 та тешикка кетма – кет механик ишлов бериш учун 2К52 моделли радиал пармалаш дастгоҳи ([4], 4.36–ж, 189–190 б).
020 горизонтал фрезалаш операцияси учун универсал 6Р80Г моделли горизонтал фрезалаш дастгоҳини танладик ([4], 4.36–ж, 186–б).
Биз қўллаётган жихоз ва мосламалар стандартлашган, дастгоҳлар юқори унумдорликка эга, шу сабабли юқорида қўйилган талабларга жавоб беради. Download 224.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling